Бош бухгалтерлар малака оширмоқдалар
Nashr qilingan sana: 11.11.2021 11:29:07“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида бош бухгалтерлар ва мутахассислар учун “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асослари” бўйича тренинглар ташкил этилмоқда.
Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 24 февралдаги 4611-сонли қарори асосида акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар бош бухгалтерлари ҳамда мутахассислари МҲХС курсларида ўқитилмоқда. "Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида Бош директор Владимир Кузнецовнинг соҳа ходимларини МҲХС курсларида жамият ҳисобидан ўқитиш бўйича 2021 йилнинг 11 февралида 66-сонли буйруқ тасдиқланди ва тегишли равишда ўтказилган конкурс натижасида ғолиб бўлган “Account Audit Trading” нодавлат таълим муассасаси томонидан шу йилнинг 26 октябридан ўқиш жараёнларини бошлаб юборилди.
“Ўзбеккўмир” АЖнинг филиаллари Ангрен шаҳрининг турли жойларида жойлашгани ҳамда карантин чоралари эътиборга олинган ҳолда, ўқиш жараёни 11 филиал ва ижро аппаратидан жами 50 нафар бухгалтер жамият ижро аппарати биносининг қулай шароитларга эга бўлган мажлислар залида олиб борилмоқда.
“Account Audit Trading” нодавлат таълим муассасасининг маҳоратли тренери Шахло Умарова томонидан олиб борилаётган “Замонавий бухгалтерия ҳисоби” номли ўқув курси икки ойга мўлжалланган бўлиб, 26 декабрга қадар давом этади.
− Ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари уч соатдан ўзбек ва рус тилларида ўтилаётган ўқиш жуда қизиқарли ва фойдали кечмоқда. Биз МҲХС ва молия соҳаси бўйича ўз билимларимизни оширмоқдамиз, раҳбарлар, инвесторлар ва акционерлар учун молиячилар тилида маълумотларни тақдим этишни ўзлаштраяпмиз, мустақил равишда МҲХС асосида бухгалтерия баланси, фойда ёки зарар тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва бошқа шу каби хусусиятга эга бўлган масалаларни ўрганиш имконига эга бўлмоқдамиз, − дейди “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали бош бухгалтери Барно Юсупова.
Ўқув-тренинг натижаларига кўра, ижро аппарати, филиаллар бухгалтерлари ва мутахассислари синов имтиҳони топширишади ҳамда ижобий кўрсаткичларга эришганлар бошқа МҲХС курсларида таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.
Нигора Саматова,
“Ўзбеккўмир” АЖ ижро аппарати катта молиячиси
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Janubiy Koreya delegatsiyasi Angren ko‘mir konida
2025-yil 12-mart kuni Janubiy Koreyaning KOMIR, KIGAM va SOAM kampaniyalari delegatsiyalari “O‘zbekko‘mir” AJ mutaxassislari bilan uchrashdi. Uchrashuvda...
O'qish
“Angren” ko‘mir konida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi
Joriy yilning 11-mart kuni “O‘zbekko‘mir” AJ “Angren ko‘mir koni” filialida “Favqulodda vaziyatlar sodir bo‘lganda ob’ekt tuzilmalarining shahar fuqa...
O'qish
Konchi ayol mehnati e’tirof etildi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati va uning tizimidagi korxonalarda bugungi kunda ming nafardan ziyoroq xotin-qiz samarali mehnat qilib kelmoqda. 8-mart ba...
O'qish
Shaxta usulida a’lo sifatli ko‘mir qazib olinmoqda
“Shaxta usulida ko‘mir qazib olish” filiali “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tarkibidagi to‘ng‘ich korxonalardan biri bo‘lib, bu yerdan qazib chiqarilayotgan...
O'qish