Ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизликни таъминлаш - долзарб вазифа
Nashr qilingan sana: 15.01.2022 20:23:25“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида меҳнатни муҳофаза қилиш, экология, техник ва саноат хавфсизлиги бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Акциядорлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилиш, экология, техник ва саноат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шукуржон Хайтматов раислигида ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга қарамай 2021 йилда таркибий бўлинмаларда 6 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Саноат ва техника хавфсизлигига риоя этмаслик оқибатида рўй берадиган бундай ҳодисалар “Темир йўл транспорти” филиалида нисбатан кўпроқ кузатилган.
Йиғилишда Ангрен шаҳри саноат ҳудудида жойлашган кўмир саноати корхоналари хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳисобланиб, фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, филиаллар ходимларини режали тарзда тиббий кўрикдан ўтказиш, ишчиларни сут маҳсулотлари, ёзги ва қишки махсус кийим-кечаклар, поябзаллар, шахсий ҳимоя воситалари билан тўла таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратилди. Айни пайтда иш жойида хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун интизомий жазоларни қучайтириш, ходимлар билим ва малакасини ошириш хавфсиз меҳнат кафолатидир. Бугунги кунда акциядорлик жамиятининг 37 нафар мутахассиси малака ошириш курсларида, олий ўқув юртлари ва Ўқув марказида таҳсил олмоқда.
Йиғилишда филиаллар меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларининг ҳисоботлари тингланди. Пировардида техника ва саноат хавфсизлигини таъминлашниннг барча имкониятларини ишга солиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, бу борада касаба уюшмалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Janubiy Koreya delegatsiyasi Angren ko‘mir konida
2025-yil 12-mart kuni Janubiy Koreyaning KOMIR, KIGAM va SOAM kampaniyalari delegatsiyalari “O‘zbekko‘mir” AJ mutaxassislari bilan uchrashdi. Uchrashuvda...
O'qish
“Angren” ko‘mir konida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi
Joriy yilning 11-mart kuni “O‘zbekko‘mir” AJ “Angren ko‘mir koni” filialida “Favqulodda vaziyatlar sodir bo‘lganda ob’ekt tuzilmalarining shahar fuqa...
O'qish
Konchi ayol mehnati e’tirof etildi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati va uning tizimidagi korxonalarda bugungi kunda ming nafardan ziyoroq xotin-qiz samarali mehnat qilib kelmoqda. 8-mart ba...
O'qish
Shaxta usulida a’lo sifatli ko‘mir qazib olinmoqda
“Shaxta usulida ko‘mir qazib olish” filiali “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tarkibidagi to‘ng‘ich korxonalardan biri bo‘lib, bu yerdan qazib chiqarilayotgan...
O'qish