“O’ZBEKKO’MIR” AJ tizimida Yoshlar siyosati
Hisobotlar, dasturlar, loyihalar
Кончи ёшлар муносиб тақдирланди
Фаол кончи ёшлар рағбатлантирилди
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган тадбирлардаги фаол иштироки учун "Ўзбеккўмир" АЖ филиалларининг ёшлар етакчилари Бош директорнинг буйруғи билан бир лавозим оклади миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Қайд этиш керак, “Ўзбеккўмир” АЖ ёшлари нафақат ишлаб чиқаришда, балки оммавий-маданий ва спорт тадбирларида ҳам фаол қатнашмоқдалар. Ушбу фаоллик натижаси ўлароқ, "Ўзбекўмир" АЖ 2021 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан корхона ташкилот ва муассасалар ўртасида ўтказилган кўрик-танловининг республика босқичида "Энг намунали ташкилот" деб топилган эди.
Азиз ватандошларим!
_____
Мамлакатимизда Ёшлар куни кенг нишонланди. Икки минг нафарга яқин 30 ёшгача бўлган йигит-қиз меҳнат қилаётган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам ушбу байрам кўтаринки руҳда ўтказилди. Жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшлар бош директор томонидан ташаккурнома ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Бугун, 5 июль куни мукофотланганларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов тадбирда сўз олиб, корхона ёшларининг давлат ва жамиятдаги ўрни ва роли, давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган ғамҳўрликлар, яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар хусусида мамнуният билан сўз юритди. Жамият ёшлари бунга жавобан нафақат ишлаб чиқаришда, балки ижтимоий, спорт, маданий ва маърифий соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритаётганини алоҳида таъкидлади. “Ёшлик энергияси” халқаро форумида корхона жамоаси “Энг фаол компания” номинациясида фахрли ўрин эгаллаб, Энергетика вазирининг 1-даражали дипломи билан тақдирлангани бунга яққол мисол бўла олади.
Тадбирда фаол ёшлар тантанали равишда тақдирландилар.
Кўп миллатли халқимизни мустақил Ўзбекистоннинг ёш вакили сифатида “Энг улуғ, энг азиз” байрам бўлган, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Барчангизни, Она заминимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, унинг тарққиёти йўлида амалга ошираётган ишларингизга зафарлар. Ёшларимизга улкан мувофақиятлар тилаб қоламан!
Ҳурмат билан,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси
_____
Азиз кўмир саноати ёшлари!
Мана, тўрт йилдирки, мамлакатимизда Ёшлар куни кенг нишонланиб келмоқда. Сизларни ана шу байрам муносабати билан “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти ҳамда шахсан ўзимнинг номимдан қизғин табриклайман.
Бугунги кунда акциядорлик жамиятимизда 2 минг нафарга яқин йигит-қиз фаолият юритиб келмоқда. Сизлардек забардаст, зукко ва билимдон ёшлар нафақат жамиятимиз ривожида, балки ижтимоий, спорт, маданий ва маърифий соҳаларда ҳам корхонамиз нуфузининг кенг жамоатчилик олдида юқорига кўтарилишига улкан ҳисса қўшиб келаётгани барчамизни бирдек қувонтиради.
Ўтган қисқа давр мобайнида жамиятимиз ёшлари улкан ютуқларни қўлга киритди. Жумладан, спорт соҳасида “Бош вазир кубоги – 2019” спорт мусобақасида волейбол бўйича фахрли 1-ўрин эгалланди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тизимида футбол бўйича ўтказилган ёшлар иттифоқи кубоги спорт мусобақасида “Шахтёр” жамоамиз 24 терма жамоа орасида ҳам фахрий 1-ўрин соҳиби бўлди.
Спортнинг ушу йўналиши бўйича эса “Ўзбеккўмир”АЖ ходими Дилшод Нормирзаев олтин медаль ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, жорий “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ҳам жамиятимиз ёшлари улкан муваффақиятларга эришди. “Ёшлик энергияси” халқаро форумида “Энг фаол компания” номинациясида фахрли ўринни эгаллаб, Энергетика вазирининг 1-даражали дипломи билан тақдирланишди.
“Ўзбеккўмир”АЖ ёшлари давлатимиз раҳбарининг 5 ташаббус лойиҳасида фаоллик кўрсатиб, “Ёш китобхон”, “Шеърият ҳавасманди”, “Баҳор маликаси”, “Мард ўғлон” ва бошқа қатор маънавий-маърифий тадбирларда ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда.
Қадрли дўстлар!
Барчангизга байрамингиз муборак бўлсин. Келгуси ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилайман, юртга мадад бўлишдек эзгу ишга бел боғлаган экансиз, бу йўлда омад доимо ҳамроҳингиз бўлсин!
_____
Янги ғоялар берган форум
Илгари хабар берганимиздек, 19‑23 май кунлари Энергетика вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Ёшлик энергияси” форумида “Ўзбеккўмир” АЖ вакиллари фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган эди. Бугун ана шу форумда “Энг билимдон иштирокчи” номинациясида 1‑ўринни қўлга киритган Алишер Кўчимовнинг таассуротларидан баҳраманд бўламиз.
‒ Мен “Капитал қурилиш бошқармаси” филиалида етакчи мутахассис сифатида ишлайман. Асосий вазифам инвестиция лойиҳаларини техник назорат қилиш ҳамда уларни смета асосида бажарилишини кузатиб бориш.
2020 йил сентябрда филиалимизда ёшлар етакчилиги учун ўтказилган ҳисобот‑сайловда энг кўп овоз тўпладим. Махсус суҳбатда ҳам ижобий натижа кўрсатиб шу кунгача етакчилик вазифасини бажармоқдаман.
Жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов таклифи билан “Ёшлик энергияси” форуми учун тузилган жамоага қўшилдим. Форум доирасида ташкил этилган “Заковат” инеллектуал ўйинида “Energy” жамоасига сардорлик қилдим. Республикамиз ҳамда хориждан келган ёшлардан тузилган 16 та жамоа ўзаро беллашдик. Финалда “Энг билимдон иштирокчи” номинациясини қўлга киритдим. Вазирлик томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландим.
Бу каби интеллектуал мусобақа ва лойиҳаларда биринчи марта қатнашишим эмас. Тошкент давлат техника университетида, шунингдек Хитой Хақл Республикасида магистратура босқичида таҳсил олганимда ҳам ёшларга бағишланган кўрик‑танловларда иштирок этганман.
“Ёшлик энергияси” форуми орқали вазирлик таркибига кирувчи қатор ташкилоотлар тажрибасини ўргандик, фикр алмашдик, янги ғояларга эга бўлдик.
Отабек Бакиров ёзиб олди
_____
“Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акцияси ўтказилди
Юртимиз бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган ушбу эзгу тадбирларда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Куни кеча жамият ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши фаоллари ва ёшлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда экоакция ўтказдилар. Акция доирасида Ангрен эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси боғига 150 дона манзарали дарахт кўчати экилди.
Экканинг эмас, кўкартирганинг ҳисоб дейишади. Эътиборлиси шундаки, Жамият ёшлари барпо этилган янги боғдаги кўчатларни йил бўйи парваришлаш чора-тадбирларини ҳам кўриб қўйдилар.
_____
“Ўзбеккўмир”АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдурахмановнинг жамият хотин-қизларига байрам табриги:
Азиз ва муҳтарама аёллар, барчангизни жамиятимиз ёшлари номидан, “Халқаро ҳотин-қизлар куни” муносабати билан табриклаймиз, сизларни баҳорий ифор, самимий табассум ва гўзалик нафосати ҳеч қачон тарк этмасин. Келгуси фаолиятингизда шижоат ва мувафақиятлар тилаймиз.
_____
“БИЗГА ҚАНДАЙ ТАКЛИФЛАРИНГИЗ БОР?
11_январь_ 2021
Ҳурматли корхонамиз таянчи бўлган азиз ва шижоатли ёшлар!
(“Ўзбеккўмир”АЖ тизимида фаолият юритувчи ёшларга мурожатнома)
Хабарингиз бор, сўнги йилларда давлатимиз томонидан ёшларга бўлган этиборнинг кучайиши, ёшлар билан ишлаш бўйича тизимининг босқичма-босқич ислоқ қилинаётгани барчамизни бирдек қувонтирмоқда.
“Ўзбеккўмир” АЖ тизимида ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича йиллик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада 2020 йилги пандемия шароитидан келиб чиққан холда, Жамият ёшлар иттифоқи томонидан мазкур дастур ижросини имкон қадар таъминлашга ҳаракат қилинди. Жумладан, спорт, маданият, тарғибот ва ташвиқот, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни рағбатлантириш, уларнинг малакасини ошириш, 5 йил иш стажига эга бўлган ёшларни тавсиянома асосида олий талим муассасаларига йўналтириш, ёш ходимларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларга ечим излаш, ёш ходимларни лавозимга ўстириш бўйича рахбариятга таклиф киритиш каби бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жамият ёшлар иттифоқи томонидан жорий 2021 йилда “Ўзбеккўми” АЖ тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган йиллик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши бошланганини маълум қиламиз. Корхонамизнинг ёш мутахасиси сифатида 2021 йил учун чора-тадбирлар дастурига қандай таклифларингиз бор, ёшлар билан ишлаш бўйича қайси сохаларга кўпроқ этибор қаратишимизни истайсиз ва сизни айнан нималар қизиқтиради? Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши томонидан ходимларга қандай имтиёз ва шароитлар яратилишини истайсиз?
Марҳамат қилиб, тизимли таклиф ва саволларингизни филиал ёшлар етакчилари ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖ ёшлар иттифоқига тақдим этишингиз сўралади. Таклифларингиз асосли ва фойдали деб топилса, шунингдек корхонамиз молиявий имкониятларига мос равишда пухта ўйланган бўлса, 2021 йил йиллик чора- тадбирлар дастурга киритилишини маълум қиламиз.
Даврон Абдураҳмонов,
“Ўзбеккўмир”АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиcи
_____
_____
“Ўзбеккўмир”АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдурахмановнинг “Ўзбеккўмир”АЖ тизимида фаолият юритувчи ёшларга йўллаган мурожатномаси.
22_декабрь_ 2020
Ҳурматли корхонамиз таянчи бўлган азиз ва шижоатли ёшлар!
Хабарингиз бор, сўнги йилларда давлатимиз томонидан ёшларга бўлган эътиборнинг кучайтирилиши, ёшлар билан ишлаш бўйича тизимининг босқичма-босқич ислоҳ қилинаётгани барчамизни бирдек қувонтирмоқда.
“Ўзбеккўмир”АЖ тизимида ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича йиллик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада 2020 йил пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда жамият ёшлар иттифоқи томонидан мазкур дастур ижросини имкон қадар таъминлашга ҳаракат қилинди. Жумладан, спорт, маданият, тарғибот ва ташвиқот, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни рағбатлантириш, уларнинг малакасини ошириш, 5 йил иш стажига эга бўлган ёшларни тавсиянома асосида олий талим муассасаларига йўналтириш, ёш ходимларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларга ечим излаш, ёш ходимларни лавозимга ўстириш бўйича рахбариятга таклиф киритиш каби бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жамият ёшлар иттифоқи томонидан келгуси 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган йиллик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши бошланганини маълум қиламиз. Корхонамизнинг ёш мутахасиси сифатида 2021 йил учун чора-тадбирлар дастурига қандай таклифларингиз бор, ёшлар билан ишлаш бўйича қайси соҳаларга кўпроқ этибор қаратишимизни истайсиз ва сизни айнан нималар қизиқтиради? Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши томонидан ходимларга қандай имтиёз ва шароитлар яратилишини истайсиз?
Марҳамат қилиб, тизимли таклиф ва саволларингизни филиал ёшлар етакчилари ҳамда “Ўзбеккўмир”АЖ ёшлар иттифоқига тақдим этинг. аклифларингиз асосли ва фойдали деб топилса, шунингдек корхонамиз молиявий имкониятларига мос равишда пухта ўйланган бўлса, 2021 йил йиллик чора- тадбирлар дастурга киритилишини маълум қиламиз.
Даврон Абдураҳмонов,
“Ўзбеккўмир”АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиcи
_____
Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз касаба уюшмаси ходимлари !
11_ноябрь_ 2020
Хабарингиз бор, бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қурултой қатнашчиларига табрик йўллади.
Айни кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар 11 ноябрни «Ўзбекистонда касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилишди.
Бу бежиз эмас. Бу каби байрамлар Австрия, АҚШ, Греция, Индонезия, Канада, Латвия, Сингапур, Франция, Хитой, Швейцария каби давлатларда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон каби МДҲ давлатларида нишонланиб келинмоқда. Эндиликда Ўзбекистонда ҳамкасаба уюшмалари ходимлари куни байрам қилинади.
Узоққа бормайлик, корхонамиз мисолида олайлик. Фаолиятимизни “Ўзбеккўмир”АЖ Бирлашган касба уюшмаси ва филаллардаги бошланғич ташкилотларисиз тасаввур қилиш қийин. Ушбу жамоат ташкилоти кўмир саноати ходимларининг ҳуқуқ ва манфаталарини мунтазам ҳимоя қилиб, уларга унумли ишлаши ва мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитларни яратиб, ижитимоий қўллаб-қувватлаб келмоқда. Шу билан бирга ижтимоий кўмак, маданият, спорт ва кўплаб сохаларда бирлашган касаба уюшмаси самарали фаолият юритиб келмоқда.
Касаба уюшмаси ходимлари кунинг белгиланиши ва байрам қилиниши соҳа ходимларига куч-қувват, кўтаринки руҳ ва келгуси ишларига илхом бағишлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ўзбеккўмир”АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раҳбарияти ва филиал масъуллари ҳамда барча фаолларини касб байрамлари муносабати билан қизғин муборакбод этамиз.
Даврон Абдураҳмонов,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси
_____
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди
30_октябрь_ 2020
ҲАМИША ХУШЁР БЎЛИНГ, ЁШЛАР!
“Ўзбеккўмир” АЖда Жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар онгида ёт ғояларга қарши мафкуравий имунитетини шакллантириш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Акциядорлик жамияти Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгашининг “Ёшларга оид давлат сиёсати” доирасидаги йиллик чора-тадбирлар дастурига мувофиқ тизимдаги ёшлар иштирокида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бу борада ёшларнинг ўрни ва роли хусусида сўз борди. Айни пайтда жамият ҳаётида учраётган иллатларга нисбатан муросасиз бўлиш, ёт ғояларга ўралашиб, билиб-билмай жиноятчилик кўчасига кириб қолишдан сақланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамизнинг беш вилоятида содир этилаётган жиноятларнинг айрим турлари 37,8 фоизга ошган. Хусусан, Ангрен шаҳрида вояга етмаган фарзанд спиртли ичимлик истеъмол қилган отасининг кўксига пичоқ санчиб олган. Шунингдек, йўл-транспорт қоидаларига риоя қилмаслик, маст ҳолатда машина бошқариш, тезликни ошириш оқибатида ЙТҲ бот-бот содир этилмоқда. Вояга етмаганларни ўғирлаб кетиш, ўз жонига қасд қилиш, ўғирлик, ташмачилик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Баъзи ёшлар ижтимоий тармқрларда нотаниш одамларга банк пластик картаси ҳақида маълумотларни бериб, фирибгарлар тузоғига илиниб қолмоқда.
Давра суҳбатида сўз олган Тошкент вилояти ички ишлар бўлими 2-минтақавий Маркази бош инспектори Бобур Тўраев юқоридаги кўринишлар ҳақида фикр юритар экан, ёшларни нафақат хушёр бўлиш, айни пайтда жиноятлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳам ҳисса қўшишга чақирди.
Тадбирда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов, Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ирода Ҳайитқуловалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Афсуски, техникага хавфсизлигига риоя этмаслик, шунингдек, ўғирлик, ташмачилик ҳолатлари ва шунинг ортидан билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолаётган ёшлар кўмир саноати корхоналарида ҳам учраб турибди. Бирлашган касба уюшмаси қўмитаси раиси А.Қаюмов бундай салбий холатларнинг олдини олишда ёшлар жонбозлик кўрсатиши, тенгдошларини бу каби ёмон йўллардан қайтариши лозимлигига эътибор қаратди.
Давра суҳбатида иштирокчи йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
_____
Кончи ёшлар муносиб тақдирланди
30_июнь_Ёшлар_куни June 26, 2020
Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида “Ёшлар ойлиги” тадбирлари доирасида кўмир саноати корхоналарида фаол иш олиб бораётган кончи ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, 30 июнда эса Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи уч ёшга тўлмоқда. Ушбу сана Ёшлар куни сифатида кенг байрам қилиниши анъанага айланди. Жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов давра суҳбатини бошлаб берар экан, бу ҳақда алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти корхоналарида бугунги кунда 2 минг бир юз нафардан кўпроқ ўттиз ёшгача бўлган йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Кейинги йилларда уларнинг фаоллиги ошди. Нафақат ишлаб чиқариш, балки жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ўзларини кўрсатишга интилмоқда.
Таъкидландики, бугун бутун дунёда пандемия вазияти ҳукмрон. Бундай пайтда аксарият ёшлар ўқиш ва иш фаолиятини кўпроқ масофадан туриб олиб боришига тўғри келади. Яъни, интернетдан янада кенгроқ фойдалана бошлади. Интернет жуда катта қулайлик яратади. Шу билан бирга унинг хавфли томонлари ҳам кўп. Хусусан, турли ахборот ҳуружларига дуч келиш эҳтимоли катта. Давра суҳбатида сўз олган Ангрен шаҳар ИИБ терроризм ва диний экстремизимга карши курашиш бўлими вакили, лейтенант Адҳам Азимжонов шу ҳақида сўзлаб берди. Бугунги кунда дунёдаги вазият, ислом ниқоби остидаги террорчилик ташкилотлари олиб бораётган хунрезликлар хусусида фикр юритар экан, ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, билиб-билмай бузғунчи сайтлар томонидан тарқатилаётган ёт ғояларга берилиб кетмаслик лозимлигини уқтириб ўтди. Бу борада террорчилик ва унинг даҳшатли оқибатлари ҳақида намойиш этилган фильм барчани яна бир бор огоҳликка чорлади.
Давра суҳбатида Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси вакили Анорбой Султонов, Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ирода Ҳайитқулова ва бошқалар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Иштирокчи ёшлар эса улардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Тадбирда кўмир саноати тизимида фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ кончи ёшлар Жамият маъмурияти томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди ва пул мукофотлари билан раҳбатлантирилди.
Давра суҳбати “Ўзбеккўмир” АЖ ёшларининг қайноқ меҳнат жараёнига бағишланган видеоролик намойиши билан якунланди.