Касаба уюшмаси кончи-энергетикларга қандай кўмак бермоқда?
Nashr qilingan sana: 21.06.2022 04:58:55Касаба уюшмаси доирасида иш олиб бориш ҳар бир корхонада, ҳар бир ташкилотда ва ҳар бир муассасада муҳимдир. Касаба уюшмаси қўмитаси раисининг кўплаб вазифалари орасида биринчи ва энг муҳими, ишчиларнинг моддий ва маънавий фаровонлиги ҳақида ғамхўрликдир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, у корхона раҳбаридан кейин иккинчи шахс бўлиб, у ҳам одамлар олдидаги масъулият ҳиссидан кам эмас.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Энергетика ва телекоммуникация тармоқлари” филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Аъзам Йўлдошев ва ходимлар бўлими бошлиғи Зарифа Усмоновалар жорий йил бошидан буён корхона касаба уюшма қўмитаси фаолиятида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилаётганини эътироф этадилар. Филиалда 290 киши ишлайди, улардан 105 нафари аёллардир. Бу йил йўлланмалар асосида олти нафар ишчи-ходим “Чортоқ”, “Ботаника”, “Замин” санаторийларига дам олиш ва даволаниш учун йўл олди.
Умумхалқ байрамлари ва касб байрамлари ҳамда турли саналарда кам таъминланган, кўп болали ва тўлиқ бўлмаган оилалар вакиллари, шунингдек, 50 нафар ишламайдиган пенсионер мунтазам равишда йўқланиб, уларга озиқ-овқат пакетлари етказиб берилади. Улар орасида корхонанинг собиқ ходими, Афғонистон уруши қатнашчиси Шахобиддин Эргашев ҳам бор.
– Раҳбарият бошчилигидаги филиалнинг кичик, аммо аҳил жамоаси энергетиклари бу ерда узоқ йиллар меҳнат қилганларни унутишмайди, – дейди Зарифа опа, – собиқ ҳамкасбларимизни йўқлаб, саломатлиги ва ҳолидан хабар олиб турамиз. Уларга байрамлар улашилади. Ўтган йили филиал бошлиғи Эркин Эргашев ўқув йили арафасида уч нафар кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларига зарур мактаб жиҳозларини топширди.
Филиал ходимларининг қирқ фоиздан ортиғини меҳнаткаш ёшлар вакиллари ташкил этади. 10-12 нафар касб-ҳунар мактаби ва коллежларини битирган ёшлар филиалга ишга қабул қилинди. Умуман олганда, касба уюшма қўмитаси ишчи-ходимлар манфаатини таъминлаш йўлида барча имкониятларни ишга солмоқда.
Диана Андреева
Oxirgi yangiliklar:
Brinfing: kondan xonadongacha: ko‘mir ta’minoti qanday kechmoqda?
Brinfing: kondan xonadongacha: ko‘mir ta’minoti qanday kechmoqda? 2026-yilda “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan 5,7 million tonna ko‘mir qazib chiqarish, shundan 1 milli...
O'qish
Ta’minot: ko‘mir kondan xonadongacha − kim nimaga javobgar?
Ko‘mir ta’minoti faqat mahsulotni qazib olish va sotishdan iborat emas. Bu jarayondaishlab chiqaruvchi, birja, tadbirkor, tashuvchi va iste’molchi ishtirok etadi. Ularnin...
O'qish
INSON QADRI — E’TIBOR VA E’ZOZDA!
Hurmatli hamkasblar, qadrli konchilar va mehnat faxriylari! Sizlarni 11 noyabr — O‘zbekiston kasaba uyushmalari kuni bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati Birlas...
O'qish
ISHCHI INSON MANFAATI — ENG OLIY QADRIYATIMIZ
Qadrli kasaba uyushmalari faollari va aʼzolari, aziz konchilar, hurmatli hamkasblar! Sizlarni 11 noyabr — Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kuni bilan chin qalbimdan sami...
O'qish