Устоз ва мураббийларга эҳтиром
Publication date: 30.09.2021 06:48:501 октябрь − Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабат билан "Ўзбеккўмир" АЖ "Қурилиш-монтаж ишлари" филиалида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Акциядорлик жамияти ижро аппарати ва филиалларида кўп йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган устоз кончилар ва меҳнат фахрийлари таклиф этилган тадбирни Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни байрам билан қизин муборакбод этди.
Тадбир меҳмони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Султонпошшо Ўдаеванинг устозлар, уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақидаги ибратли ва ҳикматли чиқиши самарали меҳнати, бой тажрибаси билан устозлик мақомига эришган ишчи-ходимларга байрамона кайфият бахш этди.
Устоз кончилардан бир гуруҳига Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган байрамда, шунингдек, шоира Муяссархон Отажонова ҳамда сўз устаси Шерзод Боймуродовларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.




Latest news
Market Mechanisms in Challenging Regions: What Measures Are in Place to Ensure That the Population Is Not Left Without Coal?
Read
NEW WHOLESALE PRICES FOR DOMESTIC COAL PRODUCTS
In connection with the revision of wholesale prices (including VAT) for coal products extracted at the coal mine of JSC “Uzbekcoal”, the starting prices for coal products...
Read