Бухоро вилоятида 1 минг 291 тонна кўмир бепул тақатилди
Дата публикации: 11.02.2022 23:02:52Бухоро вилоятидаги ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига 2021/2022 - йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 45 499 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилиши режалаштирилган эди.
Жорий йилнинг 10 февраль ҳолатида “Кўмиртаъминот” МЧЖ Бухоро вилоят филиали томонидан 43765,0 тонна махаллий кўмир маҳсулотлари олиб келиниб, шунинг 13 558,0 тоннаси ижтимоий соҳа объектларига, 28099,0 тоннаси аҳоли ўртасида тарқатилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан 9614,0 тонна импорт кўмир сотилди.
Жорий куз-қиш мавсуми учун вилоятдаги олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)лари аҳолисига 491,0 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу режа юз фоиз бажарилди.
Кам таъминланган, қаттиқ ёқилғи ҳарид қилишда қийналадиган аҳоли қатламларига бу борада кўмак берилди. Бухоро вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Саҳоват ва кўмак жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Темир дафтарда” турувчи 4301 та хонадонга 1291,0 тонна кўмир маҳсулотлари бепул тарқатилди.
Бугунги кунда Кўмиртаъминот” МЧЖ Бухоро вилоят филиали тасарруфида Когон, Вобкент, Жондор, Қоракўл, Олот, Ғиждувон кўмир омборлари мавжуд бўлиб, улар томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотлари сотиш давом эттирилмоқда.
Ушбу омборларда 10 февраль ҳолатига 2357.8 тонна кўмир захираси мавжуд.
Улуғбек Козимов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Бухоро вилояти филиали раҳбари
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

