Кўмир омборлари аҳоли истеъмолчиларига кўмир тарқатишга тайёрми?
Nashr qilingan sana: 15.09.2022 05:11:43“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида жорий 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳоли истеъмолчиларига 882 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Айни кунларда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли республика кўмир омборларида мавсумга тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, галдаги долзарб вазифалар белгилаб олинмоқда.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Нурали Талабаев раислигида “Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилояти филиали раҳбари ҳузурида ташкил этилган йиғилишда филиал ходимлари ва кўмир омборлари мудирлари иштирок этди.
Филиал бошлиғи Ж.Хожиматов масала юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди. Айни кунларда вилоят ҳудудида жойлашган бюджет ташкилотларини маҳаллий кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари якунланаётгани ҳамда аҳоли истеъмолчиларига ёқилғи тарқатиш ишлари бошланаётганини маълум қилиб, бу борада кўмир омборлари ходимларининг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратди.
Аҳоли учун мўлжалланган кўмир маҳсулотини ўз вақтида қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш, бу борада назоратни кучайтириш, ходимлар ўртасида тартиб-интизомга қатъий риоя этиш, кўмир сотиш жараёнида талон-тарожликка йўл қўймаслик зарур, деди нотиқ.
Йиғилишда иштирок этган “Ўзбеккўмир” бош геологи Э.Жўраев сўз олиб, филиал кўмир омборларида ўтказилган инвентаризация ишлари якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Омборлардаги мавжуд кўмир захиралари сифати ва ҳолати қониқарли эканлиги, аммо мавжуд брикет станокларини аввайлаб сақлаш масаласига эътиборсизлик қилинаётганини таъкидлади.
Аҳолига кўмир тарқатиш жараёнида омбор ходимлари ҳар қандай мурожаатни тинглаши, харидорларга хушмуомалада бўлиши муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди.
“Ўзбеккўмир"АЖ Бош директорининг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Талабаев йиғилишни якунлар экан, филиал ходимлари, омбор мудирлари, кассирлар, ишчи-ходимлар ўз устида муттасил ишлаши, вазифасига маъсулият билан ёндошиши, меҳнат инизомига қатъий амал қилиш, кўмир тарқатиш бўйича кундалик маълумотларни ўз вақтида шакллантириш ва тақдим этиш муҳимлигини уқдириб ўтди.
Йиғилиш кун тарбидаги масалаларни атрофлича муҳокама этиб тегишли қарор қабул қилди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Yangi g‘oyalar – yangi yutuqlarning boshlanishidir!
#Eng_yaxshi_ixtirochi_tanlovi_haqida_suhbat O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2022–2026-yillarga mo‘ljallangan Innovatsion rivojlanish strategiyas...
O'qish
“Yoshlar oyligi” doirasida qiziqarli sport musobaqalar
2-iyun kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida “Yoshlar oyligi” doirasida tashkil etilayotgan sport musobaqalariga start berildi. 2-iyun kuni sportning v...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJ: Tiklanish va taraqqiyot yillari
Xorij matbuoti O‘zbekistonning boy foydali qazilmalari haqida ma’lumot bermoqda. Toshkent viloyatida joylashgan Angren ko‘mir havzasida nafaqat qo‘ng‘ir, balki kulrang va...
O'qish
Ko‘mir ‒ sanoatni harakatlantiruvchi kuch
«O‘zbekko‘mir» AJ qo‘ng‘ir ko‘mir qazib olish va mahalliy iste’molchilarga yetkazib berish borasida yaxshi natijalarga erishmoqda. 2024-yilda Jamiyat tomonidan 6,7 mln to...
O'qish