Оддий ходимнинг муаммосини ҳал этиш – раҳбарнинг асосий вазифаси
Nashr qilingan sana: 10.08.2022 19:46:342022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида “Ўзбеккўмир” АЖга жами 212 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 13 таси юридик шахслар (6%) ва 199 таси жисмоний шахслар (94%) ҳиссасига тўғри келади.
Олти ойда меҳнат муносабатлари бўйича 171 та (80.6%), кўмир етказиб бериш ва сифати бўйича 16 та (7.5%), ойлик маош масалалари бўйича 15 та (7.07%), моддий ёрдам масаласи бўйича 3 та (1.4%) ва турли масалалар бўйича 7 та (3.3%) мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефон орқали “Ўзбеккўмир” АЖ фаолиятига оид келиб тушган мурожаатлар 121 тани ташкил этди. Ушбу мурожаатларнинг 26 таси қаноатлантирилди, 49 тасига тушунтириш берилиб, 8 таси тегишлилиги бўйича мутасадди идораларга юборилди, 18 мурожаат асоссизлиги учун рад этилди, 20 таси кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, иш ҳақи масаласида 37 та, ишга жойлашиш масаласида 36 та, бошқа турли масалалар бўйича 20 та, сифатли кўмир маҳсулоти етказиб бериш бўйича 17 та, моддий ёрдам берилишини сўраб 5 та, раҳбарлар ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан норози бўлиб 4 та мурожаат келиб тушган.
Назоратга олинган 212 та мурожаатдан 55 таси ижобий ҳал этилган, 137 тасига тушунтириш берилган, 19 таси рад этилган, 1 таси кўриб чиқилмоқда.
Қайд этиш керак, йилнинг ўтган олти ойи давомида ишга жойлашиш бўйича мурожаатлар сони ошган. Бунга сабаб қилиб, Ангрен шаҳрида ишсизлик даражаси юқорилигини кўрсатиш мумкин. Мурожаатчи фуқароларнинг аксарият қисми қўшни давлатларда ишлаб қайтган. Улар йирик корхоналарда ишлашни истайди, бахтга қарши, бундай корхоналарда вакант жойлар етарли эмас.
Шунга қарамай, жамиятда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қисмини ишга жойлаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди, олти ой давомида квоталанган иш ўринларига 81 киши ишга қабул қилинди.
Ўтган давр мобайнида бош директор В.Кузнецовнинг кўрсатмасига мувофиқ, жа-мият ижро аппарати масъул ходимлари ҳисобидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан филиалларда 9 марта сайёр қабул ўтказилди ва ходимларнинг оғзаки мурожаатлари ўрганилиб, уларни қийнаётган муаммоли саволларга ечим топилди. Ҳал бўлмаётган муаммолар бўйича “Ўзбеккўмир” АЖ “Ишонч” телефонига 9 мурожаат келиб тушди ва уларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Маҳаллий кўмир етказиб бериш ва маҳсулот сифати юзасидан мурожаатлар жамият раҳбариятининг диққат мар-казида бўлиб, уларни ижодий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Айни пайтда бундай муаммолар кўпинча кўмир харид қилувчи юридик шахслар томонидан шартнома шартларини тў-лиқ бажарилмаслик ёки сотиб олинаётган кўмирнинг маркаси, фракцияси ҳамда кулчанлиги ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаслик оқибатида юзага келаётганини ҳам таъкидлаб ўтишни истардик.
“Ўзбеккўмир” АЖ кўмир қазиб олиш ва юклаб юбориш билан шуғулланади. Кўмир маҳсулоти ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли-га “Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан ҳудудий кўмир омборлари орқали тарқатилади. Иқтисодиётнинг реал сектори, жумладан тадбиркорлар маҳаллий кўмирни биржа савдолари орқали харид қилади. Юклаб юборилаётган кўмирга сифат сертификати берилади. Харидор маҳсулот ана шу си-фат сертификатига мос келиш-келмас-лигини жойида текшириб кўриши лозим. Июль ойида “Ўзбеккўмир” АЖга ўтказилган пресс-турда бу ҳа-қида атрофлича тушунчалар берилди.
Бугунги кунда мурожаатлар ке-либ тушишини ка-майтириш мақса-дида жамият иж-ро аппарати ва филиалларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан сайёр қабуллар ташкиллаштириш масалаларига эътибор янада кучайтирилмоқда. Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, мурожаатларни ўз вақтида, адолатли кўриб чиқиш ҳамда улар такрорланишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада филиаллар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди.
Қутлуғ Тешабоев,
“Ўзбеккўмир” АЖ Фуқаролар мурожаати бўйича етакчи мутахассис
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish