Муаммоларсиз ҳаёт зерикарли(ми?)
Nashr qilingan sana: 26.08.2022 17:00:42Ишлаб чиқариш фаолияти нафақат технологик жараёнга алоҳида ёндашувни, балки ишчиларнинг энг катта шахсий масъулиятини ҳам талаб қилади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, юк ва йўловчи ташиш масаласида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Автомобил ва технологик транспорт” филиали ва ушбу автокорхона ҳайдовчиларига тенг келадигани йўқ.
Автокорхонада барча асосий ва ёрдамчи тоғ транспорти, ҳам юк, ҳам йўловчи ташиш воситалари жамиятнинг деярли барча таркибий бўлинмаларга жалб қилинган. Айнан шу ерда бульдозер, кон самосваллари, трактор, юк кўтарувчи, автокранда ишлаш бўйича касбий маҳорат оширилмоқда. “Ўзбеккўмир” АЖ таркибига кирувчи бош автомобиль корхонасининг учта автобазаси ғилдиракли автомашиналарни ўз ичига олади, улар аслида “БелАЗ” русумли самосваллар, ғилдиракли ва занжирли кон техникаси: бульдозерлар, автогрейдерлар, тракторлар, автокранлардирдир. Шунингдек, юк ва йўловчи ташиш транспорти: автобуслар, микроавтобуслар, енгил автомобиллар... Ҳар бир транспорт бўлинмаси ўз иш ҳажмига эга, тажрибали таъмирлаш усталари техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
Филиалда 123 нафар “БелАЗ” ҳайдовчиси бор. Ҳар бир “БелАЗ”да тўрт кишидан иборат экипаж хизмат қилади. “БелАЗ” ҳайдовчиси Бахтиёр Санчаров ва кран машинисти Шуҳратжон Одинаматов бу йил иккинчи даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони соҳиби бўлди. Нишондорлар меҳнаткаш ва камтарин кишилар бўлиб, улар ўзларининг меҳнатеварликларини реклама қилишни ёқтирмайдилар, улар бир нарсани айтадилар: асосийси, ўз ишингни сев ва қадрла, унга бор куч ва қобилиятингни сарфла.
− Ишимизда муаммолар йўқ эмас. Уларнинг энг асосийси эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи-мойлаш материалларининг танқислиги бўлиб, уларсиз бирон натижага эришиш қийин, – дейди корхона бош муҳандиси Рустам Қандаҳоров, – ҳозирда юк кўтариш қуввати 130, 110 ва 45 тонналик “БелАЗ”, 7 та трактор, хориждан келтирилган 5 та янги, 7 та эски русумдаги булдозер, 5 та юк кўтарувчи, 2 та грейдер ишлатиляпти.
– Корхонада жами юк ташишнинг етти ойлик кўрсаткичларидан кўнглимиз тўлгани йўқ. Ёнилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлари етишмагани сабабли айрим техникаларимиз туриб қолиб, режалар бажарилмади, – дейди АТТ филиали катта иқтисодчиси Наиля Абушаева. − Режа бўйича 8400 кубометрдан ортиқ юк ташиш керак бўлса, амада бу рақам атиги 3835,2 минг кубометрни ташкил этди.
Кўмир ташишга келсак, бу борадаги кўрсаткичлар қувонарли: режа бўйича – 2,440 минг тонна, амалда – 2,543,9 минг тонна бўлди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан анча кўп.
Техник кўрикдан ўтказиш, муддатини ўтаган транспорт воситаларини рўйхатдан ва кейинчалик уни ҳисобдан чиқариш, давлат рақамларини рўйхатдан ўтказиш, эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун аризаларни расмийлаштириш ва бошқа кўп ишлар Алишер Назиров бошчилигидаги техник бўлим мутахассисларининг вазифалари ҳисобланади.
Муаммоларсиз, эҳтимол, ҳаёт зерикарли, дейди кимдир. Лекин автокорхона ҳаётида янгиликлар ҳам бор. Кўмир саноати ходимларининг фарзандларини “Коинот” оромгоҳига жўнатиш даврида автокорхонага 3-автобазанинг биринчи колоннаси автобус ҳайдовчилари ўзларининг юксак касб маҳоратини намоён этди. Маълумки, автобус ҳайдовчилари ҳар бир йўловчининг ҳаёти ва фаровонлиги учун шахсий жавобгардир. Шу ўринда болаларнинг ота-оналари биринчи автоклонна бошлиғи Шарифжон Салиев, ҳайдовчилар Хусан Ёрқулов, Жасур Турдиев, Исомиддин Мадалиев, Абдумажид Шерматов, Абдурашид Бойназов ва бошқаларга самимий миннатдорлик билдирдилар. Биз ана шу миннатдорлик сўзларини эгаларига етказаётганимиздан мамнунмиз.
Диана АНДРЕЕВА
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish