Category Archives: Yangiliklar

2021 йилда 4,45 млн тонна кўмир қазиб олинади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зали (АОКА)да ўтказилган брифингда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди:

“2021 йилда акциядорлик жамиятида 4,45 млн тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Айни пайтда ойлик, чораклик режалар бажарилиши таъминланмоқда. Хусусан, май ойида мавжуд конлардан 386,2 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу режага нисбатан 106,4 фоизни ташкил этади.
Корхонада бу йил асосий эътибор кўмир устки қатламини очиш ишларига қаратилмоқда. Май ойида кон устки қатламини очиш ишлари 2 миллион 875 минг куб метрга тенг бўлди ва бу борадаги режа ҳам 100,3 фоизни ташкил этди».

Жорий куз-қиш мавсумига бюджет ташкилотларига ва аҳоли эҳтиёжлари учун қанча кўмир етказиб берилади?

“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021-2022 йиллар куз-киш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича ижтимоий соҳа объектларига 450 минг тонна, республика аҳолисига 985 минг тонна кўмир етказиб берилади. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 705 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғиси ташкил этади.
Айни кунларда республика бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Ёқилғи “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 96 та ҳудудий кўмир омбори ва савдо шахобчаси орқали тарқатилмоқда.
Табиий газ етиб бормаган аҳоли пунктларида маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кўмирга бўлган эҳтиёж аниқланади ва тегишли рўйхат шакллантирилиб, туман (шаҳар) ҳокимликларига такдим этилади. Маҳаллий ҳокимликлар ушбу рўйхатлар асосида ҳудудий кўмир омборларига буюртма беради ва кўмир тарқатиш жадвалини тасдиқлайди. Аҳоли ушбу жадвалга асосан ўзига яқин ҳудудий кўмир омборига мурожаат қилади.

Бир тонна кўмирнинг нархи қанча?

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти омборлари оркали аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилаётган кўмир маҳсулотининг нархи қуйидагича:

бир тонна кўмир маҳсулоти — 300 минг 300 сўм;

Ангрен кўмир конидан юкланган ёқилғи кўмир жамланмасига етказилгач, у ерда лабораториядан ўтказилади. Ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади. Харидор кўмирни ўз ҳудудидаги омборлардан сотиб олаётган чоғида ўша сифат сертификатини талаб қилиши лозим.
Ҳарид қилинган қаттиқ ёқилғининг сифати бузилмаслиги учун истеъмолчилар уни ҳарид қилиб олганидан сўнг, махсус омборларда, қуёшнинг нури тушмайдиган, усти ёпиқ жойларда сақлаш тавсия этилади.
Бюджет ташкилотлари етказиб берилаётганинг кўмир хариди билан боғлиқ саволлар бўйича “Кўмир таъминот” МЧЖнинг (71) 244-38- 28 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин”.

КОНЧИЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ ‒ “КОИНОТ”ДА

Жорий йилнинг 17 июнида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёз мавсумининг биринчи навбати учун 250 нафар болани қабул қилиб олди.

Ёз фасли бошланиши билан ота‑оналар таътилга чиққан болажонларининг бўш вақтини унумли ўтказиши ҳақида бош қотиради. “Ўзбеккўмир” АЖ филиалларида ишловчи ходимларнинг бу масалада ортиқча ўйланишларига ўрин қолмайди. Чунки ҳар йили ёз мавсуми бошланиши билан Оҳангарон туманининг сўлим Четсув қишлоғида жойлашган “Коинот” оромгоҳи уларнинг фарзандларига бағрини очади.

‒ Карантин чораларининг юмшатилгани муносабати билан “Коинот” оромгоҳи ушбу мавсумда уч навбатда фаолият кўрсатади. Ҳар бир навбатнинг давомийлиги 12 кун бўлиб, уларда 250 нафардан жами 750 нафар ўғил‑қиз ҳордиқ чиқариши режалаштирилган. Оромгоҳ йўлланмасининг нархи 700 минг сўм бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандларини оромгоҳга юбормоқчи бўлган Жамиятимиз ишчи‑ходимлари йўлланма нархининг 25 фоизини тўлайдилар, холос. Қолган 75 фоизи касаба уюшмаси томонидан қопланади, ‒ дейди Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Анорбой Султонов.

А.Султонов берган маълумотларга кўра, оромгоҳнинг болаларни қабул қилиш қуввати 310 ўринга мўлжалланган. Лекин пандемия даврининг давом этаётгани ҳисобга олиниб, дам олувчилар сони қисқартирилган. Ҳар бир боланинг саломатлиги тўғрисида шифокор хулосаси олингандан кейингина оромгоҳга қабул қилинади.

“Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари Маъмура Усмонова оромгоҳ ва амалга ошириладиган ишлар хусусида сўзлаб берди.

‒ Оромгоҳимиз 1950 йилда ташкил этилган. Мана, етмиш йилдан буён кончиларнинг фарзандлари ва бошқа дам олувчиларга хизмат қилиб келмоқда. Йилдан йилга янги шароит ва қулайликлар яратилмоқда.

Оромгоҳимиз ҳудудида ётоқхоналар, ошхона, спорт майдонлари, сув ҳавзаси, амфитеатр, тиббий пункт ва бошқа объектлар жойлашган. Барча бинолар талаб даражасида таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Эллик нафар ходим дам олувчилар учун хизмат кўрсатади. Тиббий тез ёрдам кўрсатиш ҳамда ўт ўчириш машиналари хизматга шай ҳолатда.

“Коинот”да ҳар бир гуруҳ қуёш тизими сайёралари номи билан аталган. Масалан, Ер, Венера, Нептун каби ва ҳоказо. Ҳар бир гуруҳга тарбиячи ва етакчилар бириктирилган.

Бир сўз билан айтганда, ота‑оналар фарзандларини бизга ишониб топширганларига афсусланишмайди. Аксинча, болаларимиз тоза ҳаво, зилол сувлар, соя‑салқин маскан бағрида куч‑қувватга тўлиб қайтади. Мавсум давомида турли маънавий‑маърифий тадбирлар, маданий кечалар, спорт мусобақалари ўтказилади. Фаол иштирокчилар тақдирланади.

Отабек Бакиров,
“Ozbekko’mir” газетаси мухбири

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Ўзбекистон кўмир саноати тараққиёт босқичлари Ангрен шаҳри тарихи билан чамбарчас боғлиқ

“Ўзбеккўмир” АЖ “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиалида 11 инюнь куни ўтказилган маънавий-маърифий тадбир мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ангрен шаҳрининг 75 йиллигига бағишланди.

Корхона Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдуқаюм Носиров бошлаб берган тадбирда таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков Ўзбекистон ва дунёда бўлаётган муҳим воқеаларни ғоятда қизиқарли тарзда шарҳлади. У жорий йилнинг 13 июнида ташкил топганига 75 йил тўлаётган Ангрен шаҳри тарихига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Шаҳар пойдевори қўйилишига ҳудудда қуриб ишга туширилган кўмир конлари сабаб бўлгани ва Ўзбекистон кўмир саноати тараққиёти Ангрен шаҳри тарихи билан чамбарчас боғлиқлиги, бу бугунги кунда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти республикамиздамиздаги йирик кўмир қазиб олувчи ва етказиб берувчи корхона сифатида мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси хусусида ишончли мисоллар келтирди.
Мазмунли маърузадан сўнг корхона ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
“Ўзбекнаво” давлат муассасаси хонандаси Марҳабо Аҳмедова ижросидаги куй‑қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Отабек Бакиров,
“O’zbekko’mir” газетаси мухбири

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Энг фаол корхона” номинацияси − Жамият ёшларида

19-23 май кунлари Энергетика вазирлиги ташаббуси билан “Баркамол ёш мутахассис − қудратли юрт таянчи” шиори остида ўтказилган “Ёшлик энергияси” форумида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлари ҳам ўз соҳалари бўйича суҳбат, тренинг, спорт ва билимлар беллашувларида муваффақитли қатнашиб қайтдилар.

Жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳманов форум доирасида “Энг фаол корхона” номинацияси бўйича мутлақ ғолиб чиқиб, I даражали дипломини қўлга киритди.

“Ангрен кўмир кони филиали” ёш мутахассиси Гавҳар Маткаримова “Энг фаол иштирокчи” номинациясида, “Капитал қурилиш” филиали ёш мутахассиси Алишер Кучимов “Заковат” интелектуал ўйинида “Энг билимдон иштирокчи” номинациясида мутлақ ғолиб чиқиб, вазирликнинг қимматбаҳо совғалари ва I даражали дипломи билан тақдирланди.

Жамият ёшларининг форум доирасидаги спорт мусобақаларида иштироки ҳам таҳсинга сазовордир. Хусусан, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали ёш мутахассислари Достон Назарбеков ҳамда Зуҳриддин Мирашуров, “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиали ёш мутахассиси Ботир Адинаматов (волейбол) II ва III даражали, “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали вакили Абдулазиз Анарбоев (футбол) II даражали диплом соҳиби бўлдилар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Кўмир саноати ходимлари шарафланди

21 май куни «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида Кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Кончилик замонавий саноатдаги энг қийин ва шарафли касблардан биридир. Зеро, қазилма бойликлари сероб она заминимиз ўз бағрида миллион йиллардан буён асраб-авайлаб келаётган неъматларини шунчаки бериб қўймайди, аксинча, ушбу неъматларини Ватан равнақи, эл фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатиб келаётган кончиларнинг машаққатли меҳнати эвазига тортиқ қилади.

Ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу қутлуғ санага “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти жамоаси ҳам муносиб тайёргарлик кўрди. Бу бежиз эмас. Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда соҳанинг аҳамияти беқиёс. Бугун корхонанинг кўп минг кишилик жамоаси кон-металлургия саноатини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшмоқда.

“Қурилиш-монтаж ишлари” филиали фаоллар залида ташкил этилган тантанали тадбирда сўзга чиққан Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, “Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори Владимир Кузнецов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Ғафуржон Ҳамидов, Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов, “Ангрен кўмир кони” филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Александр Корчагин ва бошқалар бу ҳақда алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар ва кўмир саноати ходимларини касб байрами билан самимий қутладилар.

Касб байрами арафасида ишлаб чиқариш илғорлари ва меҳнат фахрийларидан бир гуруҳи “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Тадбирда ана шу мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

Республика санъат усталари томонидан намойиш қилинган бадиий дастур тадбир иштирокчиларига байрамона кўтаринки кайфият улашди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“O’zbekko’mir” AK aksiyadorlariga

“O’zbekko’mir” AJ aksiyadorlarni 2021 yil 7-iyun kuni bo’lib o’tadigan aksiyadorlarning umumiy yig’ilishi to’g’risida Toshkent viloyati, Angren shahri, Istoklol ko’chasi, bino-1, kompaniyaning majlislar zalida bo’lib o’tadi.
Qimmatli qog’ozlar egalarining ro’yxati tuzilgan sana:
– xabarnoma uchun: 17.05.2021 yil
– yig’ilishda qatnashish uchun: 1.06.2021
Ro’yxatdan o’tish boshlanadi: 14.30. Uchrashuvning boshlanishi: soat 15.00.

Aksiyadorlar umumiy yig’ilishining kun tartibi:

1. Aktsiyadorlarning yillik umumiy yig’ilishi to’g’risidagi nizomni tasdiqlash.
2. Aksiyadorlar Umumiy yig’ilishining Hisob komissiyasi a’zolarini tasdiqlash.
3. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 3 apreldagi PQ-5053-sonli “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tarkibini optimallashtirish va shtatlar sonini qisqartirish to’g’risida” gi Farmonini amalga oshirish to’g’risida.
4.”O’zbekko’mir” AJ Bosh direktori bilan mehnat shartnomasini uzaytirish.
5. Kuzatuv kengashi to’g’risidagi nizomga o’zgartirishlar.
6. “O’zbekko’mir” AJ Kuzatuv kengashining yangi tarkibini tasdiqlash.
7. Korxonaning tashkiliy tuzilishini tasdiqlash.
8. Ijro etuvchi hokimiyat boshlig’i va a’zolari lavozimiga tanlov o’tkazish to’g’risidagi namunaviy nizomni tasdiqlash.
9. Kompaniya Ustavining yangi nashrini tasdiqlash.
10. “O’zbekko’mir” AJ ustav kapitalidagi davlat ulushini kamaytirish.

Iltimos, pasportingizni yoki boshqa shaxsiy guvohnomangizni olib keling. Aksiyadorlar qo’shimcha ma’lumotlar bilan Angren, st. Istiqlol 1, ma’lumot olish uchun telefon raqamlari (+998 71) 150-39-80; faks: (+998 71) 150 39 89. Elektron pochta: elektron pochta: info@coal.uz, veb-sayt: www.uzbekcoal.uz.

Jamiyat Kuzatuv kengashi.

Меҳнат фахрийлари тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон кўмир саноати саҳасида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатиб келаётган меҳнат фахрийлари байрам совғалари билан тақдирланди.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ана шу совғаларни топшириш маросими ўтказилди.

Жамият бош муҳандиси Зафар Имомхўжаев ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов томонидан меҳнат фахрийлари − Бошқарув аппарати бош энергетиги Хайриддин Қаюмов, “Ангрен кўмир кони” филиали техника бўлими бошлиғи Абдумўмин Абдусатторов, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали бош муҳандиси Нурмуҳаммад Маюсупов, “Энергия ва телекммуникация тармоқлари” филиали техника бўлими бошлиғи Раҳмон Юлдашевларга байрам совҳаларини тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кўмир саноати меҳнат фахрийларига кўрсатилаёт эътибор ва эҳтиром учун Энергетика вазирлигига миннатдорлик изҳор қилдилар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Ўзбеккўмир”АЖ: 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунлари

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида кўмир қазиб олиш 1 351,7 минг тоннани ташкил қилди, бу режага нисбатан 111,8 фоизни ташкил этади.

Истеъмолчилар ўтган тўрт ой давомида 1 655,0 минг тонна кўмир етказиб берилди. Бу режага нисбатан 107,4 фоизга тенг бўлди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,9 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 9 251,8 минг кубометр ҳажмида кон устки қатламни очиш ишларии бажарилди. Бу борада ҳам ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан ўсиш суръати 147,3 фоизга тенг бўлди. Жумаҳладан, темир йўл транспорти ёрдамида 2 543,1 минг, автомобил транспорти ёрдамида 6 708,8 минг кубометр ҳажмида иш бажарилди

Товар маҳсулотлари амалдаги нархларда 330 114,5 млн.сўмни, таққослама нархларда 244 088,6 млн.сўмни ташкил қилди, ёки режага нисбатан 110,1 фоизга бажарилди. Маҳсулотларни сотишдан соф тушум 323 849,6 млн.сўмни, қўшилган қийматдан тушум 83 236,2 млн.сўмни ташкил қилди.

Акциядорлик жамиятида маҳаллий дастури ишлар изчил олиб борилмоқда. Январь-апрель ойларида ушбу дастур доирасида 2 121 млн.сўмлик маҳсулот тайёрланди. Шунингдек, маҳсулот таннархини қисқартириш бўйича чора-тадбир 100 фоизга бажарилди.

Ринат Губайдуллин,
“Ўзбеккўмир” АЖ иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бошқармаси бошлиғи

“Ангрен” кўмир конида қандай кон техникаларидан фойдаланилмоқда?

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига 11 май куни ташкил этилган навбатдаги пресс-тур ана шу мавзуда бўлди.

Ёқилғи очиқ усулда қазиб олинадиган “Ангрен” кўмир кони Марказий Осиёдаги йирик кон бўлиб, у республика эҳтиёжлари учун кўмирнинг 85 фоизини етказиб беради. 1948 йилда қуриб фойдаланишга топширилган конни реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича бир неча босқичли ишлар олиб борилди. Айни пайтда бу ерда 4 кубометрдан 16 кубометргача сиғимли қудратли экаскаваторлар, 130 тонна юк кўтара оладиган улкан “БелАЗ” самосвалларидан унумли фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнини темир йўл ҳамда конвейер транспортисиз ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Кўмир кони умумий узунлиги бир неча ўн чақиримга тенг темир йўлллари ва бир неча темир йўл станцияларига эга.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари журналистлари “Ангрен” кўмир конида фойдаланилаётган кон техникалари ҳамда кончиларнинг қайноқ меҳнат жараёни билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар бюджет ташкилотларига кўмир юклаш жараёнини ҳам бориб кўрдилар.

Мутахассислар журналистларнинг кўмир қазиб олиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ ан саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Маълумот учун, жорий 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 4,45 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 115,1%ни ташкил қилади. Тайёр маҳсулотнинг 3,3 млн. тоннаси иссиқлик электр станцияларига, 440 минг тоннаси бюджет ташкилотларига етказиб берилади.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru