“Ўзбеккўмир” АЖ: 9 минг 500 туп дарахт кўчати ўтқазилади
Nashr qilingan sana: 16.11.2021 07:09:54“Ўзбеккўмир” АЖ: 9 минг 500 туп дарахт кўчати ўтқазилади
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 5 ноябрдан дарахт экиш бўйича бошланган “дарзарб 40 кунлик” тадбирлари изчил олиб борилмоқда.
Хабарингиз бор, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш, шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва долзарб вазифалар белгилаб олинган эди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Хусусан, Тошкент вилоятида – 16 миллион туп кўчат экилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда кўмир саноати корхоналарининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 5 ноябрдан 10 декабригача қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.
Айни кунларда ана шу ҳужжат ижроси доирасида филиалларда ва Ангрен шаҳридан ажратилган ҳудудларда кўчат экиш ишлари жавом эттирилмоқда. Биз акция давомида кўкаламзорлаштириш тадбирлари олиб бораётган жамият вакиллари билан суҳбатлашдик.
− Биз “Матонат” кўча узра 1900 туп дарахт кўчати ўтқазаяпмиз. Экиш учун иқлим шароитимизга мос павловния дарахти танланди, − дейди жамият меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи Шукуржон Ҳаитматов.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, павловния дарахти жуда тез ўсувчи ўсимлик бўлиб, ерга экилган ниҳол бир йилда 5 метргача бўй чўзади. Илк йилдаёқ мингта дарахтдан минг тоннагача биомасса олиш мумкин. Павловния дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат туради. Унга мебелсозлик, қурилиш соҳаларида талаб катта. Энг асосийси, ушбу дарахт иссиқ ва совуққа, қурғоқчиликкка ўта чидамли. Суғориб турилса жуда тез ўсади, аммо сув бўлмаса ҳам ўлмайди, аммо ўсишдан тўхтаб туради.
“Долзарб 40 кунлик”да тупроқ-иқлим шароитимизга мос ана шундай дарахт кўчатлари ўтқазишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ушбу кўчатлар узоқдан эмас, Ангреннинг шундоққина биқинидаги Оҳангарон ўрмон хўжалигидан олинмоқда.
Жамият томонидан шаҳар ҳудуди ва филиаллардаги бўш майдонларга 9,6 минг туп, шу жумладан 4,5 минг туп мевали, 4,1 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.
Неъмат Душаев,
«Ўзбеккўмир» АЖ Ахборот хизмати раҳбари


Oxirgi yangiliklar:
2025-yil davomida 8 ta innovatsion loyiha amalga oshirildi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida 2025-yil mobaynida innovatsion rivojlanish yo‘nalishida keng ko‘lamli ishlar amalga oshirildi. Jamiyatning ko‘plab filiallarida qat...
O'qish
Halollik bor joyda baraka bo‘ladi
Korrupsiya – jamiyatni ich-ichidan yemiruvchi, adolatga, ishonchga va taraqqiyotga putur yetkazuvchi eng xavfli illatlardan biri. U mehnatga emas, manfaatga tayanadi, hal...
O'qish
Qog‘ozsiz tizim – tezkor boshqaruv samarasi
“O‘zbekko‘mir” AJ ijro apparati va filiallarida ish yuritish tizimi zamon talablari asosida yangilandi. Elektron hujjat aylanmasi – EDO tizimi joriy etilishi natijas...
O'qish
Investitsiya va innovatsiyalarga yo‘l ochgan 58 tashrif
2025-yil “O‘zbekko‘mir” aksiya-dorlik jamiyati uchun xorijiy ham-korlik yili bo‘ldi. Jamiyat yil davomida 58 ta xorijiy tashrifni qabul qildi, bu nafaqat texnologiya va t...
O'qish