2021 ЙИЛДА 4,45 МЛН ТОННА КЎМИР ҚАЗИБ ОЛИНАДИ
Nashr qilingan sana: 15.07.2021 12:38:46Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зали (АОКА)да ўтказилган брифингда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди:
“2021 йилда акциядорлик жамиятида 4,45 млн тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Айни пайтда ойлик, чораклик режалар бажарилиши таъминланмоқда. Хусусан, май ойида мавжуд конлардан 386,2 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу режага нисбатан 106,4 фоизни ташкил этади.
Корхонада бу йил асосий эътибор кўмир устки қатламини очиш ишларига қаратилмоқда. Май ойида кон устки қатламини очиш ишлари 2 миллион 875 минг куб метрга тенг бўлди ва бу борадаги режа ҳам 100,3 фоизни ташкил этди».
Жорий куз-қиш мавсумига бюджет ташкилотларига ва аҳоли эҳтиёжлари учун қанча кўмир етказиб берилади?
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021-2022 йиллар куз-киш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича ижтимоий соҳа объектларига 450 минг тонна, республика аҳолисига 985 минг тонна кўмир етказиб берилади. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 705 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғиси ташкил этади.
Айни кунларда республика бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Ёқилғи “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 96 та ҳудудий кўмир омбори ва савдо шахобчаси орқали тарқатилмоқда.
Табиий газ етиб бормаган аҳоли пунктларида маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кўмирга бўлган эҳтиёж аниқланади ва тегишли рўйхат шакллантирилиб, туман (шаҳар) ҳокимликларига такдим этилади. Маҳаллий ҳокимликлар ушбу рўйхатлар асосида ҳудудий кўмир омборларига буюртма беради ва кўмир тарқатиш жадвалини тасдиқлайди. Аҳоли ушбу жадвалга асосан ўзига яқин ҳудудий кўмир омборига мурожаат қилади.
Бир тонна кўмирнинг нархи қанча?
“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти омборлари оркали аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилаётган кўмир маҳсулотининг нархи қуйидагича:
бир тонна кўмир маҳсулоти — 300 минг 300 сўм;
Ангрен кўмир конидан юкланган ёқилғи кўмир жамланмасига етказилгач, у ерда лабораториядан ўтказилади. Ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади. Харидор кўмирни ўз ҳудудидаги омборлардан сотиб олаётган чоғида ўша сифат сертификатини талаб қилиши лозим.
Ҳарид қилинган қаттиқ ёқилғининг сифати бузилмаслиги учун истеъмолчилар уни ҳарид қилиб олганидан сўнг, махсус омборларда, қуёшнинг нури тушмайдиган, усти ёпиқ жойларда сақлаш тавсия этилади.
Бюджет ташкилотлари етказиб берилаётганинг кўмир хариди билан боғлиқ саволлар бўйича “Кўмир таъминот” МЧЖнинг (71) 244-38- 28 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин”.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
“Angren” ko‘mir koni mehnat jamoalarida
Aprel oyi “Angren” ko‘mir konida muvaffaqiyatli kechdi. Tezkor ma’lumotlarga ko‘ra, bu yerda oy davomida 1 600,0 kubometr o‘rniga 1735,3 kubometr (135%) hajmida...
O'qishMavjud bo‘sh ish o‘rinlariga navbatdagi tanlov e’lon qilindi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati o‘z korxonalaridagi mavjud ish o‘rinlariga navbatdagi tanlov e’lon qiladi. Talbagorlarga 99 kasb bo‘yicha 184 bo‘sh ish o‘rni takl...
O'qishKo‘mir ta’minoti: korrupsiyaning oldini olish – dolzarb vazifa
Yakunlagan kuz-qish mavsumida respublika aholi iste’molchilari va budjet tashkilotlariga har galgidan ko‘p ko‘mir mahsuloti yetkazib berildi. Bu borada yutuqlar bor,...
O'qish“Ayol qismati” filmi namoyish etilmoqda
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatda diniy terrorizm, aqidaparastlik kabi salbiy oqibatlarni keltirib chiqarayotgan harakatlarning oldini olish hamda ushbu salbiy oqiba...
O'qish