Уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлиб, дунёдаги энг даҳшатли қирғинлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Бугун Ватан озодлиги йўлида жон олиб-жон берган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғи ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотираси эъзозда. Айни пайтда биз билан ёнма-ён яшаб келаётган уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистион Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” шу йилнинг 20 апрелдаги қарорида бундай эътибор ва ғамҳўрлик яна бир бор ўз аксини топган. Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов тадбирни қисқача кириш сўзи билан очар экан, ана шу ҳақда алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда Ватан озодлиги йўлида шаҳид бўлган жангчилар хотирасига бир дақиқа сукут сақлаб ҳурмат бажо келтирилди.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти корхоналарида меҳнат қилаётган байналмилал жангчилар ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда “Шўрданак” ҳажвий гуруҳи актёрлари Эркин Чулиев ва Дониёр Ҳасанов ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Марҳабо Аҳмедова томонидан намойиш қилинган бадиий дастур йиғилганларда байрамона кайфият бағишлади.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru