Жаҳолатга қарши - маърифат билан
Publication date: 13.01.2022 23:46:08“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида “Жаҳолатга қарши − маърифат билан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Жамият таркибий бўлинмалари раҳбар-мутахассислари иштирок этган тадбирда таниқли сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзамов жаҳон ҳамжамиятида, хусусан, Марказий Осиёда ҳукм сураётган вазият хусусида атрофлича сўзлаб берди.
Таъкидландики, сўнгги йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг яхши самарасини бермоқда. Хусусан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг кучли ижтимоий ҳимояга олинган. Банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароитлар яратиб бериш борасида қатор давлат дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Тадбирда сўзга ичққанлар инсон қадри улуғланаётган жаннатмакон юртда шукроналик туйғуси билан яшашимиз, дунёда, ён-атрофимизда кечаётган жараёнларга уйғоқ нигоҳ ташлаб, тинч ва фаровон ҳаётимиз қадрига етишимиз зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Тадбирда унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Latest news
An Important Step Towards Sustainable Development: Uzbekcoal JSC Presents Its First ESG Report
Today, a company's performance is measured not only by its production volumes and financial results. Equally important are its impact on the environment, working conditio...
Read
"O‘zbekko‘mir" AJning faol yoshlari Oliy Majlis faoliyati bilan tanishdilar
Read