Жамоа шартномаси: қўшимча ва ўзгартишлар ишчилар манфаатига хизмат қилади
Nashr qilingan sana: 31.03.2022 17:30:37“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида қабул қилинган АЖ жамоа шартномасининг 2021 йилдаги бажарилиши масаласига бағишлаб, Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори В.В.Кузнецов ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмовнинг кун тартибидаги масала юзасидан ахборотлари тингланди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида жамиятда Жамоа шартномасида белгиланган, ишчи-ходимларнинг унумли меҳнат қилиш ва мазмунли дам олиш, саломатлигини тиклаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ бўйича ўрнатилган режа бажарилди, яъни 49 янги иш ўрни ташкил этилиб, режа 100%га бажарилди.
“Ўзбеккўмир” АЖ филиалларига 2021 йил давомида 83 нафар ёш мутахассис ишга қабул қилинди, улардан 70 нафари коллеж битирувчилари ва 13 нафари бакалаврлардир.
Тизимга янги ишга қабул қилинаётган ёшлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди, улар “Устоз-шогирд” тизимидаги малакали мутахассисларга бириктирилиб, хавфсиз иш шароитлари билан таъминлаш ишлари алоҳида эътиборга олинди.
Филиаллардаги мавжуд тиббиёт пунктларини биринчи ёрдам кўрсатиладиган вақтда ишлатиладиган дори-дармонлар билан ўз вақтида таъминлаб борилмоқда.
2021 йилда коронавирус пандемияси сабабли иш-жойлари иссиқликни ўлчайдиган мосламалар, антисептик воситалари билан таъминланди. Ишчи-ходимларнинг вакцина олиши ишлари ташкиллаштирилди. Коронавирусга чалинган ишчи-ходимларга касаллик варақаларига биноан 100% маблағларини тўлаб берилди, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
2021 йилда коронавирус пандемияси давом этиши муносабати билан жамоа шартномасида ва иш режаларида белгиланган барча тадбирларни тўлиқ ўтказишга имкон бўлмади. Шунга қарамасдан, тизим бўйича турли байрамларни нишонлаш ишлари ташкил этилди. Масалан, 2020 йилнинг январь ойида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 42 нафар афғон уруши қатнашчиси ва ҳарбийда хизмат қилган ёшлар учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилган бўлса, 2021 йилда тизимда меҳнат қилаётган ва филиалларда ишлаб, нафақага чиққан жами 66 нафар афғон уруши қатнашчилари учун маънавий тадбир ўтказилди, уларга эсдалик совғалари берилди ва пандемия талабларига риоя этилган ҳолатда республика санъат усталари иштирокида концерт дастури ташкиллаштирилди.
2021 йилда 8-март – Ҳалқаро хотин-қизлар куни, Наврўз умумхалқ байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Кончилар касб байрами ва бошқа муҳим саналарда ҳам ёлғиз пенсионерлар, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган оилаларга турли хилдаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Конференцияда жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши юзасидан “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар салмоғи ортгани алоҳида эътироф этилди. Айни пайтда 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бу каби эзгу тадбирларни янада жонлантириш, хусусан, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш учун филиаллар маъмуриятлари, хавфсизлик техникаси мутахассислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари томонидан ишларни янада кучайтириш лозимлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳаётни мажбурий суғурталаш ишларини тўлиқ амалга ошириш, касб касаллигини орттирган ва иш вақтида жароҳат олганларнинг соғлиғини тиклашни янада яхшилаш, ишчи-ходимлар учун санаторийларга олинадиган йўлланмаларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди. Ажратилаётган моддий ёрдамлар миқдорини кўпайтириш, ёшлар ва аёлларга белгиланган имтиёзларни тўлиқ бажаришга эришиш галдаги асосий вазифалар эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Конференцияда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан жамият ижро аппарати бўлим ва бошқармалар раҳбарлари, филиаллар мутасаддилари ахборотлари тингланди.
Иш берувчи – Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2021 йилда Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича фаолияти қониқарли деб топилди.
Конференцияда Жамоа шартномасига ишчи-ходимлар моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар доирасини янада кенгайтиришга доир кўплаб қўшимча ва ўзгартишлар киритилиб, тасдиқланди.
Конференцияда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Саимурод Тўхтаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Texnik hamkorlik masalalari muhokama etildi
Joriy yilning 8 aprel kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida Rossiyaning Toshkent shahridagi “Haul Truck CA” mas’uliyati cheklangan jamiyati vakillari bilan uchrashu...
O'qish
Sohibqiron tavallud kuniga bag‘ishlandi
Bugun, 9 aprel – buyuk sarkarda va davlat arbobi, millatimiz faxri Amir Temur tavalludining 669 yilligi munosabati bilan yurtimizda keng ma’naviy-ma’rifiy t...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJda Rezyume markazi ishga tushirilmoqda!
Davlatimiz tomonidan ish beruvchilarga aholi bandligini ta’minlash hamda ishsizlikning oldini olish borasida qo‘yilgan vazifalarni to’laqonli amalga oshirish, nomzo...
O'qish
Faol geologlar taqdirlandi
Yakshanba kuni mamlakatimiz bo‘ylab O‘zbekiston Respublikasi geologiya sohasi xodimlari kuni keng nishonlandi. Kasb bayrami arafasida Kon-geologiya vazir...
O'qish