ФАОЛ ЁШЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Nashr qilingan sana: 15.07.2021 15:46:26Мамлакатимизда Ёшлар куни кенг нишонланди. Икки минг нафарга яқин 30 ёшгача бўлган йигит-қиз меҳнат қилаётган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам ушбу байрам кўтаринки руҳда ўтказилди. Жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшлар бош директор томонидан ташаккурнома ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Бугун, 5 июль куни мукофотланганларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов тадбирда сўз олиб, корхона ёшларининг давлат ва жамиятдаги ўрни ва роли, давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган ғамҳўрликлар, яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар хусусида мамнуният билан сўз юритди. Жамият ёшлари бунга жавобан нафақат ишлаб чиқаришда, балки ижтимоий, спорт, маданий ва маърифий соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритаётганини алоҳида таъкидлади. “Ёшлик энергияси” халқаро форумида корхона жамоаси “Энг фаол компания” номинациясида фахрли ўрин эгаллаб, Энергетика вазирининг 1-даражали дипломи билан тақдирлангани бунга яққол мисол бўла олади.
Тадбирда фаол ёшлар тантанали равишда тақдирландилар.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Surxondaryoda Yangi yil oldidan yana 624 tonna ko‘mir tarqatildi
Respublikamiz hududlarida “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan ortib yuborilgan ko‘mir mahsulotini aholiga tarqatish ishlari davom etmoqda. Bugun, 31-dekabr kuni “Ko‘mir...
O'qishKoʻmir konida ish qizgʻin davom etmoqda
Ayni damlarda “Oʻzbekkoʻmir” aksiyadorlik jamiyati konlarida ishlab chiqarish bir maromda davom etmoqda. Konchilar 31-dekabr - bayram kuniga qaramay, kon ustki q...
O'qishMehnat kishisining qadri yanada baland bo‘ladi
Respublikamiz iqtisodiyoti barqaror rivojlanib bormoqda. Murakkab geosiyosiy sharoitga qaramay, joriy yilda iqtisodiyotimiz 6,3 foizga oshib, 111 milliard dollardan k...
O'qishYangi yilingiz qutlug‘ bo‘lsin, aziz konchilar!
Hurmatli ko‘mir sanoati xodimlari va faxriylari, aziz hamkasblar! Angren va uning barcha aholisi taqdiri ko‘mir sanoati bilan chambarchas bog‘liq. U...
O'qish