Ўқув маркази: амалиётчи-талабалар ўқуви давом этмоқда

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг ўқув маркази ишлаб чиқаришда амалиёт ўташга юборилган ўқув юртлари талабаларини қабул қилди. Куни кеча Ангрен политехникумидан юборилган қирқ нафар бўлажак ёш мутахассисга уч кунлик йўриқнома сабоғи берилиб, улар кўмир саноати корхоналарига йўллаганган эди. Ҳозир Ислом Каримов номидаги Тошкент политехника университетининг 18 нафар амалиётчи талабаси марказда ҳудди шундай йўриқнома ўтамоқда.

− Кўмир саноати корхоналарида юқори малакали мутахассис кадрларга талаб ҳамиша юқори. Бизнинг асосий мақсадимиз ана шундай кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган, − дейди биз билан суҳбатда методист-ўқитувчи Дилфуза Шодиева.
Марказ 2005 йилнинг июнь ойида ташкил этил бўлиб, ўтган давр мобайнида бу даргоҳда кўмир ва кўмир саноати корхоналарининг минглаб ишчи-ёшлари ўқиб, малака оширдилар. Бунинг учун кўпгина шароитлар муҳайё этилган. Жумладан, етарли даражада жиҳозланган олти ўқув хонаси, лаборатория, услубхона мавжуд. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш усталари ҳам юқори малакага эга бўлиб, уларнинг аксарияти ишлаб чиқаришда чиниққан устозлардир. Ўқув маркази бу билан чекланмай олийгоҳ ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тоғ-кон инспекцияси инспекторлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, уларни ўқув машғулотларига мунтазам жалб этиб келади.
Бундан уч йил муқаддам ўқув маркази Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган лицензияни олиб, нодавлат таълим муассасаси сифатида Давлат реесторига киритилган эди. 2019 йилда марказ ўқитувчи ва ишлаб чиқариш усталари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг илмий марказида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз малакаларини ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлдилар.
Айни пайтда марказда ўқитиладиган касблар сонини кўпайтириш бўйича ишлар давом этмоқда. Жумладан, 20 дан ортиқ касбларга қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Бош илмий методик марказ билан хамкорликда ишлаб чиқилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Маданий тадбир

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида кўмир саноати ходимларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек, унумли меҳнатдан сўнг маданий ҳордиқ чиқаришига ҳам катта эътибор берилмоқда.

28 апрель куни Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Автомобиль технологик транспорти” филиалида таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев иштирокида маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда санъаткор ўз чиқишллари билан барчага хуш кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, акциядорлик жамиятида 23 апрель куни Кончилар спартакиадаси ўтказилган эди. 27 апрель куни Рамазон оий мазмун-моҳиятига бағишлаб вилоят бош имом-ҳатиби Жасурбек Раупов иштирокида маънавият соати ташкил этилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акцияси ўтказилди

Юртимиз бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган ушбу эзгу тадбирларда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлари ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Куни кеча жамият ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши фаоллари ва ёшлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда экоакция ўтказдилар. Акция доирасида Ангрен эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси боғига 150 дона манзарали дарахт кўчати экилди.

Экканинг эмас, кўкартирганинг ҳисоб дейишади. Эътиборлиси шундаки, Жамият ёшлари барпо этилган янги боғдаги кўчатларни йил бўйи парваришлаш чора-тадбирларини ҳам кўриб қўйдилар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида кончилар спартакиадаси бўлиб ўтди

Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида карантин қоидалари асосида ташкил этилган тадбирда спортнинг футбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича қизиқарли мусобақалар уюштирилди.

Спартакиадада жамият ижро аппарати ва барча филиаллар спорт жамоалари фаол иштирок этдилар. Муросасиз кечган баҳсларда умумжамоа ҳисобида – «Темир йўл транспорти» филиали I, «Ангрен кўмир кони» филиали II, «Автомобиль технологик транспорти» филиали III ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Қурилиш-монтаж ишлари филиали − кўмир саноатининг муҳим корхонаси

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Қурилиш-монтаж ишлари” филиали кўмир саноати соҳасида энг муҳим меҳнат жамоаларидан бири бўлиб, у бино ва иншоотлар қуриш, жорий ва капитал таъмирлаш фаолиятини амалга ошириб келади.

Филиални айни кунларда йигирма беш йилдан буён кўмир саноати соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган Акромжон Эрназаров бошқариб бормоқда.
− “Ангрен” кони кўмир саноатининг асосий ишлаб чиқариш объектларидан ҳисобланади. 2021 йил бошидан биз ушбу конда иккинчи конвейер линиясини ўрнатиб ишга туширдик. Янги конвейер тўла қувватга чиқса, қазиб олинаётган кўмирни истеъмолчиларга юклаш қарийиб икки бараварга ортади. Жамоамиз бу йил автомоль йўли қурди, айни пайтда таъмирланаётган ёшлар ётоқхонасида пардоз ишлари қизғин олиб борилмоқда, − дейди Акром Эрназаров.
Меҳнат жамоасида 250 нафарга яқин киши меҳнат қилади. Филиал ходимлар бўлими бошлиғи Муҳайё Маткаримованинг маълумот беришича, уларнинг 48 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Иқтисод бўлимини Юлдуз Сафарова бошқармоқда. Катта иқтисодчи Зулфия Тўйчиев жамоада қирқ йилдан буён меҳнат қилиб келади. Муҳандис-технолог Сарвиноз Зоҳидова, ходимлар бўлими ходимаси Регина Шегабутдиновлар истиқболли ёшлардан саналди. Улар устозларининг муносиб давомчилари, фахридирлар.
Корхонада саккизта бўлим ва бешта хизмат мавжуд. Нодир Масанов механизация ва қурилиш бўлимини бошқаради. Улар корхонада ишлатилаётган оғир ускуналарнинг таъмирига жавобгардирлар. Филиалда “КрАЗ” русумли самосваллар, автоюклагич, турли юк машиналари, автобус, экскаватор ва бульдозер каби жами 48 автотранспорт воситаси бор.
Ўз касбини эъзозлаб, ҳурмат-эътибор топган ходимлар жамоада кўп. Автокран ҳайдовчиси Абдукарим Одилов, бульдозер машинисти Илҳом Алматов, автоюкловчи Исломжон Каҳҳоров, экскаватор машинисти Ҳаётжон Усмонов, “КрАЗ” оғир юк машинаси ҳайдовчиси Ғуломжон Абдуқаҳҳоровлар ишда юқори натижалар кўрсатишмоқда. Бахтиёр Абдураҳмонов эса автобусни ўттиз йилдан буён муваффақиятли бошқариб келади.
Жамоада катта авлод вакилларинг ёшларга ўз билим ва тажрибаларини ўргатишга иштиёқмандлиги кишини қувонтиради. Дарҳақиқат, суяги меҳнатда қолган ва ҳаётнинг аччиқ-чучугини топиб йиллар давомида катта тажриба тўплаган катта авлод вакилларидан кўп нарса ўрганиш мумкин.

Диана Андреева.
“Улуғ йўл” газетасининг 2021 йил 20 апрель кунидаги сонидан қисқартириб олинди

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Коинот” оромгоҳи ёз мавсумига ҳозирланмоқда

“Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Коинот” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи 2021 йил ёз мавсумига ҳозирланмоқда. Оҳангарон туманининг сўлим Четсув қишлоғида жойлашган ушбу маскан жорий мавсумда 840 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олади.

Айни кунларда оромгоҳда мавсум олдидан таъмирлаш, ободонлаштириш, дам олувчи ўқувчи ёшлар учун барча зарур шароитларни яратиб бериш тадбирлари бошлаб юборилди.

15 апрель куни Жамият Бош директорининг биринчи ўринбосари Алижон Мираҳмедов, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Анорбек Султонов ҳамда мутасадди раҳбар-мутахассислар оромгоҳда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишларнинг боришини кўздан кечирдилар.

Шу куни оромгоҳда ўтказилган йиғилишда соғломлаштириш масканини май ойининг учинчи ўн кунлигига қолдирмай мавсумга шай қилиш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Бахтсиз ҳодисалар таҳлил этилди

“Ўзбеккўмир” АЖ ижро аппарати мажлислар залида 2021 йилнинг биринчи чораги давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили ва меҳнат муҳофазаси талабларини бажаришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.М.Қаюмов олиб борган йиғилишда “Ўзбеккўмир” АЖ Меҳнат муҳофазаси, экология, техника ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўлими бошлиғи Ш.Хаитматов, филиаллар бош муҳандислари, хавфсизлик техникаси бўлимлари ходимлари ва касаба қўмиталари раислари иштирок этишди.

Таъкидландики, жамият корхоналарида меҳнатни муҳфаза қилиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай йилнинг биринчи чораги давомида ишлаб чиқаришда 3та бахтсиз ходиса содир бўлган, булардан 1таси оғир ҳолатда жароҳат олиш ва иккитаси ўлим билан тугаган.

Бугунги кунда ушбу бахтсиз ходисалар махсус комиссиялар томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

Таҳлиллар шуни англатмоқдаки, филиаллардаги меҳнаткашларнинг меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилишларига филиалларнинг бош муҳандисларидан бошлаб бошқа тегишли мутахассис ходимлар томонидан етарли даражада эътибор қаратилмаган. Айрим ҳоларда йўриқномалар тўлақонли ўтказилмайди, бу ҳол бахтсиз ходислар сонининг кўпайишига олиб келиши табиий.

Йиғилишда “Ангрен кўмир кони”, “Темир йўл транспорти” филиалларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажариш “қониқарсиз” деб, топилди, “Автомобиль ва технологик транспорт” филиалида меҳнат муҳофазаси талабларни бажаришга алоҳида назорат ўрнатиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, йиғилишда филиаллар ишчи-ходимларини махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш, ишчи-ходимларнинг ишга бориши ва ишдан қайтиши бўйича ажратилган автоуловлар ҳолати, ишчи-ходимларнинг овқатланишларига яратилган шароитлар ва бошқа маслалар муҳокама қилинди ва юқоридагилар бўйича тегишли мутахассис ходимларга кўрсатмалар берилди.

Анорбек Султонов,
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раисининг ўринбосари

“Ангрен” кўмир кони: кўмир юклаш ҳажми икки бараварга ортади

“Ангрен” кўмир конида жорий йилнинг март ойида режадаги 527,5 минг ўрнига 776,8 минг тонна ёқилғи қазиб олинди. Тайёр маҳсулот истеъмолчиларга пешма-пеш етказиб берилмоқда. Бу борада Илҳом Қосимов бошчилигидаги 54-бўлим жамоасининг ҳам ҳиссаси катта бўлаяпти.

Хостинг картинок yapx.ru

Ушбу бўлимга бир суткада 5000-6000 тонна кўмир ортиш юклатилган. Ходимларнинг саъйи ҳаракати билан ушбу режа мунтазам равишда ортиғи билан бажарилмоқда. Хусусан, жорий йил март ойида 150 минг тонна ўрнига 190 минг тонна кўмир юкланди ва бу борадаги ойлик режа 126 фоизга адо этилди. Апрель ойида 120 минг тонналик марра ўрнатилган. Ҳозирги кунгача режа бажарилиши 70 фоиздан ортиб кетди.

Яқинда бўлимда 2-конвейер линияси ўрнатилди. Айни пайтда синама ишлари ушбу линия синовдан ўтказилмоқда. У тўлиқ ишга тушса, электр станциялари, бюджет ташкилотларига ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир юклаш ҳажми икки баравар ортади.

Жасур Усмонов,
“Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиали 54-бўлим энергетиги

Кон қутқарувчилари махсус тактик тайёргарлигиқай даражада?

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ангрендаги 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводида 5-9 апрель кунларига мўлжалланган синов тадбирлари давом этмоқда.

Тадбирнинг дастлабки куни қутқарувчиларнинг асбоб-анжомлари созлиги кўрикдан ўтказилган бўлса, кеча 6 апрель куни тактик ўқув машуғлотлари олиб борилди. Бугун қутқарувчиларнинг назарий билимлари, эртага жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилади.

Ишлаб чиқариш одамлари баъзан фавқулодда вазиятларга дуч келишади. Айниқса, кўмир конлари бундай ҳолатлардан ҳоли эмас. Ангрен кончилари жасоратли ва масъулиятли касб эгалари бўлган қутқарувчилар бўлмаса, ҳотиржам ишлай олмайди. Жигаристон қўрғони ҳудудидаги кўмир шахтаси яқинида жойлашган 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи ўнлаб йиллардан буён «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти филиалларига хизмат қилиб келади.

− Биз ҳар йили взвод шахсий таркибининг махсус-тактик тайёргарлигини оширишга қаратиб режалаштирилган мониторингни амалга оширамиз, − дейди взвод командири Шуҳрат Боймуродов. − Ушбу тадбирларда қутқарувчиларимиз ўз командирлари раҳбарлигида йил давомида тўплаган назарий ва амалий билимларни намойиш этишмоқда. Кўмир конларида тутундан заҳарланиш, турли шикастланиш ҳолатлари кузатилиши табиий. Биз бундай фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этамиз.

− Кон қутқарув хизматида ишлаётган ёш мутахассисларимиз фавқулодда вазиятларда тезкор ва оқилона ҳаракат қилишлари учун улар эгаллаётган зарур билим ва кўникмалари жуда муҳим. Бу борада уларга тажрибали қутқарувчилар яқиндан ёрдам бермоқда, − дея суҳбатимизга қўшилади взвод командирининг ўринбосари Аброр Исмоилов. − Мониторинг давомида улар Республика саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми бошлиғининг ўринбосари Зуҳриддин Мараҳимов ва ёрдамчи ўқув взводи муҳандислари Эргашали Хатамов ҳамда Абдужалил Танжариковларга турли хил фавқулодда вазиятларга ҳар жиҳатдан шай ҳолатда эканликлари бўйича имтиҳон топширмоқдалар.

Маълумот учун, ушбу кон-қутқарув взводи кўмир саноати маркази – Ангрен шаҳрида биринчи кўмир шахтаси қуриб ишга туширилган 1941 йилда ташкил қилинган. Айни пайтда ушбу тузилма 80 ёшда. Жамоа 50 киши хизмат қилади. Улар орасида аёллар ҳам бор.
2-АҲКҚ взводининг технологик таркиби олтита автотранспортдан иборат. Барча машиналар қутқарувчилар тезкор ишлашига мўлжаллаб зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Уларда сунъий шамоллатиш ва респиратор мосламалари, замонавий алоқа ҳамда аварияларни бартараф этиш асбоб-анжомлари мавжуд.

Взвод хизматчилари ўз ҳудудида юқори ҳароратда ишлашга чиниқиш ва маҳоратларини янада ошириб бориш мақсадида парилка қурдилар. Бу экстремал шароитларда ишлайдиган қутқарувчиларга ҳарорат параметрларини кўпайтириш орқали фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи навбатдаги ёрдам кўрсатишни янада яхшилашга хизмат қилади.

Бўлим командирлари Дониёр Бердиев ва Зафар Болтабоевлар взводда энг кўп ишлаб келаётган тажрибали мутахассислардир. Ёшлар орасида Бобомурод Мамасобиров, Баҳриддин Мажиков, Акбарали Қаршибаев ва бошқалар истқболли мутахассислар ҳисобланади.

9 апрель куни кечга қадар давом этадиган синов тадбири давомида қутқарувчилар шартли фавқулодда вазиятларда ўзларига бериладиган вазифаларни бажариб, чинакам қутқарувчи эканликларини исботламоқдалар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

>Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛМОҚДА?

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида жамоа шартномасининг 2020 йилдаги бажарилиши якунларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов олиб борган тадбирда «Ўзбеккўмир» АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбариятининг кун тартибидаги масала бўйича ахборотлари тингланди. Музокараларда делегатлардан «Автомобиль-технологик транспорти» филиали вакили Иброҳим Пардаев, «Ангрен кўмир кони» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Бозорбой Ҳасанов, «Темир йўл транспорти» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Мақсуд Шарипов, «Энергия ва телекоммуникация тармоқлари» филиали ходимлар бўлими бошлиғи Зарифа Усмонова ва бошқалар сўзга чиқди.
Конференция қатнашчилари ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, иқтисодий манфаатларини таъминлаш, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидладилар.
Шундан сўнг икки томонлама комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси тасдиқланди. Жамоа шартномасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилди.
Савол-жавоб ва қизғин баҳс-мунозара асосида ўтган йиғилишда конференция иштироткчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция ишида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Ғофуржон Ҳамидов, «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Эркин Якубов иштирок этди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru