Ишлаб чиқариш ва инновация
Nashr qilingan sana: 14.06.2022 19:59:42Корхона даромадини қандай ошириш муммкин?
“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси доирасида “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 8 та инновация лойиҳаси тайёрланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ да ўтган 2021 йилдаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази ваЎзбекистон Фанлар Академияси тасарруфидаги“Умумий ва ноорганик кимё институти” билан шартнома асосида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.Ўтган йиллар натижасига кўра Республикамиздаги ҳудудий кўмир омборларида куллик даражаси юқори бўлган кўмирнинг намлигини ошириб,махсус ускуналарда брикет тайёрлаб аҳолига сотишни йўлга қўйилган эди. Аммо ушбу брикетлар ёнувчанлиги, иссиқлик бериш даражаси камлиги ва тез майдаланиб кетиши сабабли аҳоли орасида оммалашмади. Бунга ушбу брикетларни тайёрлашга илмий ёндошилмагани (лаборатория синовларидан ўтказиб Давлат стандартлари даражасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилмагани)сабаб бўлди. Брикет тайёрлашдаги муаммолардан бири сақлаш муддатини қисқалиги, тез майдаланиб кетиши билан боғлиқ. Ушбу масалани ҳал этиш “Умумий ва ноорганик кимё институти” олимлари зиммасиига юклатилди.
2021йилнинг биринчи чорагида “Умумий ва ноорганик кимё институти” мутахассислари билан биргаликда “Кўмир брикетитайёрлаш учун импорт ўрнини босувчи “СБ-1” маркали маҳаллий боғловчи ишлаб чиқариш” бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. Суткасига 30 тонна брикет ишлаб чиқарадиган ускуналарда “Кўмиртаъминот” МЧЖ Наманган ва Фарғона вилояти филиалларида ёстиқчасимон ҳамда цилиндрсимон брикетлар ишлаб чиқарилиб, лаборатория текширувларидан ўтказилди. Ёнувчанлиги, мустаҳкамлиги ва ғоваклиги бўйича давлат 2994:2015 стандартлари талабига нечоғлик жавоб бериши юзасидан хулосалар олинди.Кўмир брикет ишлаб чиқарувчи корхоналарда қўллаш учун тавсия қилинди.
2. 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази томонидан таклиф этилган чора тадбирларни амалга ошириш учун ўзаро тузилган шартномаларга кўра қуйидаги ишлар амалга оширилди:
“Ангрен” кўмир кони бортларининг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш;
− “Ангрен” кўмир конининг шимолий қисмида Тошкент − Ўш автойўлига яқин бўлган ҳудудда, шимолий ва марказий кўчкилар оралиғидаги 31 нуқтада сейсмометрик тадқиқотлар методи бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Ҳудуддаги тупроқнинг динамик хусусиятлари ва асосий резонанс частоталари ўрганилди. Илмий-тадқиқот тоғ жинси қатламларини сейсмометрик ўлчаш ишлари Guralp CMG- 6TD рақамли велосиметрларида амалга оширилди. Натижаларга кўра “Ангрен” кўмир кони бортининг шимолий қисми сейсмик ҳолати бўйича саккизта профил чизмаси тайёрланди ва кон бортларининг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаб,хулосалар берилди.
− Кўмир ва каръер йўллари чангини сўндириш учун интерполимер комплексларини ишлаб чиқиш:
Жумладан, “Ангрен кўмир кони” шароитида 40, 110, 130 тонналик “БелАЗ”технологик транспортлари, “Четра”, “Либхер”ва бошқа занжир тасмали бульдозерлар доимий ҳаракатда бўладиган йўлларда, шу билан биргаликда ҳаракат давомида кузовдан йўлга тўкилган тоғ жинсларини мунтазам равишда автогрейдер билан суриб, йўлларни текислаб туриладиган шароитларда қўллаб бўлмаслиги тушунтирилди. Бундан ташқари бугунги кунда ушбу интерполимер комплекслар кон худудидаги оқова сувлар ёрдамида чангни сўндиришга нисбатан кўп маблағ талаб қилишини инобатга олиб, оқова сувлардан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллари чангини сўндириш ҳозирча мақсадга мувофиқлигига келишилди.
− Касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида кўмир саноати ишчиларини SARS-CoV-2 вирусига тест таҳлилларини ўтказиш, шунингдек, конга туташ ҳудудлардаги аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш:
Касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида кўмир саноати ишчиларидаҳамда конга туташ ҳудудлардаги аҳолининг саломатлик ҳолатини бахолаш мақсадида SARS-CoV-2 вирусининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш бўйича “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида ишлаётган ишчи-ходимларда ушбу вирусга қарши тезкор тест таҳлил ўтказилганда, текширилувчиларнинг ҳеч бирида вирус билан зарарланганлик аниқланилмади.
“Ўзбеккўмир” АЖ филиалларида асосий фаолият билан шуғулланаётган 37 нафар ишчи-ходим ўртасида COVID-19 вирусни аниқлаш мақсадида Илғор Технологиялар Маркази илмий ҳодимлари томонидан тест таҳлиллари ўтказилди: даставвал, ИТМ ходимлари томонидан ушбу 37 нафар текширилувчилар бурун-ҳалқум йўлидан суртма олинди ва намуналар махсус 4 С0 лиидишларда ИТМ Биотехнология лабораториясига олиб келинди, олинган суртма суюқликларидан лаборатория шароитида вирусни аниқловчи тест тўпламларидан фойдаланган ҳолда РНК лар ажратиб олинди. Ушбу ажратиб олинган РНКлар устида, марказ томонидан ишлаб чиқарилган “Biotest-SARS-CoV-2” тест тўплари ёрдамида COVID-19 вирусини мавжуд ёки мавжуд эмаслигини кўрсатиб берувчи Real-Time PCR анализи ўтказилди. Тезкор тест таҳлиллари барча намуналарнинг манфий эканлигини кўрсатди.
Тест натижалари шуни кўрсатдики, “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида ишлаётган 37 нафар ишчи-ходимда COVID-19 вирус билан касалланиш кузатилмади.
− Кўмир саноати учун ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни мақсадли жалб қилиш ва ушбу соҳани ривожлантириш учун корпоратив акселераторларни амалга ошириш:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 ноябрдаги “Ўзбеккўмир” АЖ ни бошқариш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №900-сонли қарорида “Корпоратив менежмент бошқарувининг илғор методларини жорий қилиш, шу билан биргаликда “Ангрен” ИЭС, “Янги Ангрен” ИЭС ва “Ўзбеккўмир” АЖ ларни ягона комплекс сифатида, якуний маҳсулот − электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга йўналтириш ҳамда аҳоли ва бюджет ташкилотларинининг кўмирга бўлган эҳтиёжини қондириш вазифаси кўзда тутилган. Шу мақсадда юқоридлаги корхоналар билан бирга “Ўзбеккўмир“ АЖ ҳам “Сеntral Asia Energy” МЧЖ ишочнли бошқарувга берилди. Бугунги кунда Ишончли бошқарувчи томонидан “Ўзбеккўмир” АЖни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиб, уни жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Илғор технологиялар маркази Технологиялар трансферини тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Александр Юдаков томонидан “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбар ходимлари ва ёш мутахассислари учун “Бизнес режалаштириш” йўналиши бўйича онлайн тарзда семинарлар ташкил этилди ва амалий тадқиқотлар ўтказилди. Келгусида корхонадаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, инновацион технологияларга таянган ҳолда муаммоларни ҳал этиш устида доимий ишлаш бўйича келишиб олинди.
Илғор технологиялар марказидан бириктирилган мутахассис Александр Юдаков билан хамкорликда кўмир саноати учун ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни мақсадли жалб қилиш ва ушбу соҳани ривожлантириш устида амалий ишлар олиб борилди.
−Ҳиссий фаол материаллар орқали оғир ускуналар ҳайдовчиларининг ёки операторларининг огоҳлигини бошқариш тизими.
2020-2021 йил таҳлилларига кўра оғир юк ташийдиган “БелАЗ”ларнинг ўртача масофаси 1,81 кмни ташкил этган, бу масофани босиб ўтиш учун 16-18 дақиқа вақт кетади, ушбу ҳайдовчилар юрадиган йўлларда кескин бурилишлар кўп бўлгани ва қарама- қарши тарафдан доимий қатнов мавжудлиги сабаб,“БелАЗ”ҳайдовчисидан автотранспорт воситасини бошқаришда доимий сергаклик талаб этилишини инобатга олган ҳолда ва бугунги кунда ташилаётган ички ағдармалар масофаси яқинлиги учун ушбу тизимни қўллаш мақсадга мувофиқ эмаслигига келишилди.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек,корхонамиз мутахассислари томонидан ушбу қарорни тасдиқлаш мобайнида ички ишлаб чиқариш муаммоларидан келиб чиққан ҳолда таклиф киритилиши лозим бўлган. Бизнинг томондан ҳеч қандай таклиф бўлмагани учун “Илғор технологиялар маркази” мутахассислари мана шу бешта лойиҳани қарорга илова сифатида киритди ва ижрога қўйилди.
Қарор иловасининг 2.2.бандида кўрсатилган “кўмир ва каръер йўллари чангини сўндириш учун интерполимер комплексларини ишлаб чиқиш” ва 2.5. − ҳиссий фаол материаллар орқали оғир ускуналар ҳайдовчи ёки операторларининг огоҳлигини бошқариш тизими лойиҳалари ўрганиб чиқилганда, улар жуда катта маблағ талаб қилиниши, кон ҳудудидаги технологик йўлларга мос келмаслиги боис ҳамда ушбу тизимни жорий этишга зарурият йўқлиги тушунтирилганда, юқори турувчи органлар томонидан ўринли норозиликлар билдирилди.
Тажриба ва ўрганишлар шуни кўрсатадики, келгусида бундай ҳолатларга тушиб қолмаслик учун, жорий қилинаётган ҳар бир инновацион ғоя корхона ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган ички муаммоларни бартараф этишга қаратилган, келгусида самарали ишлашига,иқтисодининг ўсишига хизмат қиладиган лойиҳа бўлиши лозим.
Шундай экан, келгусида корхонамизда келиб чиқиши мумкин бўлган энг катта муаммолардан бўлиб келаётган кўмир устки қатлами тоғ жинсларини отвалларга жойлаштириш ёки ушбу фойдали тоғ жинсларидан инновацион лойиҳаларга асосланган ҳолда унумли фойдаланиш ҳисобига жамият даромадини ошириш долзарб вазифа ҳисобланади.
“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар томонлама ўрганиб чиқилган камида ўн бешта лойиҳа тақдим этиш тавсия қилинган. Ушбу фармон лойиҳасига “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 8 та лойиҳа тайёрланди. Корхонада молиявий аҳволи ушбу лойиҳаларнинг барчасини жорий этиш учун имкони йўқлиги сабаб, улардан учтасини киритишга қарор қилинди, улар қуйидаги лойиҳалардир:
1.Кўмир қатлами устки қисмида жойлашган фойдали тоғ жинсларини (галечник) алоҳида қазиб олиб, майдалаш-саралаш фабрикасида фракцияларга ажаратиб,кон автомобиль транспорти йўлларида ва қурилиш ишларида қум ва шағал материали сифатида фойдаланиш. Ушбу лойиҳа жамият маблағлари ҳисобидан мавжуд майдалаш-саралаш фабрикасини кенгайтириш ҳисобига томонидан амалга оширилади.
2.Ангрен кўмир кони бортларининг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли Илғор технологиялар маркази илмий ходимлари билан шартнома асосида амалга оширилади.
3. “Автомобиль-технологик транспорти”филиалида мавжуд бўлган оғир юк ташувчи 110 тонналик “БелАЗ”автосамосвалларининг орқа томонига кузатиш камераси ўрнатиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш.
Бир сўз билан айтганда, инновацион ғоялар кўп, аммо уларнинг барчасини амалга оширишимкониятлари чекланган. Айни пайтда катта маблағ талаб қилмайдиган, ишлаб чиқариш жараёнига ижобий ўзгартириш киритишиб, жумладан, оддий механизм ва ускуналар конструкцияларида янгиликлар қўллаб, катта иқтисодий самараларга эришиш мумкин. Ана шунда ишлаб чиқариш ривлжланади, корхонамиз юқори даромадли, юқори ойлик иш хақи берадиган корхонага айланади.
Зеро, инновация − бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган янгиликдир.Инновацияга ҳар қандай турдаги янгилик сифатида эмас, балки мавжуд тизимнинг самарадорлигини жиддий равишда оширадиган омил сифатида қараш керак.
Ўйлаймизки, раҳбар-ходимлар ва мутахассисларимиз изланишларни давом эттириб, мавжуд ички резервлардан унумли фойдаланадилар.
Қутлуғ Тешабоев,
“Ўзбеккўмир” АЖ инновацион технологиялар ва истиқболли ривожланиш бўйича етакчи мутахассиси
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish