“Ўзбеккўмир” АЖда“ISO 90001 Сифат менежменти тизимлари” халқаро стандарти жорий этилмоқда
Nashr qilingan sana: 08.09.2022 15:45:01Айни кунларда акциядорлик жамиятида сертификатлаштириш бўйича масъул ҳисобланган “Management Certification” халқаро ташкилоти ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари билан ҳамкорликда бир неча босқичли тадбирлар бошланди. Илк босқичда Cert international консалтинг компанияси томонидан янги стандартни амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган ўқув курси ташкил этилмоқда.
Маълумки, ISO 9001 − бу дунё миқёсида қабул қилинган сифат менежменти тизими бўлиб, мижозлар талаблари, эҳтиёжлари ва тартибга солувчи талабларини қондириш орқали мижозлар эҳтиёжини оширишни назарда тутади. У асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади хатолар ва нуқсонларни камайтириш, бартарф этиш ва келгусида бундай хатоларнинг олишдан иборат. Стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир.
Ўқув курси машғулотларида, шунингдек, "ISO 50001 Энергетика менежменти тизимлари" халқаро стандартини жорий этиш масалалари ҳам ўрин олган.
− Бугунги кунда республикамиз иқтисодиёт тармоқлари қатори акциядорлик жамиятимизда ҳам энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш долзарб масалалардан ҳисобланади, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ бош энергетиги Хайриддин Қаюмов. − “ISO 50001 Энергетика менежмент тизимлари” халқаро стандартини жорий этиш бу борада ўта муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу халқаро стандарт жамият тизимидаги корхоналарга энергетика хусусиятларини, шу жумладан энергетика самарадорлиги, энергиядан фойдаланиш ва энергия истеъмоли самарадорлиги учун зарур тизимлар ва жараёнларни яратиш имконини беради. Бошқача айтганда, акциядорлик жамиятининг энергетика менежменти тизимига (ЭМТ) нисбатан аниқ талаблар белгилайди.
Халқаро стандартларни жорий этишнинг дастлабки босқичида «Энергетика менежменти соҳасидаги сиёсат ва бошқарув», процессуал ҳужжатлар, ишчи йўриқномалар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатлар экспертизадан сўнг тасдиқлангач, ўрнатилган тартибда жорий этишга киритилади.
Янги халқаро стандартларни амалиётда қўллаш масалаларига бағишлаб ташкил этилган ўқув курси 7-9 сентябрь кунларига мўлжалланган бўлиб, машғулотларга акциядорлик жамияти ижро аппарати ва филиалларидан 18 нафар мутахассис жалб этилган. Уларга ўқув якунида халқаро сертификатлар тақдим этилади.
Неъмат Душаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ матбуот котиби
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish