Коррупцияга қарши биз билан ҳамкорлик қилинг
Nashr qilingan sana: 02.02.2022 16:21:39Коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги қарорига кўра, 2021 йилнинг 1 октябридан бошлаб, барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган эди. Ушбу ҳужжатдан келиб чиқиб, "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятида ҳам коррупцияга қарши кураш хизмати (комплаенс) ташкил этилган.
Ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, Сиз "Ўзбеккўмир" акциядорлик тизимидаги корхоналарда қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, (78) 148 30 03 ишонч телефонига ёки +99899 091 1765 телефон рақами орқали бевосита "Ўзбеккўмир" АЖ коррупцияга қарши курашиш хизмати бошлиғига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳар бир мурожаат шахсан "Ўзбеккўмир" АЖ бош директори назорати остида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Мурожаатлар жисмоний шахснинг илтимосига кўра, унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун тегишли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Hamkor korxona vakillari bilan uchrashuv
19-dekabr kuni “Carbon-polymer” MChJ vakillari “O‘zbekko‘mir” AJda bo‘ldilar Shu munosabat jamiyat ijro apparati bo‘lim va boshqarmalari hamda tarkibiy tuzilm...
O'qishKo‘mir koni zinalari bo‘ylab...
Qadimgi Ohangaron vodiysi hududida tektonik kuchlar ta’sirida bo‘r yotqiziqlari ochilib, ular ostidan yura davrining ko‘mirli qatlamlari yer yuzasiga chiqqan. Bu yerdagi...
O'qishKorrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatlarni shakllantiraylik!
Ayni kunlarda “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tarkibiy tuzilmalarida “Aksilkorrupsiya oyligi” tadbirlari doirasida seminar va davra suhbatlari olib borilmoqda. ...
O'qishHamkorlik masalalari muhokama etildi
16-dekabr kuni “CHETRA” MCHJ va “DIZEL KOMPLEKT BEL SERVICE” korxonasi vakillari “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida bo‘ldilar Bosh direktor V.V Kuznetsov ishtiro...
O'qish