БАРЧА ЮТУҚ ВА МУВАФФАҚИЯТЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ
Nashr qilingan sana: 02.12.2021 10:57:32“Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган тантанали байрам тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очиб берди.
Таниқли сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унинг яратилиш тарихи ва Бош қомусимиз шарофати билан юртимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга қизиқарли тарзда сўзлаб берди.
Таъкидландики, Конституция – давлатнинг Асосий қонуни бўлиб, у давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Конституциямиз Муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституциямиз қабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.
Бош қомусимизнинг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.
“Ангрен кўмир кони” филиали ижрочи директори Александр Корчагин ва бошқалар тадбирда сўз олиб, жамият фаоллари ва ёшларни Конституция байрами билан қизғин қутладилар.
Истеъдодли хонанда Элдор Тўйчиев иштирокидаги байрам концерти барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish