Ёз − 2022 “Коинот”оромгоҳида
Nashr qilingan sana: 06.07.2022 16:08:41“Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг ёш дам олувчиларидан улар бу ерда вақт ўтказишни ёқтириш-ёқтирмасликларини сўрасангиз, деярли ҳамма ижобий жавоб беради – зўр!
Ҳар йили ёз фаслида “Ўзбекккўмир” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари дам олиш, куч-ғайрат йиғиш, мулоқот қилиш, энг муҳими, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида оромгоҳга боради.
Мазкур оромгоҳ 1959 йилда Ангрен шаҳридан ўн беш километр узоқликда, Оҳангарон туманининг сўлим Четсув қишлоғи ҳудудида қурилган бўлиб, ўшандан бери у ҳар ёз мавсумида у болаларни ўз бағрига қабул қилиб келади. “Коинот” ҳар доим нафақат ангренликЮ балки шунингдек республикамизнинг бошқа шаҳар ва қишлоқлари, хусусан Оролбўйи ҳудуди болаларининг ҳам севимли масканларидан биридир. Энг мусаффо тоғ ҳавоси, сувнинг мусаффолиги, Охангарон ГЕСи яқинлиги, қишин-ёзин кўм-кўклик − буларнинг барчаси фақат “Коинот”нинг ажойиблигидан далолат беради.
− “Коинот”нинг ўзига хос томонлари кўп, – дейди оромгоҳ раҳбари, ва катта ўқитувчиси Дилфуза Нормуродова ҳамда Мадина Баракаева табассум билан. – Бу ерда тарбиячиларнинг барчаси болалар билан ишлаш тажрибасига эга сертификатланган мутахассислардир. Улар орасида вожатийлар Айдос Эркинбоев, Саидқаҳҳор Саидалиев, тарбиячилар Гулзода Нуралиева, Гулчеҳра Исмоилова ва бошқалар бор. Оромгоҳда ҳозир етти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар ўрин олган ўнта отряд мавжуд: улардан тўрт нафари қизлар, беш нафари ўғил болалардан иборат, яна бир отряд аралаш.
Спорт йўриқчиси Эльвира Юсупова “Коинот”оромгоҳи ҳаёти билан яқиндан таниш: у кўп йиллардан буён бу ерда, ёзда болалар билан ишлайди. Оромгоҳда дам олишни спортсиз тасаввур қилиб бўлмайди, бундан ташқари, болаларнинг ўзлари футбол ва бошқа очиқ ўйинларни ўйнашга жуда тайёр. Элвира Юсупова ана шу қизиқишгларни қўллаб, шахмат, стол тенниси, арқондан сакраш, армрестлинг ва 60 метрга югуришдан иборат кичик Олимпия ўйинларини ташкил қилди. Уларда оромгоҳ ўқувчилари қизиқиб иштирок этишди. Мини-футбол бўйича учта ёш кичик гуруҳ вакиллари, жумладан, энг ёш ўқувчилар қатнашди. Бундан ташқари, оромгоҳга тошкентлик меҳмонлар - ёш футболчилар устози-мураббий билан бирга ташриф буюрмоқда. Тошкент жамоаси ангренликларга ўрнак бўлди: улар майдондаги ўйинда фаол бўлдилар.
Кичик ва катта ёшдаги болалар учун сузиш машғулотлари ҳам ўтказилади. Оромгоҳда иккита бассейн мавжуд: бири кичик, иккинчиси катта ёшдаги болалар учун. Сувни эёқтирмайдиган одам топилмаса керак, айниқса жазирама ёз кунларида.
Ҳар йили ёзда оромгоҳга жиддий меҳмонлар - Ангрен шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ташриф буюришади ва йиллик махсус дастур доирасида ўқувчилар билан сув чўмилиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракталаниш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мавзусида тадбирлар ўтказадилар. Улар ўзларининг касбий фаолияти давомида фойдаланадиган асбоб-ускуналар, инвентарларни олиб келишади ва улардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берадилар.
Болалар интеллектуал фаолиятниҳамяхшикўрадилар. ДилафрузСатимовараҳбарликқилаётган “Моҳир қўллар” дебномланганрасмчизиш, моделлаштиришваиловалартўгарагидаҳам кичик, ҳам каттаёшдагиболаларбирпдлай қатнашмоқда. Бугун оромгоҳ биноларинингбарчадеворлари ранг-баранг график ватасвирийишлар осиб қўйилган Асфальтгарасм чизиш танловижудамашҳур.
Ўзбек, рус ваинглизтилларидабадиийваилмий-оммабопадабиётларниўз ичига олганбир ярим мингкитоб фондига эга кутубхона ҳам болажонлар билан доимо гавжум. Замонавий гаджетлар ва бошқа электрон оммавий ахборот воситаларининг кўплигига қарамай, болалар орасида китобнинг ҳақиқий ўқувчилари бор. Буни маънавий-маърифий ишлар йўналиши бошлиғи Мафтуна Абдуллаева ҳам тасдиқлайди. Оромгоҳда болалар мултфильм ва фильмлар томоша қиладиган кинозал ҳам мавжуд.
Ангрен шаҳар тарихий музейи ходимлари томонидан оромгоҳ тарбияланувчилари учун табиат, қадимий ва янги тарих бўлимлари экспонатларидан иборат кичик экспозиция ташкил этилди. Ушбу экспозицияда қадимий қабрлардан топилган, пишиқ кулолчиликдан ясалган белкурак, кетман, қозон ва лаганлар, қушлар ва ҳайвонларнинг тасвирлари, кўмирдан ясалган дазмоллар ва ҳатто теридан тикилган пойабзалларни ҳам кўриш мумкин.
“Коинот” оромгоҳи тиббиёт марказига педиатр Сабина Юнусова раҳбарлик қилади, унга икки ҳамшира Бону Абдуқаҳҳорова ва Гулнора Маткаримова ёрдам бермоқда. Шифокорлар ўқувчиларнинг ҳам, мураббийларнинг ҳам соғлиғини диққат билан кузатиб боришяпти. Улар барчазарурдори-дармонларватиббийбуюмларбилантаъминланган.
Оромгоҳошхонаси. Бу ҳақида ҳам сўз юритмай ўтиб кетиб бўлмайди. Дилшод Ҳошимов бошчилигидаги ўн нафар ошпаз ҳар куни ўз маҳоратларини ишга солишмоқда. Мазали ва тўйимли нонушта, тушлик ва кечки овқат учун болажонлар, уларнинг мураббийлари ва оромгоҳ меҳмонлари уларга ҳар гал баралла айтишади: “Катта раҳмат!”
Диана АНДРЕЕВА
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

"O‘zbekkomir" AJ "Angren ko‘mir koni" filialida mini-futbol musobaqasi bo‘lib o‘tdi
Bugun erta tongda boshlangan mini-futbol bo‘yicha sport musobaqasi muvaffaqiyatli yakuniga yetdi. “O‘zbekkomir” AJning “Angren ko‘mir koni” filialida konchilar kasb b...
O'qish
Milliy liboslar – millatimiz ko‘rki
“Shaxta usulida ko‘mir qazib olish” filiali “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tarkibidagi to‘ng‘ich korxonalardan biridir. Ikki yuz...
O'qish
Zamonaviy texnologiyalar ‒ konchilar xizmatida
O‘zbekiston o‘zining geografik joylashuvi tufayli ko‘plab foydali qazilmalar zaxirasiga ega. Biroq, yer osti boyliklarini xavfsiz va samarali o‘zlashtirish uchun mutl...
O'qish
“O‘zbekko‘mir: Temir yo‘l xo‘jaligi ‒ ishonchli tarmoq
Ko‘mir sanoati ishlab chiqarishida hamma narsa o‘zaro bog‘liq. Qazib olish va tashish – bir-biridan ajralmas tushunchalar. “Uzbekko‘mir” AJning “Temiryo‘l transp...
O'qish