Тоғли ҳудудлар аҳолисига кўмир ҳарид қилишда қулайликлар яратилмоқда
Дата публикации: 28.09.2021 05:59:36Тошкент вилоятида 240 маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардаги 601 минг 391 та хонадоннинг 39 минг 922 таси куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғисига эҳтиёж сезади. Ушбу хонадонларга жорий мавсум учун 60 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
Куз-қиш мавсумида вилоятнинг Ангрен шаҳри, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент туманларидаги тоғли аҳоли яшаш ҳудудларида об-ҳаво шароити автомобиль транспортида эркин ҳаракатланиш ва кўмир етказиб бериш имкониятини чеклаб қўяди. Шу боисдан ҳам ушбу ҳудудлар аҳолисини кузнинг ҳозирги илиқ ва очиқ кунларида ёқилғи билан барвақт таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ангрен шаҳрида мавжуд 51 маҳалланинг бештаси тоғли ҳудуда жойлашган бўлиб, улар бирин-кетин ҳар қачонгидан кўра барвақт кўмир маҳсулоти билан таъминланмоқда. Бу борада “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилояти филиали томонидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирлари яхши натижа бераяпти.
Тоғли Нишбош қўрғонида 270 хонадон бор, уларнинг деярли барчаси кўмир маҳсулотига эҳтиёж сезади. Уларнинг ҳар бирига аввалги йиллардагидан фарқли равишда икки тонна ўрнига уч тоннадан кўмир тарқатилмоқда. Маҳсулотнинг сифати ҳам аҳолини қониқтиради.
Эътиборлиси, шаҳарда “темир дафтар”га киритилган хонадонларнинг 110 нафари кўмир ёқилғисига эҳтижманд бўлиб, улар биринчи навбатда кўмир билан таъминланаяпти. Шундан 40 хонадонга ёқилғи ҳомийлар маблағлари ҳисобидан етказиб берилмоқда.



Последние новости:
Новый учебный год — навстречу новым мечтам и целям
Сегодня в школах нашей страны начался новый учебный год. Первый день 2026/2027 учебного года во всех образовательных учреждениях страны прошёл в рамках мероприят...
Читать
Я шахтёр ‒ своим трудом, а творчество ‒ моё призвание
Мы, представители моего поколения, родились в годы Независимости и выросли в это время. О том, каким был прежний период, мы узнавали от старших и из книг. Поэтому мы...
Читать
Я люблю свою работу: в труде нахожу своё место
В праздничные дни, посвящённые Дню независимости, у всех поднимается настроение. На улицах — праздничные украшения, на лицах людей — радость, а на рабочих местах чувствуе...
Читать