Ватанимиз тимсоли
Nashr qilingan sana: 17.11.2021 13:06:1518 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиалида маънавий-маърфий тадбир ўтказилди.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Давлат байроғи ҳам давлат рамзи сифатида Ўзбекистон Республикасининг миллий ва энтик тарихини ўзида акс этган ҳолда халқаро муносабатларда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишига хизмат қилади. Шунингдек, Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига жорий йил 18 ноябрь куни 30 йил тўлади.
Давлат байроғининг муҳофазаси ва ундан фойданиш тартиби 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларида, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, республика давлат бошқаруви органларининг биноларида ва бошқа қонунда назарда тутилган жойларда кўтарилади.
Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш мумкин эмас: нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларида; ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишлар, хизматлар) ўтказиш учун тижорат мақсадида.
Давлат байроғи тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлаш давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилган.
Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан таниқли адабиётшунос, филология фанлари номзоди Султонмурод Олим иштирокида ташкил этилган тадбирда Байроғимиз ва унинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Таниқли хонандалар ижро этган куй ва қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish