Уважение к учителям и наставникам
Дата публикации: 30.09.2021 06:48:501 октябрь − Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабат билан "Ўзбеккўмир" АЖ "Қурилиш-монтаж ишлари" филиалида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Акциядорлик жамияти ижро аппарати ва филиалларида кўп йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган устоз кончилар ва меҳнат фахрийлари таклиф этилган тадбирни Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни байрам билан қизин муборакбод этди.
Тадбир меҳмони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Султонпошшо Ўдаеванинг устозлар, уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақидаги ибратли ва ҳикматли чиқиши самарали меҳнати, бой тажрибаси билан устозлик мақомига эришган ишчи-ходимларга байрамона кайфият бахш этди.
Устоз кончилардан бир гуруҳига Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган байрамда, шунингдек, шоира Муяссархон Отажонова ҳамда сўз устаси Шерзод Боймуродовларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

