Тоғли ҳудудлар аҳолисига кўмир ҳарид қилишда қулайликлар яратилмоқда
Nashr qilingan sana: 28.09.2021 15:59:36Тошкент вилоятида 240 маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардаги 601 минг 391 та хонадоннинг 39 минг 922 таси куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғисига эҳтиёж сезади. Ушбу хонадонларга жорий мавсум учун 60 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
Куз-қиш мавсумида вилоятнинг Ангрен шаҳри, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент туманларидаги тоғли аҳоли яшаш ҳудудларида об-ҳаво шароити автомобиль транспортида эркин ҳаракатланиш ва кўмир етказиб бериш имкониятини чеклаб қўяди. Шу боисдан ҳам ушбу ҳудудлар аҳолисини кузнинг ҳозирги илиқ ва очиқ кунларида ёқилғи билан барвақт таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ангрен шаҳрида мавжуд 51 маҳалланинг бештаси тоғли ҳудуда жойлашган бўлиб, улар бирин-кетин ҳар қачонгидан кўра барвақт кўмир маҳсулоти билан таъминланмоқда. Бу борада “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилояти филиали томонидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирлари яхши натижа бераяпти.
Тоғли Нишбош қўрғонида 270 хонадон бор, уларнинг деярли барчаси кўмир маҳсулотига эҳтиёж сезади. Уларнинг ҳар бирига аввалги йиллардагидан фарқли равишда икки тонна ўрнига уч тоннадан кўмир тарқатилмоқда. Маҳсулотнинг сифати ҳам аҳолини қониқтиради.
Эътиборлиси, шаҳарда “темир дафтар”га киритилган хонадонларнинг 110 нафари кўмир ёқилғисига эҳтижманд бўлиб, улар биринчи навбатда кўмир билан таъминланаяпти. Шундан 40 хонадонга ёқилғи ҳомийлар маблағлари ҳисобидан етказиб берилмоқда.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish