“Ўзбеккўмир” АЖ: аҳоли эҳтиёжлари учун 31 декабрга қадар яна 100 минг тонна кўмир қўшимча етказиб берилади
Nashr qilingan sana: 14.12.2021 18:40:25Бу ҳақда 14 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуман “Ўзбеккўмир” АЖ: 2021 йил якунида кутилаётган натижалар ва Республика аҳолисини маҳаллий кўмир билан таъминлашнинг имкониятлари” мавзусига бағишланди. Масала юзасидан жамият бош директори ўринбосари Эркин Якубов, маҳсулот юклаш хизмати раҳбари Элмар Шамхалов, “Кўмир таъминот” МЧЖ бўлим бошлиғи Бахтиёр Узоқов томонидан тегишли ахборотлар берилди.
Taъкидландики, жамият томонидан жорий йилда 4,45 млн. тонна кўмир қазиб олиш, истеъмолчиларга 4,8 млн. тонна қаттиқ ёқилғи етказиб бериш режалаштирилган. 13 декабрь ҳолатига ёқилғи қазиб олиш 4,56 млн. тоннани, истеъмолчиларга етказиб берилган маҳсулот 5,12 млн. тоннани ташкил этди.
Йил бошидан буён иссиқлик электр станцияларига – 3 млн 636 минг тонна, бюджет ташкилотларига – 454,7 минг тонна, аҳолига – 815,9 минг тонна, иқтисодиётнинг реал секторига – 233 минг тонна кўмир етказиб берилди.
Ижтимоий соҳа объектларини жорий куз-қиш мавсуми учун кўмир билан 1 октябрга қадар тўла таъминлаш белгиланган эди. “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган графикка асосан ушбу вазифага одатдагидан анча барвақт, яъни май ойидан киришилди ва йиллик режа 15 август куни бажарилди. Натижада умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда туризм ва спорт объектларида қишга кўмир барвақт заҳиралаб олинди.
Республика аҳолисини кўмир билан таъминлаш йиллик режаси 6 декабрда бажарилди ва бугунги кунда етказиб берилган маҳсулот 819 минг тоннадан ортиб кетди. Аҳолига тарқатилган кўмир ўтган йилнинг шу давригача 668 135 тоннани ташкил қилган эди. Жорий йилда ушбу кўрсаткич 137 154 тоннага кўпдир.
Истеъмолчилар талабини тўла қондириш мақсадида республика ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт кўмир маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилган. Шу кунга тадбиркорлар томонидан аҳолига 196 минг тонна импорт кўмир сотилди.
Маҳаллий кўмир аҳоли истеъмолчилари ва бюджет ташкилотларига “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 102 ҳудудий кўмир омборлари ва савдо шахобчалари орқли тарқатилмоқда. Ушбу омборлар мавсумга ҳар томонлама тахт қилингани, хусусан, ортиш ишларини жадал амалга ошириш мақсадида улар қўшимча 61 та юкловчи транспорт воситаси, 56 та махсус юк ташувчи транспорт воситаси (самосвал), 89 та тарози билан таъминлангани ишни намунали ташкил этишда муҳим омил бўлмоқда.
Жорий куз-қиш мавсумининг барвақт келиши ҳамда ҳаво ҳароратининг меъёрдагидан анча паст бўлиши энергия ресурслари, шу жумладан кўмир ёқилғисига талабни ҳам ошириши табиий. Жамиятда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда аҳолининг ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжи ҳисобга олиниб, қўшимча кўмир сотиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 31 декабрга қадар аҳоли истеъмолчилари учун яна 100 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигидан импорт кўмир ўрнига 10 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш бўйича келиб тушган мурожаати ҳам қаноатлантирилади ва ушбу маҳсулот 2022 йилнинг январь-февраль ойларида юкланади.
Ҳозирги вақтда, аҳоли истеъмолчилари учун кунлик кўмир ортиб юбориш миқдори ўртача 4.5 минг тоннани ташкил қилмоқда. Ҳудудий кўмир омборларимизда 13 декабрь ҳолатига 49 204 тонна кўмир заҳираси мавжуд.
Матбуот анжуманида жамиятда 2021 йил якуни билан кутилаётган кўрсаткичларга ҳам тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, йил якуни билан истеъмолчиларга етказиб бериладиган кўмир ҳажми 5 300 минг тоннани ташкил этади. Йил охиригача аҳолига яна 100 минг, иқтисодиётнинг реал секторига 30 минг тонна қўшимча кўмир етказиб берилади.
Анжуманда жамият раҳбар мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.
Неъмат Душаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбари
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish