Matbuot xizmati rahbari
+998933807262
———–
2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2022 йилда истеъмолчиларга 4,7 млн. тонна кўмир етказиб берилиши режалаштирилган. Жумладан, иссиқлик электр станциялари 2 849 минг тонна, бюджет ташкилотлари 500 минг тонна, аҳоли 1 030 минг тонна кўмир билан таъминланади.
Бу ҳақида Ўзбекистон миллий матбуот марказида 8 февраль куни “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Ўзбеккўмир” АЖ: 2021 йил якунлари ва 2022 йилдаги режалар” мавзусида ташкил этилган анжуманда жамият бош директори ўринбосари Эркин Якубов, “Кўмир таъминот” МЧЖ бош директори Ғолиб Эшончаев иштирок этди.
Таъкидландики, “Ўзбеккўмир” АЖда кон устки қатламини очиш ишлари сезиларли даражада ошди, яъни йил давомида 29,5 млн куб метр хажмда тупроқ ишлари бажарилган. Ўсиш суръати 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 128,3 фоизни ташкил қилди. Натижада кўмир қазиб чиқариш 4 781,2 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 107,4 фоизга уддаланди. Ўсиш суръати 123,6 фоизни ташкил қилди. Истеъмолчиларга етказиб берилган кўмир маҳсулоти ҳажми эса 5 183 минг тоннани ташкил этди. Жумладан, иссиқлик электр станцияларига – 3 697,3 минг тонна (режага нисбатан 111,7 %), бюджет ташкилотларига – 450,5 минг тонна (режага нисбатан 100,1 %), аҳолига – 831,6 минг тонна (режага нисбатан 118 %), иқтисодиётнинг реал секторига – 190,7 минг тонна (режага нисбатан 241,4 %) қаттиқ ёқилғиси юклаб юборилди.
Айни кунларда аҳоли ва бюджет ташкилотларига 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун қўшимча кўмир етказиб бериш ишлари олиб жадал борилмоқда. Шу мақсадда “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 102 та ҳудудий кўмир омборлари ва савдо шахобчалари (88 та обмор ва 14 та шахобча) ишлаб турибди.
Матбуот анжуманида жамият томонидан 2022 йилда амалга ошириладиган режалар ҳам очиқланди. Жумладан, 34,0 млн. куб метр ҳажмида кон очиш ишлари бажариш ва 4 700 минг тонна кўмир қазиб чиқариш режалаштирилган. Истеъмолчиларга 4 700 минг тонна кўмир етказиб берилиши режалаштирилган. Шунинг 2 849 минг тоннаси иссиқлик электр станцияларига, 500 минг тоннаси бюджет ташкилотларига, 1 030 минг тоннаси аҳолига, 578 минг тоннаси иқтисодиётнинг реал секторига мўлжалланган. Аҳолига етказиб бериладиган кўмирнинг 280 минг тоннасини импорт маҳсулот ташкил этади.
Айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжларига мўлжалланган кўмир маҳсулоти сифатини янада яхшилаш, уларнинг истеъмолчиларга тўла-тўкис ҳолда етиб боришини таъминлаш, шу мақсадда рақамли технологияларни кенг жорий масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Неъмат Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
———–
Угольная отрасль: работа на перспективу
Почти пять миллионов тонн высококачественного угля добудут в нынешнем году предприятия входящие в АО «Узбекуголь», об этом и многом другом говорилось в ходе ознакомительной поездки большой группы журналистов на разрез «Ангренский».
Месторождения угля близ города Ангрена по своим технико-экономическим показателям во многом уникальны. Разрез обладает огромным потенциалом и запасами полезных ископаемых, которые хватит на десятилетия вперед, наращи¬вать добычу угля здесь можно и нужно. Разработана и поэтапно реализуется комплексная про¬грамма развития угольной отрасли республики.
- Угольная отрасль, как и любая другая до¬бывающая полезные ископаемые сфера, тянет за собой сотни смежных предприятий, нам есть, к чему стремится, - говорит директор филиала разрез «Ангренский» АО «Узбеккумир» Александр Корчагин. - К примеру, при положительном тренде развития экономики страны и модернизации ТЭЦ обеспечивающих население и предприятия теплом и электроэнергией, к 2030 году мы должны выйти на добычу угля в девять миллионов тонн в год. Задача, хоть и амбициозная, но вполне посильная. Мы шаг за шагом заменяем основные производственные фонды, закупаем современную высокотехнологичную технику. Работа предстоит большая, мы на правильном пути, и будем и дальше развивать и усовершенствовать добычу угля, эффективно использовать вскрышные по¬роды, применять новейшие технологии.
К слову, сейчас на предприятиях АО «Узбеккумир» трудятся порядка шести тысяч работников. Постоянно проводится переподготовка кадров, обучение молодых угольщиков. За годы в отрас¬ли сложились прочные трудовые династии, раз¬вита система «мастер - ученик». Все это позволяет обеспечивать бесперебойную добычу угля. Только для нужд населения в зимний период по¬ставлено 700 тысяч тонн угля, и по мере надоб¬ности объемы поставок будут наращивать.
В ходе пресс-тура мы посмотрели все этапы добычи угля в карьере, глубина которого превышает 270 метров. Каждый день в карьере рабо-тают 17-18 многотонных БелАЗа, огромные экскаваторы.
- За смену мы выдаем на-гора до семи тысяч тонн угля, в карьере колесят 15 закупленных
недавно 130-тонных БелАЗов, - рассказывает главный инженер филиала разрез «Ангренский» Шерзод Тургунов. - Работа ведется круглосуточ¬но, в любую погоду. Возможности и потенциал разреза очень высоки, да и качество угля отличное. Добыча отработана до мелочей, уголь сортируется прямо в карьере. Крупные фракции отправляются железнодорожными вагонами на нужды населения, мелкие отвозятся на ТЭЦ.
Добытый в Ангрене уголь дает свет и тепло в тысячи домов по всей стране, обеспечивает работой специалистов самого разного профиля. Трудовой коллектив предприятия уверенно смотрит в будущее, потребности экономики в угле стабильно высокие.
Сергей МУТИН
———–
Кўмир конига пресс-тур ва унинг аҳамияти
"Ангрен" кўмир конига 4 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги пресс-турга республика маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг кўплаб ходимлари ташриф буюрди.
Журналистларнинг кўмир саноати соҳасига қизиқиши табиий. Сабаби, Республикамизда атиги икки жой, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинида ва Сурхондарё вилоятида кўмир қазиб олинади. Республика эҳтиёжлари учун асосий қаттиқ ёқилғини "Ангрен" кўмир ҳавзасидаги "Ўзбеккўмир" АЖ га қарашли конлар етказиб беради. "Ангрен" республикамиздаги энг йирик кўмир кони бўлиб, бу ерда қаттиқ ёқилғининг мураккаб геологик шароитда очиқ усул билан қазиб олиниши ҳар қандай ижодкорга ҳамиша катта илҳом ҳам бағишлаши шубҳасиз.
XXI аср бўлишига қарамай, дунё миқёсида кўмирга талаб кўпайса кўпаймоқдаки, асло камайгани йўқ. Айниқса кейинги икки йилда куз-қиш мавсумининг барвақт келиши ва кунлар одатдагидан паст бўлиши энергия ресурслари, шу жумладан кўмир ёқилғисига талабни кескин ошириб юборди.
"Ўзбеккўмир" АЖ ҳам талабга қараб маҳсулот ҳажмини кўпайтирмоқда. Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020 йилнинг ўн ойида 2,9 млн. тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 2021 йилнинг ўн ойида бу рақам 3,9 млн. тоннани ташкил этмоқда. Жорий куз-қиш мавсуми учун аҳолига мўлжаллаб шу кунгача 600 минг тонна кўмир юкланди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан қарийиб икки бараварга кўпдир. Ангрен кончилари йил охиригача яна 123 минг тонна кўмир еткази бериш ҳаракатида. Зеро, халқни рози қилиш, уларни арзон ва сифатли маҳаллий кўмир билан таъминлаш бош вазифа қилиб олинган.
Пресс-тур доирасида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда "Ангрен кўмир кони" филиали директори Владимир Корчагин, "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи Эркин Жўраев, "Кўмир таъминот" МЧЖ мутахассиси Муҳиддин Маматисаев иштирок этди. Журналистларга жамият фаолияти, кўмир қазиб олиш, юклаш ва жўнатишга оид маълумотлар тақдим этилди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Журналистлар учун кўмир конига саёҳат ташкил қилиниб, улар ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништирилди.
Жорий йил бошидан буён «Ўзбеккўмир» АЖ корхоналарига бундай пресс турлар шу билан олтинчи бор ташкил этилди. Бундан ташқари АОКа ва Миллий матбуот марказида уч марта матбуот анжумани, бир марта брифинг ўтказилди. Ушбу тадбирлар жамият фаолиятини тарғиб қилиш, халқаро ва республика миқёсидаги ижобий имижини шакллантиришда муҳим роль ўйнамоқда.
Неъмат Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
———–
Фаол ва ташаббускор матбуот котиблари тақдирланди
Шу йилнинг 23 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида томонидан “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош безон” мавзусида анжуман ўтказилди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари иштирок этган тадбирда ана шу қарор ижроси сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар эътироф этилди, камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
– Ўтган даврда ҳар бир давлат идораси ва ҳокимликда Президентимизнинг мазкур қарорига асосан давлат ахборот сиёсатини юритишга бевосита масъул бўлган шахслар армияси яратилди, – деди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев. – Агентлик ва унинг худудий бошқармалари томонидан жами 685 нафар матбуот котиблигига номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, уларнинг хулосалари асосида ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Қарор қабул қилингунга қадар ахборот хизматлари соҳасида жами 433 нафар мутахассис фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1100 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, тадбирда қонунчилигимиздаги камчиликлар, яъни журналист сўровини қайта ишлаш ва уларга жавоб қайтарилиши муддатларининг аниқ кўрсатилмаганлиги ва бунинг устида яна ишлаш кераклиги каби масалалар ҳам кўтарилди. Агар ушбу масалаларнинг ҳеч бўлмаса 50 фоизи тез орада ҳал бўладиган бўлса, ахборот хизматларинингфаолияти учун жуда катта туртки бўлиши мумкин.
− Матбуот котиби ва журналистнинг вазифаси деярли бир хил: ахборотни тўплайди, қайта ишлайди ва тарқатади, − деди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, − Аммо касб фаолиятига ёндошувда фарқ бор, яъни журналист эркин ижодкор бўлиб, мавзуни ёритишда очиқлик ва холисликка асосланса, матбуот котиби кўпроқ корпоратив манфаатларни ҳимоя қилишга мажбур. Уларнинг фаолиятини баҳоланганда ана шу мезонларни эсдан чиқармаслик керак.
Анжуманда ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Мавзу бўйича матбуот котиблари томонидан бир қанча ўринли таклифлар ўртага ташланди. Ушбу таклифлар асосида мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш, ахборот хизматларининг вазифаларига янада аниқлик киритиш, соха ходимларининг малакасини ошириш учун уларни ҳорижий сафарларга юбориш каби масалалар муҳокама қилиб олинди.
– Ахборотга ҳамиша, ҳамма даврларда талаб юқори бўлган, –деди анжуманда сўз олган ҳамкасбимиз – Навоий вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Искандар Аҳмедов. – Аммо ҳозирги кунда ахборот хизмати фаолиятини у даражада қониқарли, деб айтиб бўлмайди. Чунки бу касб ҳали янги, илк қадамларини эндигина қўйиб, ривож топаётир. Аммо бу касбнинг келажаги ёрқин. Келажак учун ҳозирдан ҳаракат қилсак, кўзлаган режаларимизга албатта эришамиз.
Тадбир сўнггида самарали меҳнат қилган, фаол ва ташаббускор матбуот котибларига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тақдирланганлар орасида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари – матбуот котиби Неъмат Душаев ҳам бор. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2021 йилнинг 1-чораги бўйича рейтингда бир нечта вазирлик ва идоралар билан бир қаторда «Ўзбеккўмир» АЖ Матбуот хизмати фаолияти яхши баҳоланди.
———–
2021 йилда 4,45 млн тонна кўмир қазиб олинади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зали (АОКА)да ўтказилган брифингда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди:
“2021 йилда акциядорлик жамиятида 4,45 млн тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Айни пайтда ойлик, чораклик режалар бажарилиши таъминланмоқда. Хусусан, май ойида мавжуд конлардан 386,2 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу режага нисбатан 106,4 фоизни ташкил этади.
Корхонада бу йил асосий эътибор кўмир устки қатламини очиш ишларига қаратилмоқда. Май ойида кон устки қатламини очиш ишлари 2 миллион 875 минг куб метрга тенг бўлди ва бу борадаги режа ҳам 100,3 фоизни ташкил этди».
Жорий куз-қиш мавсумига бюджет ташкилотларига ва аҳоли эҳтиёжлари учун қанча кўмир етказиб берилади?
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021-2022 йиллар куз-киш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича ижтимоий соҳа объектларига 450 минг тонна, республика аҳолисига 985 минг тонна кўмир етказиб берилади. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 705 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғиси ташкил этади.
Айни кунларда республика бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Ёқилғи “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 96 та ҳудудий кўмир омбори ва савдо шахобчаси орқали тарқатилмоқда.
Табиий газ етиб бормаган аҳоли пунктларида маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кўмирга бўлган эҳтиёж аниқланади ва тегишли рўйхат шакллантирилиб, туман (шаҳар) ҳокимликларига такдим этилади. Маҳаллий ҳокимликлар ушбу рўйхатлар асосида ҳудудий кўмир омборларига буюртма беради ва кўмир тарқатиш жадвалини тасдиқлайди. Аҳоли ушбу жадвалга асосан ўзига яқин ҳудудий кўмир омборига мурожаат қилади.
Бир тонна кўмирнинг нархи қанча?
“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти омборлари оркали аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилаётган кўмир маҳсулотининг нархи қуйидагича:
бир тонна кўмир маҳсулоти — 300 минг 300 сўм;
Ангрен кўмир конидан юкланган ёқилғи кўмир жамланмасига етказилгач, у ерда лабораториядан ўтказилади. Ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади. Харидор кўмирни ўз ҳудудидаги омборлардан сотиб олаётган чоғида ўша сифат сертификатини талаб қилиши лозим.
Ҳарид қилинган қаттиқ ёқилғининг сифати бузилмаслиги учун истеъмолчилар уни ҳарид қилиб олганидан сўнг, махсус омборларда, қуёшнинг нури тушмайдиган, усти ёпиқ жойларда сақлаш тавсия этилади.
Бюджет ташкилотлари етказиб берилаётганинг кўмир хариди билан боғлиқ саволлар бўйича “Кўмир таъминот” МЧЖнинг (71) 244-38- 28 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин”.