Маънавият тадбири муҳим воқеалар мазмун-моҳиятига бағишланди
Nashr qilingan sana: 06.08.2021 19:20:50Жорий йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 6 август куни ташкил этилган маънавият тадбири ана шу нуфузли анжуман мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов қисқача кириш сўзи билан очиб берган тадбирда мазкур халқаро конференция иштирок этган таниқли сиёсий шарҳловчи йиғилганларга ўз таассуротларини жўшқин тарзда сўзлаб берди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган нуфузли анжуман жаҳоннинг етук сиёсатчилари томонидан Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари учун жуда фойдали кечгани яққол эътироф этилди. Бу бежиз эмас, дея таъкидлади нотиқ. Сабаби ҳали яқин ўртада минтақамизда бундай кун тартиби тиғиз ва салмоқли анжуман ўтган эмас. Унда мураккаб пандемия шароитига қарамасдан, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари раҳбарлари билан бир қаторда жами 44 та давлат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур конференцияда давлатимиз раҳбари томонидан минтақалараро боғлиқлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, Термиз шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида “Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий мероси” мавзусида халқаро форум ўтказиш таклиф қилинди. Давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатига ҳам алоҳида тўхталди. Ёшлар масаласида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритадиган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлари кенгашини тузиш ташаббуси берилди.
Тадбирда Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва унинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида ҳам сўз борди.
Ҳа, Ўзбекистон халқи ҳадемай давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини қўшни мамлакатлар билан тинчлик, дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтирган ҳолда кутиб олмоқда.
Тадбирда истиқлол йилларида халқимиз ва давлатимиз эришаётган ютуқлар, бу борада кўмир саноати соҳаси ходимларининг муносиб ҳиссаси ҳақида ҳам сўз борди.
Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Таниқли хонада Умид Шахобов ижросидаги куй-қўшиқлар билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

“Angren” ko‘mir konida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi
Joriy yilning 11-mart kuni “O‘zbekko‘mir” AJ “Angren ko‘mir koni” filialida “Favqulodda vaziyatlar sodir bo‘lganda ob’ekt tuzilmalarining shahar fuqa...
O'qish
Konchi ayol mehnati e’tirof etildi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati va uning tizimidagi korxonalarda bugungi kunda ming nafardan ziyoroq xotin-qiz samarali mehnat qilib kelmoqda. 8-mart ba...
O'qish
Shaxta usulida a’lo sifatli ko‘mir qazib olinmoqda
“O‘zbekko‘mir” AJda ko‘mir ikki usul - ochiq ochiq va shaxta usulida qazib olinadi. Konlarda, ayni dam olish kunlariga qaramay, ishlab chiqarish bir maromda, uzl...
O'qish
Ayolga ehtirom — jamiyatga ehtirom
Mamlakatimizda mo‘tabar ayol zotiga hamisha munosib ehtirom ko‘rsatib kelinmoqda. Bu bejizga emas. Xotin-qizlarning davlat va jamiyat hayotidagi o‘rni va nufuzi...
O'qish