Бухоро вилояти аҳолисига 43 минг тонна кўмир етказиб берилади
Nashr qilingan sana: 10.10.2022 22:20:57Бухоро вилояти аҳолисига 43 минг тонна кўмир етказиб берилади
“Кўмир таъминот” МЧЖ Бухоро вилояти филиалида Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 202 йил 23 сетябрдаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсуми учун аҳоли хонадонларига манзилли кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ва аҳолига қиш мавсумида қулайликлар яратиш мавзусига бағишлаб нган йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Н.Талабаев раислигида олиб борилган йиғилишда Бухоро вилояти “Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят ижтимоий соҳа ташкилоти раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда “Кўмир таъминот” МЧЖ Бухоро вилояти филиалнинг муҳандис-техник ходимлари ва барча туман омбор мудирлари қатнашдилар.
“Кўмир таъминот” МЧЖ Бухоро вилояти филиали 2022-2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотини белгиланган тартибда ўз вақтида етказиб берганлигини йиғилишда эътироф этилди. Вилоят аҳолисига жорий куз-қиш мавсуми учун 53 минг 343 тонна маҳаллий кўмир етказиб берилади. Шу мақсадда 6 сентябрь ҳолатига 28 минг 98 тонна кўмир тарқатилди.
Шофиркон туманидаги газлаштирилмаган ҳамда газ тармоғидан узилганлиги сабабли муаммолар пайдо бўлган. Йиғилишда ушбу муаммолар “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Н.Талабаев, “Кўмир таъминот” МЧЖ Бухоро вилояти филиали бошлиғи У.Козимов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ вилоят бошқармаси вакиллари иштирокида жойида ўрганиб чиқилиб, зарур тадбирлар белгилангани таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларига манзилли кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда аҳолига қиш мавсумида қулайликлар яратиш мақсадида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилишда вилоят аҳолисига етказиб берилиши режалаштирилган кўмир маҳсулотлари ҳамда унинг сифати, миқдори ва маркаси учун жавобгарлик филиал тасарруфидаги кўмир омборлари мудирларига зиммасига юклатилгани уқдириб ўтилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй жой фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Умида Ҳамроева,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Бухоро вилояти филиали ходими
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Mehnat muhofazasi – kasaba uyushmalarining nazoratida
25-aprel kuni “Mehnat muhofazasi va xavfsizligi bo‘yicha jamoatchilik nazoratini tashkil etish yuzasidan respublika ko‘rik-tanlovi”ning viloyat bosqichi bo‘lib o‘tdi....
O'qishSirdaryo musiqali teatri ijodkorlari konchilar huzurida
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida xodimlarning madaniy hordiq chiqarishlariga alohida e’tibor berilmoqda. 25-aprel kuni “Qurilish-montaj ishlar...
O'qishMaxsus taktik o‘quv mashg‘uloti o'tkazildi
“O‘zbekko‘mir” AJ «ATT» filiali favqulodda vaziyatlarda harakat qilish tuzilmalari shartli zilzila, yong‘in, ko‘chki paytida qutqaruv, birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish b...
O'qish“Korrupsiyaga murosasiz munosabatda bo‘laylik!”
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha targ‘ibot ishlari davom ettirilmoqda. Bugun "Temir yo‘l transporti" filiali...
O'qish