Аҳолини рўйхатга олиш ишончли ва холис ахборот олишга хизмат қилади
Дата публикации: 13.07.2022 09:53:10Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёрганрлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказиш белгиланган.
Аҳолини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
• шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
• аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
• ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.
Бир сўз билан айтганда, аҳолини рўйхатга муҳим тадбир бўлиб, мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишга хизмат қилади.
Динара Пўлатова,
Ангрен шаҳар статистика бўлими бошлиғининг ўринбосари
Последние новости:
Обсуждены вопросы повышения операционной эффективности и производительности труда
Читать
Представитель АО «Узбекуголь» принимает участие в международном форуме «Российская энергетическая неделя — 2026»
Читать
Брифинг: нуждающиеся семьи, приобретающие уголь, получат компенсацию в размере до 600 тысяч сумов
В 2026 году акционерное общество «Узбекуголь» планирует добыть 5,7 млн тонн угля и поставить потребителям 7 млн тонн. Из этого объёма 1 млн 530 тыс. тонн угля будет напра...
Читать
Принимаются на работу машинисты экскаваторов и машинисты погрузочных машин
#Вакансия В филиалах АО «O‘zbekko‘mir» — «Ангренский угольный разрез» и «Транспорт» — открыты вакансии машинистов экскаватора и машинистов погрузочной машины. Докум...
Читать