ИШЛАБ ЧИҚИШ УСТАЛАРИ
Nashr qilingan sana: 25.01.2023 10:50:01Ишлаб чиқариш ходимлари уста-созловчиларни ижодкор одамлар, ўзига хос сеҳргарлар деб билишлари бежиз эмас. Дарҳақиқат, ҳар қандай механизмнинг ишлашида носозликни топиш ва уни тез ва самарали тарзда бартараф этиш қобилияти ҳамма учун ҳам эмас. Таъмирчиларни шоирлар, мусиқачилар ёки рассомларга қиёсласа бўлади: улар нафақат муаммоларни тўғри ҳал қилишади, балки техник жиҳозларнинг аниқ Швецария соатлари каби ишлашини таъминлайдилар.
– Жамоамизда, умуман кўмир саноатининг бошқа тармоқларида ҳам беқиёс истеъдоди билан танилган одамлар кўп. Энг йирик завод участкасининг экскаваторни ишга тушириш устаси Асхат Гортак ана шундай ҳамкасбларимиздан бири, – дейди кон экскаваторларини таъмирлаш участкаси бошлиғи Тоҳир Низомов. – Бу одамда бир чинакам қадрли хислат бор: Асхат Фархадович ўз ҳамкасбларидан ҳеч қачон ёрдамни рад этмаган. У банд бўлишига қарамай, ишламай қолган ускунани текшириш учун қўшни устахонани кўздан кечиришга, ҳатто бошқа корхонага боришга ҳам албатта вақт топади. У деярли барча тармоқларда техник қурилмаларни созлаш билан шуғулланади.
Асхат Гортак, Александр Митюрев ва Сарвар Йўлдошевлар экскаватор парки ва бурғулаш қурилмаларини ишга тушириш бўйича етук мутахассислардир.
Заводдаги экскаватор участкаси энг йирик бўлиб, унинг меҳнат жамоаси 60 кишидан иборат. Улар орасида таъмирчилар Алимжон Адинаматов, Арсен Жемилов, Наби Бабақуловлар гидро-пневматик ускуналарга техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар, экскаватор участкасининг фахри ҳисобланади.
“Ангрен” кўмир конининг 37-сонли участкасига Аъзамжон Қосимов раҳбарлик қилади. Созлагичлар жамоаси фақат тажрибали мутахассислардан иборат. Бу ерда улар нафақат механика, балки электротехника билан ҳам шуғулланишлари керак. Шунингдек, улар конвейер линияларининг ишлашини текширадилар. Конвейер линиялари иш пайтида тез-тез бузилишларга мойил. Об-ҳавонинг қандай бўлиши муҳим эмас: иссиқ-совуқда Зуҳриддин Мирадалиев, Артур Негаи, Алишер Мирзалиев, Ҳамид Мадаминов, Абубакир Абдумаликов, Абдурасул Исматуллаев, Абдулазиз Рўзматовлар таъмирлаш ва созлаш ишларини олиб боришмоқда.
Сергей Рахманов бошчилигидаги “Энергетика ва телекоммуникация тармоқлари” филиалининг ростлагичлар жамоаси фақат ижобий томонларини кўрсатмоқда. Филиал усталари зарур эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар билан таъминланиб, таъмирлаш ва синов ишларини фақат мустақил равишда амалга оширадилар.
Диана АНДРЕЕВА
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Mehnat muhofazasi – kasaba uyushmalarining nazoratida
25-aprel kuni “Mehnat muhofazasi va xavfsizligi bo‘yicha jamoatchilik nazoratini tashkil etish yuzasidan respublika ko‘rik-tanlovi”ning viloyat bosqichi bo‘lib o‘tdi....
O'qishSirdaryo musiqali teatri ijodkorlari konchilar huzurida
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida xodimlarning madaniy hordiq chiqarishlariga alohida e’tibor berilmoqda. 25-aprel kuni “Qurilish-montaj ishlar...
O'qishMaxsus taktik o‘quv mashg‘uloti o'tkazildi
“O‘zbekko‘mir” AJ «ATT» filiali favqulodda vaziyatlarda harakat qilish tuzilmalari shartli zilzila, yong‘in, ko‘chki paytida qutqaruv, birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish b...
O'qish“Korrupsiyaga murosasiz munosabatda bo‘laylik!”
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha targ‘ibot ishlari davom ettirilmoqda. Bugun "Temir yo‘l transporti" filiali...
O'qish