“Ўзбеккўмир” АЖ: 2022 йил якунига кўра истеъмолчиларга 4,9 млн. тонна маҳаллий кўмир етказиб берилади
Nashr qilingan sana: 02.11.2022 03:10:25“Ўзбеккўмир” АЖ: 2022 йил якунига кўра истеъмолчиларга 4,9 млн. тонна маҳаллий кўмир етказиб берилади
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 13,5 млн. куб метр ҳажмида кон устини очиш ишлари амалга оширилиб, 3,7 млн. тонна кўмир қазиб чиқарилди ёки прогнозга нисбатан кўмир қазиш 9 ойлик режаси 100,4 фоиз бажарилди. Истеъмолчиларга етказиб берилган берилган ёқилғи ҳажми 3,8 млн. тоннани ташкил этди.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан корхона бош геологи Эркин Жўраев, матбуот котиби Неъмат Душаев, “Кўмир таъминот” МЧЖ мутахассиси Муҳиддин Маматисаев иштирокида акциядорлик жамиятининг 2022 йилнинг 9 ойлик иш фаолияти якунлари ва республика аҳолисини 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулоти билан таъминлаш жараёнларининг бориши” мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақида маълумотлар берилди.
“Ўзбеккўмир” АЖда ҳисобот даврида ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 859,3 млрд. сўмга бажарилиб, режага нисбатан 99,9 фоизни, таққослама нархларда 682,5 млрд сўмни ташкил қилди. Маҳсулот сотишдан соф тушум 887,5 млрд.сўмга тенг бўлиб, режа 113,2 фоизга бажарилди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,9 фоиз ўсиш суръатига эришилди.
Жамиятда маҳаллийлаштириш дастури доирасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Январь-сентябрь ойларида тоғ-кон ускуналарининг 5,2 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлари ва ер ости ускуналари ўзлаштирилди. Бу режага нисбатан 105,2 фоиз тенг бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,2 фоизни ташкил қилди.
Жамиятда январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, дебитор қарздорлиги 390,3 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 231,9 фоизни ташкил қилди.Ўз навбатида кредиторлик қарздорлиги ҳам сақланиб, бу рақам 325,2 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,6 фоизга тенг бўлди.
Жамият тасарруфида 11 корхона мавжуд бўлиб бўлиб, ходимлар сони 5 974,0 кишига етди ва бу йил бошига нисбатан 101,2 фоизни, бир ишчига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи 3 919,2 минг сўмни ташкил қилди. Бу борадаги режага 107,5 фоизга бажарилди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,7 фоиз ташкил қилди.
Жамиятда 2022 йилнинг якунига қадар кўмир қазиб чиқаришни 4,8 млн. тонна ёки прогнозга нисбатан 100,0 фоизга бажариш, истеъмолчиларга эса 4,9 млн. тонна кўмир етказиб бериш (прогнозга нисбатан 108,8 фоиз) кутилмоқда.
Январь-сентябрь ойларида жамият томонидан етказиб берилган 3,8 млн. тонна кўмирнинг 2 873,2 тоннаси иқтисодиёт тармоқлари, 536,7 минг тоннаси бюджет ташкилотлари, 243,4 минг тоннаси аҳоли истеъмолчилари улушига тўғри келди. Тўққиз ой давомида, шунингджек, биржа савдолари орқали 161,5 минг тонна маҳсулот сотилди.
Аҳоли эҳтиёжлари учун маҳаллий кўмир етказиб бериш жорий йилнинг 15 сентябрдан бошланиб, 31 декабрда тугаллаш режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соха объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида айни кунларда аҳоли истеъмолчиларини кўмир билан таъминлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда.
“Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 89 та ҳудудий кўмир омбори ва 12 та шаҳобча мавсумга тайёрланган. Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир ана шу омбор ва шоҳобчаларлар орқали, ҳудудий МФЙлар томонидан берилган ва маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган жадвал асосида тарқатилмоқда.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадини кўзлаб, маҳаллий кўмир нархи ўзгаришсиз қолдирилди, яъни 1 тонна маҳаллий кўмир нархи ‒ 300 300 сўмни ташкил этади. Маҳсулот 2-БЗР маркали бўлиб, фракцияси 0-300 мм дан 0-500 мм гача яхшиланди.
Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва қулайлик яратиш мақсадида “Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан 43 та “ISUSU” 11 та “MAN” русумли юк машиналари ҳамда 62 та автоюклагич жалб этилган.
Матбуот анжуманида “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Кўмир таъминот” МЧЖ мутасаддилари томонидан мавзу бўйича журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Izohlar
OYKqxDHzPVrmNk
09.11.2022 01:22:05ZqcGWmwzHf
09.11.2022 01:21:59Oxirgi yangiliklar:

Yurtimiz hamisha tinch, xalqimiz yanada farovon bo‘lsin!
Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari hamda ko‘mir sanoati mehnat faxriylariga “O‘zbekko‘mir” AJ Bosh direktori Dusmatov Nodirbek Uktamjanovichning bayram tabrigi Hurma...
O'qish
“Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yildi
9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Angren shahridagi Istiqlol maydonidagi “Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yish marosimi bo‘lib o‘tdi. Maz...
O'qish
Xotira va qadr kechasi o‘tkazildi
Joriy yilning 7-may kuni "O‘zbekko‘mir" AJda 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ma’naviyat soati o‘tkazildi Angren shahridagi “Zamin-2”...
O'qish
Кorrupsiya qarshi seminar-trening o‘tkazildi
Korrupsiya jamiyatda adolatsizlik, tengsizlik va aholining noroziligiga olib kelib, barcha sohadagi islohotlarning natijasiga salbiy ta’sir etadigan illatdir. Us...
O'qish