“Ўзбеккўмир” АЖ: ёшлар қандай натижаларга эришмоқдалар?
Publication date: 10.02.2022 03:55:55“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ижроси доирасида 2021 йилда қандай натижаларга эришилди? 2022 йилдаги режалар нималардан иборат?
Жорий йилнинг 9 февраль куни Жамият ижро аппарати фаоллар залида ташкил этилган Ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгашининг ҳисобот йиғилишида ана шу масала атрофлича кўриб чиқилди.
Етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов кенгаш томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Таъкидландики, жамият тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ёшлар нафақат ишлаб чиқаришда, балки ижтимоий-сиёсий, маънавий жабҳаларда ҳам фаол иштирок этиб, ўз иқтидорларини тобора яққол намоён қилмоқдалар.
Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ХДП ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёш сиёсатчи” кўрик-танловида жамият ёшлари шаҳар бўйича биринчи, вилоятда иккинчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олдилар. Энергетика вазирлиги томонидан май ойида ўтказилган “Ёшлик энергияси” халқаро форумида ҳам улар фаол қатнашиб, шарафли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Ўзбекистон ёшлари форуми доирасида ташкил этилган “Иттифоқ кубоги мусобақаларида жамият ёшлар футбол жамоаси Ангрен шаҳридаги идора ва ташкилотлар вакилларини доғда қолдириб, кубок соҳибига айланишди. Жамият ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси эса Ёшлар ишлари агентлиги республика кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан ўтказилган "Йил етакчиси" кўрик-танловда мутлақ ғолиб деб топилди ва диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Йиғилишда ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини таъминлаш учун мавжуд имкониятларни тўла ишга солиш, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш зарурлиги ҳам алоҳида қайд этилди. Жамият тизимида ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури бандлари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилган ҳолда тасдиқланди.
Тадбир якунида жамият тизимидаги корхоналарда 2021 йил давомида фаол иш олиб борган ёшлар етакчилари тақдирландилар.
"Ўзбеккўмир" АЖ ахборот хизмати


Latest news
Issues of Improving Operational Efficiency and Labor Productivity Discussed
Read
A representative of Uzbekugol JSC is participating in the international forum “Russian Energy Week 2026”
Read
Briefing: Vulnerable Families Purchasing Coal to Receive Compensation of up to UZS 600,000
In 2026, Uzbekcoal Joint Stock Company plans to produce 5.7 million tonnes of coal and supply 7 million tonnes to consumers. Of this volume, 1.53 million tonnes will be a...
Read
Excavator operators and loading machine operators are being recruited
#Vacancy JSC “O‘zbekko‘mir” is recruiting excavator operators and loading machine operators for its “Angren Coal Mine” and “Transport” branches. Applications for th...
Read