Меҳнат ярмаркаси: 12 нафар битирувчи резервга олинди
Nashr qilingan sana: 15.04.202214 апрель куни Ўзбекистон -Япония ёшлар инновацион марказида Тошкент давлат техника университети битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда “Ўзбеккўмир” АЖ ҳам мажуд иш ўринлари билан иштирок этди.
Ёшларга сифатли таълим бериш, уларни доимий иш билан таъминлаш, даромад топишлари учун шароит яратиб бериш масаласига мамлакатимизда катта эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим сифатини ошириш хусусида сўз борди. Бу борада таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.
− Олийгоҳларни битирувчи ёшлар орасида жамиятимиз корхоналарида ишлаш истагида бўлганлар кўп. Улар асосан маркшейдерлик иши, механика, кон электромеханикаси, геология, ер ости ишлари, очиқ кон ишлари, энергетика йўналишларига қизиқиш билдирдилар. Бунга меҳнат ярмаркаси иш жараёнида гувоҳ бўлдик, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ Персоналларни бошқаришш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Мадина Умарова.
Ярмаркада жамият мутахассисларига 50 нафардан зиёдроқ йигит-қиз мурожаат қилди. Суҳбат асосида мутахассислигига кўра уларнинг 12 нафарининг бандлигини таъминлаш бўйича келишувга эришилди. Улар орасида маркшейдерлик иши йўналишини танлаган университет битирувчиси, ангренлик Шерзод Турсунов ҳам бор.
Oxirgi yangiliklar:

YANAGI YOZGACHA XAYR, “KOINOT!”
“O‘zbekko‘mir” AJ’ga qarashli “Koinot” bolalar yozgi sog‘lomlashtirish oromgohida joriy mavsum nihoyasiga yetdi. Oldinda Mustaqillik bayrami va yangi o‘quv yili, mashaqqa...
O'qish
МАДАНИЯТ ВА СПОРТГА ОШНО КОНЧИЛАР
Кончиларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнати азал-азалдан алоҳида ҳурматга сазовор бўлган, уларнинг бу иши олдида таъзим қилишган, бунинг учун катта инсонга “раҳмат” а...
O'qish
Жиззах вилояти: маҳаллий кўмир маҳсулоти сифатига эътирозлар йўқ!
Айни кунларда Жиззах вилоятида бюджет ташкилотларини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси билан таъминлаш тадбирлари қизғин бормоқда. 10 август ҳолатига...
O'qishОддий ходимнинг муаммосини ҳал этиш – раҳбарнинг асосий вазифаси
2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида “Ўзбеккўмир” АЖга жами 212 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 13 таси юридик шахслар (...
O'qish