"Чортоқ" санаториясига йўлланма
Дата публикации: 10.02.2022 09:14:08"Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касба уюшма қўмитаси томонидан жамият тизимидаги корхоналар ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жамоа шартномаси асосида ишчи-ходимлар республикамиздаги турли санатория ва профилакторияларга имтиёзли нарҳларда мунтазам равишда юборилмоқда.
10 февраль куни Бирлашган касба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов яна беш нафар ходимга Наманган вилоятида жойлашган "Чортоқ" санаориясида дам олиб, саломатлигини тиклаб келиш учун йўлланма топширди.
Бу гал "Ангрен кўмир кони" филиали экскаватор машинистлари Асқар Турдалиев (меҳнат стажи 25 йил), Низом Жўраев (21 йил), ағдарма техникаси машинисти Сарвар Сулаймонов (20 йил), "Темир йўл транспорти" филиали электровоз машинисти Шаҳобиддин Усмонова (25 йил), "Моддий-техник таъминот ва ижтимоий соҳа" филиали ходими Обид Бойназаровлар ана шундай йўллама соҳиблари бўлдилар.
Последние новости:
Коллективный договор: в центре внимания – права, гарантии и льготы
Во филиалах, входящих в систему АО «Узбекуголь», продолжаются встречи, направленные на разъяснение содержания и значения Коллективного договора на 2026–2028 годы....
Читать
Центр исламской цивилизации — главная цель духовного и просветительского путешествия
Читать