ҚИШДА КЎМИРДАН МУАММО БЎЛМАЙДИ
Nashr qilingan sana: 15.07.2021 05:40:33Энергетика вазирлиги ташаббуси билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ҳамда «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳамкорликда куз-қиш мавсумида Самарқанддаги ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Республика ва вилоят журналистлари ва блогерлар Самарқанд кўмир омбори, Оқдарё туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактаби, 28-мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Пайариқ туманидаги «Чоштепа» оилавий шифокорлик пунктларида бўлиб, мазкур муассасаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида кўмир ёқилғисини қай тарзда сақланаётганлиги, унинг хавфсизлиги, ўт ёқиш қозонларини мосланганлиги, иситиш тизимларини созлигини қай даража эканлиги билан яқиндан танишдилар.
Тадбирда 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирларига кўра, дастлаб вилоятдаги ижтимоий соҳа объектлари, сўнгра газлашмаган ҳудудлар аҳолисини босқичма-босқич кўмир маҳсулоти билан таъминлаб бориш хусусида маълумотлар берилди.
– Вилоят бўйича жорий йил режадаги 123,1 минг тонна кўмирнинг 85 минг тоннаси аҳолига, 38 минг тоннаси ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши режалаштирилган, – дейди «Кўмир таъминот» МЧЖ директори Сайфиддин Жуманов. – Ангрен кўмир конидан келтирилган 38 минг тонна кўмир маҳсулоти 15 кун ичида таъминотчилар орқали темир йўл станциясидан тўғридан-тўғри ижтимоий соҳа объектларига пешма-пеш жўнатилди. Ўз навбатида муассасаларда мавсум бошлангунича сақлаш учун махсус омборхоналари ташкил этилди. Шунингдек, хўжалик мудирларига кўмирнинг сифати бузилмаслиги учун қуёш нури тушмайдиган, усти ёпиқ жойларда, устидан лой сувоқ қилган ҳолда сақлаш бўйича тавсиялар беряпмиз.
Ҳозиргача вилоят халқ таълими муассасаларига 25 минг тонна, соғлиқни сақлаш муассасаларига 5 200 тонна, мактабгача таълим ташкилотига 5 400 тонна, шунингдек, мадания ва спорт объектларига 3 минг тоннага яқин кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Вилоят, айниқса, чекка туманлар аҳолисини ёқилғи билан таъминлаш мақсадида «Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли 8 та омборхона, жумладан Ургут ва Қўшработ туманларида 2 тадан шохобча мавсумга шай қилиб қўйилди. Кўмир аҳолига арзонлаштирилган нархларда, яъни 1 тоннаси 300 минг 300 сўмдан етказиб берилади.
Пресс-тур иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олишди.



Oxirgi yangiliklar:
Konchilar spartakiadasi: kuch, mahorat va hamjihatlik
“O‘zbekko‘mir” AJda O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan “Yagona Vatan, yagona xalq bo‘lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!” bos...
O'qish
Korrupsiyaga oid jinoyatlar uchun javobgarlik: yangi talablar
Joriy yilning 21-avgust kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida korrupsiyaga qarshi kurashish masalalariga bag‘ishlangan davra suhbati o‘tkazildi. Markaziy dispetch...
O'qish
Ommaviy axborot vositalari vakillari va blogerlar diqqatiga!
“O‘zbekko‘mir” AJning 2026-yil I yarim yillik faoliyati yakunlari va galdagi ustuvor vazifalari mavzusida matbuot anjumani o‘tkaziladi. Manzil: O‘zMTRK “Toshkent” tel...
O'qish
Jamoa shartnomasi: huquq va kafolatlaringizni bilasizmi?
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida 2026–2028-yillarga mo‘ljallangan yangi jamoa shartnomasi ish beruvchi va xodimlar o‘rtasidagi mehnat, ijtimoiy-iqtisodiy hamda...
O'qish