Иккинчи ярим йилликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди
Nashr qilingan sana: 22.07.2022 14:16:41“Ўзбеккўмир” АЖда 2022 йилнинг II ярим йиллиги давомида бажариладиган вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Жаммият бош директори В.В.Кузнецов олиб борган йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитасига” мувофиқ ҳамда “Инсон қадри учун” тамойилидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбеккўмир” АЖнинг 2022 йил II ярим йилликда фаолиятини самарали ташкил этиш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлаш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилиш қарорига кўра, 2022 йилнинг II ярим йиллигида “Ўзбеккўмир”АЖ ва унинг тизмидаги филиаллари фаолиятининг асосий мақсадлари белгилаб олинди. Жумладан:
− Янги Ўзбекистониинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида энергетика сохаси олдига қўйилган вазифалар ва тегишли чора- тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
− “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
− Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ijro.goy.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги 5132-сон қарори ижросини амалга ошириш.
Йиғилиш қарори билан “Ўзбеккумир” АЖнинг 2022 йилнинг II ярим йиллигида амалга оширилиши кўзда тутилган устувор асосий ижтимоий ва икгисодий йўналишлар ва вазифалар юзасидан Иш режаси, жамият Ижро аппарати 2022 йил II ярим йиллик иш режаси тегишли иловаларга мувофиқ тасдиқланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Diqqat: “BelAZ” va “Komatsu” samosvallari haydovchilari kerak!
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati “BelAZ” hamda “KOMATSU” avtosamosvallarini boshqarish uchun yuqori malakali haydovchilarini ishga taklif qiladi. Aksiyadorlik jam...
O'qish“Koinot” oromgohi mavsumning 2-navbatini boshladi
Bugun “O‘zbekko‘mir” AJ xodimlari farzandlarining navbatdagi katta bir guruhi "Koinot" bolalar yozgi sog‘lomlashtirish oromgohiga mavsumning ikkinchi navbatida dam olish...
O'qish“O‘zbekko‘mir AJ aksiyadorlari diqqatiga!
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yig‘ilishi o‘tkazilishi to‘g‘risida XABARNOMA “O‘zbekko‘mir” AJ Kuzatuv kenga...
O'qish“O‘zbekiston-2030” strategiyasi ijrosi muhokama qilindi
Kon-geologiya vazirligida “O‘zbekiston – 2030” strategiyasi ijrosi yuzasidan muhokama-munosabat tadbiri o‘tkazildi 2024-yil 28-iyunkuni Tog‘-kon sanoati va geologi...
O'qish