Акром Қўчқоров - "Шуҳрат" медали соҳиби
Nashr qilingan sana: 31.08.2022 15:06:31Президент фармонига кўра, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Ангрен кўмир кони” филиали 16-сонли “Конвейер транспорти” участкаси конвейер машинисти Акром Қўчқоров Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президент фармони билан “Шуҳрат медали билан тақдирланди.
Акром Қўчқоров 1977 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган. 1998 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиали ўқув марказини конвейер машинистлиги мутахассислиги бўйича томомлаган.
Меҳнат фаолиятни “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида ёрдамчи ишчилигидан бошлаган. 2000 йилдан буён ”Ангрен кўмир кони” филиалида участка конвейер транспорти машинисти лавзомида меҳнат қилиб келмоқда.
− Ҳамкасбимизни Ватанимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлгани билан жамоамиз номидан табриклаймиз. Акромжон ўта меҳнаткаш йигит, касбига масъулият билан ёндошади, жонкуяр устоз сифатида шогирдлари ҳам кўп. Энг асосийси, одамгарчилиги бор. Жуда ҳурсандмиз, − дейди қаҳрамонимиз ҳақида “Ангрен кўмир кони” филиали 16-сонли конвейер транспорти учаткаси бошлиғи Бегжон Холиқов.
Участкада Акром Қўчқоров сингари ўз ишининг устаси бўлган кончилар кўп. Шу боисдан ҳам улар режа- топшриқларни ҳамиша ортиғи билан адо этиб келишмоқда. Якунланаётган август ойида ҳам иссиқлик электр станциялари ва бюджет ташкилотларига режадаги 175 минг тонна ўрнига 200 минг тоннадан ошириб кўмир жўнатилди.
Юксак мукофот Акром Қўчқоров тимсолида участка жамоаси, Ангрен кончилари машаққатли ва шарафли меҳнатининг давлат миқёсидаги ёрқин эътирофидир.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish