Арзонлаштирилган кўмир аҳолига қатъий ўрнатилган нарх ва ҳудудларда белгиланган ҳажмларда сотилади
Nashr qilingan sana: 24.01.2023 12:22:05Аҳоли маҳаллий кўмирни истаганича сотиб олиши мумкинми? Ҳозирча йўқ, албатта. Бундай кўмир маҳалла фуқаролар йиғини рўйхати асосида қатъий ўрнатилган нарх ва ҳажмда фақат бир марта, тасдиқланган жадвал асосида берилади. Арзонлаштирилган кўмир чайқовга чиқиб кетмаслиги ва аҳолининг кам таъминланган қатламларига аниқ ва манзилли етиб бориши учун шундай қилинмоқда.
Аммо “Ўзбеккўмир” АЖ алоқа каналлари орқали юборилаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим танқидий видеолавҳалар кўмир сотиб олиш бўйича бундай тартиб-қоидалар бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамма жойда ҳам етарли даражада йўлга қўйилмаганлигидан дарак бермоқда.
“Аччиқ ҳақиқат” телеграм каналида Олтиариқ туманидан жойлаштирилган танқидий видеолавҳадаги ҳолат ўрганиб чиқилганида, кўмир омборига келган фуқаро И.Мирзаевнинг арзонлаштирилган маҳаллий кўмирни белгиланган нормадан ортиқ сотилишидан хабардор эмаслиги ва шунинг натижасида кўмир тарқатилишини назорат қилиб бораётган маҳаллий ҳокимлик вакили билан ўрталарида қўпол муомала юз бергани маълум бўлди.
“Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилояти филиалидан бизга маълум қилишларича, белгиланган нормадан кўп кўмир сотиб олишни талаб қилган фуқарога унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жумладан маҳаллий кўмирни сотиб олиш тартиб-қоидалари тушунтирилди ҳамда тегишли миқдорда кўмир берилди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish