Бу йилги мавсумда Самарқандда кўмир муаммо бўлмайди
Nashr qilingan sana: 30.09.2021 19:39:50“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилоят филиали директори Сайфиддин Жуманов оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган мабтуот анжумани ва пресс-турда ана шу фикрни қайта-қайта такрорлади.
– Куз-қиш мавсумида кўмирга эҳтиёжи мавжуд аҳоли пунктларига ушбу ёнилғини етказиш бўйича манзилли дастур тасдиқланган , – деди С.Жуманов. – Унга кўра, бугунги кунда вилоятимиз бўйича 744 маҳаллада 450 минг хонадоннинг кўмирга эҳтиёжи бор. Шу пайтгача вилоятимиздаги 12 та омбор ва шохобчаларимиз орқали 55 минг тонна кўмир маҳсулотлари тарқатилиб, режа 65 фоизга бажарилди. Яна 35 минг тонна кўмир жойлардаги шахобчаларга етказиб берилади. Айни пайтда омборхоналаримизда 5860 тонна кўмир заҳира қилинган.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун вилоятдаги ижтимоий соҳа ташкилотларига май-июнь ойларидаёқ 38 минг 81 тонна кўмир тўлиқ етказиб берилиб, улар белгиланган тартибда сақланди.
Филиал вакиллари газлаштирилмаган ҳудудларда туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда “Темир дафтар”да қайд этилган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа эҳтиёжманд хонадонларга имтиёзли шартларда кўмир етказиб бермоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар филиалнинг “Самарқанд кўмир омбори”да бўлиб, кўмир тарқатиш жараёни билан танишди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish