Кўмирни омбор автотранспортида олиб кетиш мумкин
Nashr qilingan sana: 19.09.2022 01:59:06Андижон вилояти истеъмолчиларига жорий куз-қиш мавсуми учун жами 316 минг 838 тонна кўмир маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган. Шундан 213 минг тоннаси аҳоли (маҳаллий 158 минг тонна, тадбиркорлар томонидан келтириладиган импорт кўмир – 55 000 тонна), 103 минг 838 тоннасини бюджет ташкилотлари улуши ташкил этади.
«Кўмир таъминот» МЧЖ-нинг Андижон вилоят филиали омборларидан ҳозирги кунгача вилоятдаги халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда маданият ва спорт муассасалари иситиш мавсуми учун зарур бўлган кўмир маҳсулотининг 88,8 фоизини ёки 92 минг 213 тоннасини қабул қилиб олди. Бюджет ташкилотлари учун кунига ўртача 1,5-2,0 минг тонна кўмир ёқилғиси тарқатилди. Вилоятдаги ҳуду-дий кўмир омборларида 15 сентябрь ҳолатига 5 минг 56 тонна маҳаллий кўмир мавжуд бўлган.
Вилоятимизда жорий куз-қиш мавсумида жами 398 минг 145 та хонадон кўмирдан фойдаланади. Ҳудудда совуқ мавсумнинг давомийлиги ўртача тўрт ойни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, иситиш даврида бир оилага 1,5-2 тонна кўмир зарур.
Хонадонларга кўмир тарқатиш тадбирларини тез кунларда бошлашни режалаштирганмиз. Харид қилинган кўмирни хонадонларга етказиб олишда транспорт хизмати кўрсатиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Аҳоли истеъмолчилари бу борада филиалимиз тасарруфидаги 1 та MAN ва 5 та ISUZU русумдаги юк автомобилларидан фойдаланиши мумкин.
Вилоятимизнинг олис ва чекка ҳудудларига 14 минг тонна кўмир маҳсулотларини тасарруфимиздаги юк автоуловлари ёрдамида етказиш режалаштирилган.
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан етказиб берилаётган БР маркали кўмир “Ўзстандарт” агентлиги томонидан берилган мувофиқлик сертификатида белгиланган кўрсаткичларга жавоб беради. Шу кунга қадар кўмир сифати бўйича биронта истеъмолчидан эътирозлар билдирилмаган.
Баҳодир Султанов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Андижон филиали раҳбари
Oxirgi yangiliklar:
“O‘zbekko‘mir” AJ jamoasi – Toshkent xalqaro marafonida!
Toshkent shahrida O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligiga bag‘ishlangan “Toshkent xalqaro marafoni” yuqori saviyada tashkil etildi. Nufuzli xalqaro spor...
O'qish
Mustaqillik kubogida “O‘zbekko‘mir” AJ jamoasi yoshlari gʻoliblar safidan oʻrin egalladi
Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan vazirlik va idoralar oʻrtasida Mustaqillik kubogi tashkil etildi. Unda turli tashkilotlar xodimla...
O'qish
Ertalabki badantarbiya – tetiklik va yaxshi kayfiyat garovi
Ertalabki badantarbiya bilan boshlangan ish kuni insonga kun davomida tetiklik va yaxshi kayfiyat bag‘ishlaydi. “O‘zbekko‘mir” AJda bugun, juma kuni ham ish kuni ana shun...
O'qish
Ko‘mir sohasida bozor mexanizmlari: dolzarb savollarga tezkor javoblar
2026-yil 26-avgust kuni “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan O‘zMTRK “Toshkent” telekanali studiyasida “O‘zbekko‘mir” AJning 2026-yil I-yarim yillik yakunlari va ko‘mir sohasida b...
O'qish