“Ўзбеккўмир” АЖда бино ва иншоотлар зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади
Nashr qilingan sana: 10.06.2022 08:34:14Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг буйруғи қабул қилинди.
Буйруққа кўра, Фармоннинг 2-иловасидаги тегишли бандлари ижросини самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харита” иловага мувофиқ тасдиқланди.
Йўл харитасида белгиланганидек, жамиятда зилзила ва унинг оқибатларига оид ишлаб чиқилган кўргазмали ўқув-услубий воситалар ва методик қўлланмалардан фойдаланган ҳолда топшириқ мавзусига оид материалларни тайёрланади, ўтказиладиган ўқув машғулотлари режаси ишлаб чиқилади ва жавобгарлар ҳамда иштирокчилар рўйхати шакллантирилади. Машғулотлар олиб бориш тартиби, манзили ва жалб қилинадиган техникаларнинг ҳаракати режалари тузилиб, амалга оширилади.
Айни пайтда жамиятнинг филиаллари ва объектларидаги барча бино ва иншоотларнинг ҳолати бирламчи хатловдан ўтказилиб, уларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортлари шакиллантирилади ҳамда электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасига киритилади.
Буйруқ билан муҳандис (Иномхужаев), ФМ ва ФВ бўйича бош мутахассис (Иноятов), бош геолог (Жўраев), бош маркшейдер (Худайназаров), ММТСХ ва Э бўлими бошлиғи (Хаитматов), Ўқув маркази бошлиғи (Касимов), Матбуот котиби (Душаев), Мулклар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис (Раҳматиллаева), “Геология кидирув экспедицияси” филиали раҳбари (Абдужалилов)га иловага мувофиқ тасдиқланган “Йўл харитаси” бандларининг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш ҳамда асословчи ҳужжатларни ijro.gov.uz тизимига киритиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish