“Коинот” оромгоҳи болаларни яна ўз қучоғига чорлади
Nashr qilingan sana: 13.07.2022 23:06:45Жорий йил ёз мавсумида “Коинот” ёзги соғломлаштириш оромгоҳи кўмир саноати корхоналари ходимларининг фарзандларини учинчи бор қабул қилмоқда. 13 июль куни 270 нафар ўғил-қиз тоғ бағридаги хушманзара оромгоҳга йўл олди. Улар орасида нафақат “Ўзбеккўмир” АЖ ходимлари фарзандлари, шунингдек, Ангрен, Нурфшон, Олмалиқ шаҳарларидан ҳам ўқувчи-ёшлар бор.
– “Космос” оромгоҳининг учинчи сменаси иш бошламоқда, – дейди “Ўзбекўмир” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов, – болалар орасида ёз мавсуми бошлангунга қадар оромгоҳда дам олаётганлар ҳам бор. Оромгоҳ раҳбари Дилфуза Нормуродова, катта тарбиячи Мадина Баракаева ва спорт инструктори Элвира Юсуповалар ўзларини эътиборли мураббий сифатида кўрсатишди: улар туфайли соҳа ходимларининг фарзандлари оромгоҳда бўш вақтларини қизиқарли ўтказишмоқда – ҳовузларда сузишади, югуришади, ўйнашади. Бундан ташқари, теннис, футбол, шахмат ва шашка, севимли машғулотларига қатнашиш, мавзули мусобақаларда қатнашиш, фильм томоша қилиш, китоб ўқиш...
– Қизим Мадинабону 6-синфга ўтди. У уч йилдан буён кетма-кет “Коинот”га дам олишга боради, – дейди “Темир йўл транспорти” филиали эксплуатация хизмати техник ҳужжатлар бўйича муҳандиси Раҳима Маюсупова, – қизимга оромгоҳ а ёқади! Таассуротлар, ҳар доимгидек, ижобийдир ва бундан ташқари, оромгоҳда қолиш болаларни тарбиялайди: ҳар куни эрталаб соат олтида туриш, ўнда турникка осилиш... Тарбиячилар болаларнинг дангасалик қилишлари ва ўзбошимчаликларига йўл қўймайдилар. Тартиб-қоидага риоя этиш керак.
“Автомобиль-технология транспорти” Филиали 1 автоколоннаси раҳбари Шарифжон Салиев бошчилигида Раҳматулла Қаршибоев, Саидаҳмад Бегматов, Фахриддин Ортиқбоев, Илҳом Пардаев ва бошқа ҳайдовчилар оромгоҳга жўнаб кетиш олдидан автобусда болалар ўзларини қандай тутишлари кераклиги, умуман йўл ҳаракати хавфсизлиги хусусида суҳбат ўтказдилар.
Шаҳар ташқарисига чиқишдан олдин бундай суҳбатлар талаб қилинади, чунки автобус ҳайдовчилари тажрибали мутахассислар бўлиб, кўп йиллар давомида болалар ва катталарни турли манзилларга ташиш билан банд. Колоннага йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва тез ёрдам шифокорлари ҳамроҳлик қилди.
Диана АНДРЕЕВА





Oxirgi yangiliklar:
Ko‘mir sanoatini rivojlantirish uchun yangi imkoniyatlar ochilmoqda
Ko‘mir narxiga bozor mexanizmlarini joriy etish haqidagi taklif ma’qullandi. Bu, aslida, davr talabi. Chunki har qanday sohada bo‘lgani kabi, ko‘mir sanoatida ham ishl...
O'qish
Ko‘mir ta’minotida haqiqiy holat va qabul qilingan choralar
So‘nggi yillarda “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan ko‘mir qazib olish va iste’molchilarga yetkazib berish hajmlari izchil oshib bormoqda. Xususan, 2025 yil yakunlariga ko‘ra, m...
O'qish
Ko‘mirni yoqishdan ko‘ra, qayta ishlasa, qiymati oshadi
JamiyatTanlash Mulohaza Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning “Chirchiq” kimyo-industrial texnoparkidagi zamonaviy ishlab chiqarishlar bilan tanishuvini kuza...
O'qish
Birja savdolaridagi holat bo‘yicha “O‘zbekko‘mir” AJning rasmiy izohi
Ijtimoiy tarmoq va elektron nashrlar axborot kanallarida “O‘zbekko‘mir” AJ faoliyati, jumladan birja savdolarida ko‘mir mahsulotlarini joylashtirish, jamiyatning kor...
O'qish