«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
Nashr qilingan sana: 19.08.2021 13:29:49«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
«Ўзбеккўмир» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 18 августдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 8 сентябр куни, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Истиқлол кўчаси, 1- уйда жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 18 август ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 30август ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. Жамият ижро органининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2021 йил 1-чорак бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил ҳамда 2021 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлашни тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича дивидендларни тўлашни тасдиқлаш.
10. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11.Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги ПҚ-5053-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини оптималлаштириш тўғрисида”ги Қарорининг ижроси таъминлаш ҳамда жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Ангрен шаҳар, Истиқлол кўчаси, 1- уйда жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб танишишлари мумкин.
Телефонлар: (+998 71) 150-39-80; факс: (+998 71) 150- 39- 89. Электрон манзил: e-mail info@coal.uz, веб сайт: www.uzbekcoal.uz.
Жамият Кузатув кенгаши.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

“Angren” ko‘mir konida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi
Joriy yilning 11-mart kuni “O‘zbekko‘mir” AJ “Angren ko‘mir koni” filialida “Favqulodda vaziyatlar sodir bo‘lganda ob’ekt tuzilmalarining shahar fuqa...
O'qish
Konchi ayol mehnati e’tirof etildi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati va uning tizimidagi korxonalarda bugungi kunda ming nafardan ziyoroq xotin-qiz samarali mehnat qilib kelmoqda. 8-mart ba...
O'qish
Shaxta usulida a’lo sifatli ko‘mir qazib olinmoqda
“O‘zbekko‘mir” AJda ko‘mir ikki usul - ochiq ochiq va shaxta usulida qazib olinadi. Konlarda, ayni dam olish kunlariga qaramay, ishlab chiqarish bir maromda, uzl...
O'qish
Ayolga ehtirom — jamiyatga ehtirom
Mamlakatimizda mo‘tabar ayol zotiga hamisha munosib ehtirom ko‘rsatib kelinmoqda. Bu bejizga emas. Xotin-qizlarning davlat va jamiyat hayotidagi o‘rni va nufuzi...
O'qish