ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА – ИНСОН ТАҚДИРИ
Nashr qilingan sana: 07.01.2022 09:38:192021 йил давомида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига 474 та мурожаат келиб тушди. Шулардан 71 таси (14,9 фоиз) юридик шахслар ва 403 таси (85,1 фоиз) жисмоний шахслар томонидан йўлланган.
Мурожаатлар мазмунига кўра турличадир. Кўмир етказиб бериш ва сифати бўйича 160 та, меҳнат муносабатлари масаласи бўйича 103 та, ойлик маош масалалари бўйича 34 та, раҳбар ва мансабдор ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари масалалари бўйича 12 та, моддий ёрдам масаласи бўйича 7 та ва турли масалалар бўйича 158 та мурожаат келиб тушди.
Назоратга олинган 474 та мурожаатдан 216 таси (46 фоиз) ижобий ҳал этилди. 198 та мурожаат эгаларига (41,7 фоиз) тушунтириш берилган, 54 таси (11,4 фоиз) рад этилган, 6 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Қайд этиш керак, “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида жамият бош директорининг буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ ижросининг филиалларда таъминланиши қатъий назоратга олинди. Ишчи гуруҳ томонидан филиалларда сайёр қабуллар уюштирилиб, 42 нафар ходимнинг оғзаки мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва ёзма равишда саволларга жавоб берилди.
Мурожаатлар сонини камайтириш мақсадида филиалларда мунтазам равишда ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Корхона доирасида ечимини топадиган масалалар билан Президент порталига чиқишдан олдин “Ўзбеккўмир” АЖ “Ишонч телефони”га мурожаат қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди. Натижада 2021 йилнинг тўртинчи чорагида 30 та мурожаат жамият доирасида ўз ечимини топди.
Ишчи-ходимлар билан мулоқотни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ангрен” кўмир кони”, “Геология қидирув экспедицияси” ва “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиалларида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Филиал раҳбарлари жадвал асосида эрталабки нарядларда қўл остидаги ишчи-ходимлар билан сайёр қабуллар уюштирдилар. Бунинг натижасида ушбу филиллардаги бир қанча мурожаатлар ўз ечимини топди.
Мурожаатларни ўрганиш мобайнида аниқланган камчиликлар ахборот хизмати билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида, хусусан, “Ўзбеккўмир” АЖ телеграм каналида ҳамда “Ўзбеккўмир” соҳавий газетасида ёритиб борилди.
“Ўзбеккўмир” АЖда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидлаш керак, мурожаатлар билан ишлашда камчилик вам уаммолар ҳам йўқ эмас. Таркибий бўлинмалардаги раҳбар-ходимлар меҳнат қонунчилигини тўлиқ ўзлаштириб олиши тақазо этилади. Бинобарин меҳнат қонунчилигини яхши билмаслик оқибатида мансабдор шахсларнинг ножўя ҳатти-ҳаракати бўйича мурожаатлар келиб тушишига сабаб бўлмоқда.
Унутмайликки, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади. Шундай экан, лавозимда ўтирган ҳар бир раҳбарнинг маҳорати муаммо келиб чиққандан сўнг уни қай тарзда, қандай ҳал этгани билан эмас, балки келиб чиқишининг олдини олиши, билан ўлчанади. Ана шундагина, халқимизни рози қила оламиз.
Қутлуғ ТЕШАБОЕВ,
“Ўзбеккўмир” АЖ Фуқаролар мурожаати
бўйича етакчи мутахассиси
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
“Angren” ko‘mir koni mehnat jamoalarida
Aprel oyi “Angren” ko‘mir konida muvaffaqiyatli kechdi. Tezkor ma’lumotlarga ko‘ra, bu yerda oy davomida 1 600,0 kubometr o‘rniga 1735,3 kubometr (135%) hajmida...
O'qishMavjud bo‘sh ish o‘rinlariga navbatdagi tanlov e’lon qilindi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati o‘z korxonalaridagi mavjud ish o‘rinlariga navbatdagi tanlov e’lon qiladi. Talbagorlarga 99 kasb bo‘yicha 184 bo‘sh ish o‘rni takl...
O'qishKo‘mir ta’minoti: korrupsiyaning oldini olish – dolzarb vazifa
Yakunlagan kuz-qish mavsumida respublika aholi iste’molchilari va budjet tashkilotlariga har galgidan ko‘p ko‘mir mahsuloti yetkazib berildi. Bu borada yutuqlar bor,...
O'qish“Ayol qismati” filmi namoyish etilmoqda
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatda diniy terrorizm, aqidaparastlik kabi salbiy oqibatlarni keltirib chiqarayotgan harakatlarning oldini olish hamda ushbu salbiy oqiba...
O'qish