Меҳнат ярмаркаси: 12 нафар битирувчи резервга олинди
Nashr qilingan sana: 15.04.2022 16:55:1714 апрель куни Ўзбекистон -Япония ёшлар инновацион марказида Тошкент давлат техника университети битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда “Ўзбеккўмир” АЖ ҳам мажуд иш ўринлари билан иштирок этди.
Ёшларга сифатли таълим бериш, уларни доимий иш билан таъминлаш, даромад топишлари учун шароит яратиб бериш масаласига мамлакатимизда катта эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим сифатини ошириш хусусида сўз борди. Бу борада таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.
− Олийгоҳларни битирувчи ёшлар орасида жамиятимиз корхоналарида ишлаш истагида бўлганлар кўп. Улар асосан маркшейдерлик иши, механика, кон электромеханикаси, геология, ер ости ишлари, очиқ кон ишлари, энергетика йўналишларига қизиқиш билдирдилар. Бунга меҳнат ярмаркаси иш жараёнида гувоҳ бўлдик, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ Персоналларни бошқаришш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Мадина Умарова.
Ярмаркада жамият мутахассисларига 50 нафардан зиёдроқ йигит-қиз мурожаат қилди. Суҳбат асосида мутахассислигига кўра уларнинг 12 нафарининг бандлигини таъминлаш бўйича келишувга эришилди. Улар орасида маркшейдерлик иши йўналишини танлаган университет битирувчиси, ангренлик Шерзод Турсунов ҳам бор.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish