Кончи ёшлар маданий ҳордиқ чиқариб қайтди
Дата публикации: 29.11.2021 18:39:50"Ўзбеккўмир" АЖ тизимидаги корхоналарда - мураккаб меҳнат шароитида фаолият юритувчи 28 нафар йигит-қиз пойтахтимизнинг Халқлар дўстлиги саройида ўтказилган концерт дастурида қатнашиб, мароқли маданий ҳордиқ чиқариб қайтди.
Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Даврон Абдураҳмоновнинг маълумот беришича, ушбу тадбир жамият тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган йиллик чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандига мувофиқ амалга оширилди.
Жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши ташаббускорлигидаги концертга чипталар ҳарид қилишда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси моддий томондан ёрдам кўрсатди.
Комментарии
Комментариев пока нет
Последние новости:



