Самарқанд вилояти: бюджет ташкилотлари кўмир билан тўла таъминланди
Nashr qilingan sana: 26.08.2022 06:49:47Самарқанд вилоятида бюджет ташкилотларига 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 44 минг 999 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши режалаштирилган. Жумладан, вилоят халқ таълими тизимидаги муассасаларга 30 минг 764 тонна, соғлиқни сақлаш муассасаларига 5 минг 400 тонна, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма тизимидаги муассасаларга 2 минг 187 тонна, мактабгача таълим муассасаларига 6 минг 148 тонна ва ҳоказо.
Ушбу кўмир маҳсулотлари шу йилнинг май-июнь ойларида “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилояти филиалига қарашли ҳудудий кўмир омборлари томонидан манзилли етказиб берилди ва режа режа 100 фоизга бажарилди. Хусусан, вилоят халқ таълими тизимидаги 989 та, соғлиқни сақлаш тизимидаги 255 та, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тизимидаги 40 та, мактабгача таълим тизимидаги 418 та, маданият тизимидаги 21 та, спортни ривожлантириш тизимидаги 10 та муассасаси маҳаллий БР маркали кўмир билан таъминланди.
Эътибрли томони, тарқатилган кўмир маҳсулотларининг сифат даражаси ва миқдори бўйича соҳа мутасаддиларидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмади.
Айни пайтда вилоят аҳолисини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Вилоятнинг газлаштирилмаган маҳаллаларидаги хонадонларга 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 123 000 тонна (шундан 118 000 тонна маҳаллий, 5 000 тонна импорт) кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши режалаштирилган. Жумладан, Самарқанд шаҳри бўйича 600,0 тонна, Каттақўрғон шаҳри бўйича 375 тонна, Булунғур тумани бўйича 8 000,0 тонна, Жомбой тумани бўйича 7 000,0 тонна (шундан 6 500 тонна маҳаллий, 500 тонна импорт), Иштихон тумани бўйича 7 500,0 тонна (шундан 7 000 тонна маҳаллий, 500 тонна импорт), Каттақўрғон тумани бўйича 7 860,0 тонна (шундан 7 200 тонна маҳаллий, 660 тонна импорт), Нарпай тумани бўйича 5 325,0 тонна, Нуробод тумани бўйича 4 000,0 тонна, Оқдарё тумани бўйича 2 800,0 тонна, Пастдарғом тумани бўйича 10 940,0 тонна (шундан 10 440 тонна маҳаллий, 500 тонна импорт), Пахтачи тумани бўйича 4 000,0 тонна, Пайариқ тумани бўйича 7 600,0 тонна (шундан 7 000 тонна маҳаллий, 600 тонна импорт), Самарқанд тумани бўйича 6 500,0 тонна, Тайлоқ тумани бўйича 10 000,0 тонна, Ургут тумани бўйича 37 000,0 тонна (шундан 34 760 тонна маҳаллий, 2 240 тонна импорт) ва Қўшработ тумани бўйича 3 500,0 тонна.
Бугунги кунда аҳоли истеъмолчиларига кўмир тарқатиш учун “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан юклаб юборилган ёқилғини қабул қилиш ва манзилли тарқатиш бўйича барча чоралар кўрилган. Мавжуд техника воситалари ишга соз ҳолатда, кўмир омборлари тозаланган, ёнғинга қарши барча чоралар амалга оширилган.
Вилоят аҳолисига 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун эҳтиёжлари бўйича кўмир ёқилғисини маҳаллабай тарқатиш ишлари жорий йилнинг сентябрь ойи охиридан бошланади.
Cайфиддин Жуманов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилояти филиали директори

Oxirgi yangiliklar:
Vazirlik va idoralar o‘rtasida oʻtkazilgan Mustaqillik kubogida "Oʻzbekkoʻmir" AJ jamoasi yoshlari gʻoliblar safidan oʻrin egalladi
Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan vazirlik va idoralar oʻrtasida Mustaqillik kubogi tashkil etildi. Unda turli tashkilotlar xodimla...
O'qish
Ertalabki badantarbiya – tetiklik va yaxshi kayfiyat garovi
Ertalabki badantarbiya bilan boshlangan ish kuni insonga kun davomida tetiklik va yaxshi kayfiyat bag‘ishlaydi. “O‘zbekko‘mir” AJda bugun, juma kuni ham ish kuni ana shun...
O'qish
Ko‘mir sohasida bozor mexanizmlari: dolzarb savollarga tezkor javoblar
2026-yil 26-avgust kuni “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan O‘zMTRK “Toshkent” telekanali studiyasida “O‘zbekko‘mir” AJning 2026-yil I-yarim yillik yakunlari va ko‘mir sohasida b...
O'qish
Yangi o‘quv yili – yangi orzu va maqsadlar sari
Bugun yurtimiz maktablarida quvonchli ayyom – yangi o‘quv yili boshlandi. Yangi 2026/2027-o‘quv yilining ilk kuni mamlakatimizdagi barcha ta’lim muassasalarida Bi...
O'qish