Тадбиркорнинг эътирози нечоғлик тўғри?
Nashr qilingan sana: 03.06.2022 19:20:46Ижтимоий тармоқда Хоразм вилояти Шовот туманида фаолият юритувчи тадбиркор “Ангрен кўмир кони”дан қазиб олинган ва биржа орқали сотиб олинган кўмирнинг сифати яхши эмаслиги, кўмирнинг орасида катта-катта тошлар, тупроқ борлигидан шикоят қилган видеолавҳа тарқалди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати видеолавҳа бўйича ўрганишлар ўтказиб қуйидагиларни маълум қилади:
Бугунги кунда “Ўзбеккўмир” АЖда қазиб олинаётган кўмир маҳсулоти иқтисодиёт тармоқларига (куллик даражаси 45 фоизгача) аҳоли истеъмолчилари ҳамда бюджет ташкилотларига куллик даражаси (17 фоизгача), биржа савдолари орқали тадбиркорлик тузилмаларига (куллик даражаси 45 фоизгача) юклаб берилмоқда.
Аниқланишича, тадбиркор, Хоразм вилояти Шовот туманидаги фаолият кўрсатувчи “Савдо ССХИЧК” МЧЖ (раҳбари Ахмедов Р.) билан “GLOBAL TRADE GROUP” брокерлик идорасининг 12/04/2022 йилдаги №20220412-сонли савдо протоколи асосида жами 134 тонна (икки вагон) кўмирга №54227-сонли ҳамда №5422747-сонли олди-сотти шартномалари тузилган бўлиб, ушбу кўмир маҳсулоти 2022 йилнинг 19 апрель куни сифат сертификати ( №1418 19.04.22)га мувофиқ юклаб жўнатилган (вагонлар рақамлари №№.67140673, 67554477).
Тадбиркор томонидан сотиб олинган кўмир маҳсулотининг фракцияси 0-50 мм, куллик даражаси 45 фоизгача бўлиб, тасдиқланган меъёрий ҳужжат (O'z Dst3492 2020) талаблари ҳамда шартнома шартларига мос келади. Видеолавҳада эса вазият нотўғри талқин қилинган.
Ушбу маркали маҳсулотнинг биржадаги бошланғич нархи 180,1 минг сўм (1 тонна) бўлиб, энг арзон ҳисобланади ва сифат стандартларига кўра кўмир орасида тош, лой ва бошқа тоғ жинслари бўлиши табиий.
Эслатиб ўтамиз, ушбу маркали маҳсулот аҳоли истеъмолчилари ва бюджет ташкилотларига қайта сотиш учун мўлжалланмаган, аксинча, фақат ноанъанавий усулда ғишт, цемент ишлаб чиқариш ва кўмир брикети тайёрлашда фойдаланилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish